12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Жамият 👁 338

НАЗАРХОНЛИК АЁЛ-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТЛИ АЁЛЛАРИМИЗ!” МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

НАЗАРХОНЛИК АЁЛ-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТЛИ АЁЛЛАРИМИЗ!” МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Назархон ОФЙ масъуллари томонидан аёл-қизларга, ёш болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, овул фуқароларининг ўз конституциявий ҳуқуқларидан самарали фойдаланишларини таъминлаш мақсадида ҳудуд аҳолиси иштирокида ҳуқуқий мавзулардаги давра суҳбатлари, масъул мутахассислар иштирокидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Хусусан, Конституциямиз қабул қилинган сана – 8 декабрь арафасида, шунингдек, халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр аёл-қизларимиз” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашув тадбирига овулнинг турли ёш тоифасидаги аёл-қизлар вакиллари тўлиқ қамраб олиниб, улар билан самимий ва ошкора суҳбатлар ўтказилди.

Мазкур тадбирда Амударё туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Сабурова, хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Амударё намунали туманлараро Маркази директори Г.Чимбойчиева, Назархон ОФЙ хотин-қизлар фаоли Г.Ибрагимова, шунингдек, ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг амалиётчи-психологлари А.Бекмуратова, Д.Айназарова ҳамда кўча бошчи аёллар, педагоглар, овулдаги ёш келинлар иштирок этишди.

Аёл бахтли бўлса, оила муҳити соғлом, тинч ва осойишта бўлади. Оила тинч бўлса, жамиятда тараққиёт, бахтиёрлик ҳукм суради. Шу боис, ёшлар ўртасидаги бир-бирига мойиллик, севги-муҳаббатдан ташқари, юксак ақл-идрок, маънавий етуклик ҳам талаб этилади. Буни турмуш, дейдилар, турмушнинг баъзан “мушт”лари ҳам бўлишини ёшларимиз билишлари, бундай синовларга тайёр туришлари керак. Сабаби, оила ҳаёти доимо бир текис, равон кечмайди, етар-етмаслик, баъзан ғам-ташкиш соя солиши мумкин. Бундай пайтларда оила бекалари бўлган аёлларимизда сабр-тоқат, оила аъзолари билан оғзибирчилик, ўзаро ҳурмат-эътибор хислатлари бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Ана шунда ҳеч бир оилада бир-бирини камситиш, фарзанд ва ота-оналар ўртасида тушунмовчилик, ҳурматсизлик каби салбий ҳолатлар бўлмайди ва оила албатта бахтли ҳаёт кечиради.

Эркак аёлга қачон қўл кўтаради? Аёли тилини тиймаганда, эрининг нафсониятига тегадиган ножўя гап айтганида ёки кайсидир маънода эрини менсимаганида!

Бўлиб ўтган мулоқотларда назархонлик онахонлар ва тадбир меҳмонлари бу каби масалаларда ўзларининг ҳамфикр эканликларини ёш келинларга берган маслаҳат ва ўгитлари орқали ифода этдилар.

Шунингдек, тадбирда овул фуқароларидан А.Раметова, З.Тайирова, У.Дурдибоевалар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан масъулларга мурожаат қилдилар.

Назархонлик аёлларнинг мурожаатларига Амударё туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Собурова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Аёлларни реабилитация қилиш Амударё намунали туманлараро Маркази директори Г.Чимбойчиевалар батафсил жавоблар беришди.

“Янги Ўзбекистоннинг бахтли аёл-қизларимиз” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир назархонлик аёл-қизлар учун оила мустаҳкамлигини таъминлаш,  зўравонликнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиш борасида муҳим аҳамият касб этди.

Тазахон Қдирниязова, 3-сонли мактаб кутубхоначиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026