14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:21
Жамият 👁 185

Мақсадимиз – Янги Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлашга ҳисса қўшиш

Мақсадимиз – Янги Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлашга ҳисса қўшиш

30 июнь – Ёшлар куни

Аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этадиган жаннатмакон юртимиз келажагини маънан ва соғлом, баркамол авлод яратади. Шундай ўта масъулиятли, шу билан бирга бутун халқ, миллат тақдири билан боғлиқ улкан вазифани зиммасига олишга қодир баркамол ёшларни тарбиялаб, вояга етказиш учун мамлакатимизда зарур замонавий шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Дунё ҳамжамияти томонидан “Ўзбекистон – имкониятлар мамлакати” деб тан олиниши ҳам бежизга эмас. Чунки бугунги кунда барча имкониятлардан самарали фойдаланиб, замонавий билим ва тафаккурга, соғлом дунёқарашга эга бўлаётган, дунё ёшлари билан илмда, спортда, маданият ва санъатда, қўйингки, ҳаётнинг барча жабҳаларида беллашишга қодир, “Ўзбекистоннинг тоза қон томирлари” – навқирон авлод катта ишонч билан ҳаётга дадил кириб келаётгани қалбларимизга қувонч бағишлайди.

Амударёлик ёшлар орасида ҳам билимдон, интилувчан ва ташаббускор ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётир. Айниқса, ҳар бир ёшни ўз иқтидори ва қобилиятига мувофиқ йўналтириш, касбий маҳоратини ошириш, илм-у ҳунар эгаллашлари учун зарур шарт-шароитлар, имкониятлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Ёшлар агентлиги Амударё туман бўлими томонидан 2025 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш мақсадида маҳаллабай ўрганишлар орқали ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, улар ўртасида маданият, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида январь-февраль ойларида 14-30 ёш оралиғидаги 53 227 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилди. Ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг салкам 40 минг нафари “яшил”, 15 408 нафари “сариқ,” 300 нафардан зиёдроғи “қизил” тоифага ажратилди. “Сариқ” тоифадаги 750 нафар ишсиз ёшлар тумандаги 24 нафар раҳбарга бириктирилди.

Шунингдек, жорий йил 6 ой якуни бўйича “Ёшлар дафтари”га туман ҳудудидан 210 нафар ёшлар киритилиб, шундан 175 нафарига касбга ўқитиш, саломатлик ва маънавий ривожланишга қаратилган амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ўтган 2024 йил якунида дафтарда қолган 38 нафар ёшлар ҳамда 2025 йилнинг 6 ой якуни бўйича “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси томонидан 624 млн. 874 минг сўм миқдорида моддий ёрдамлар берилди.

Бундан ташқари, йил якунига қадар “Ёшлар дафтари”га қўшимча 428 нафар ёшлар киритилиб, ушбу ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни профессионал сертификатга ўқитиш бўйича амалга оширилган ишлар туфайли 8 нафар ёшлар халқаро даражадаги сертификатга эга бўлдилар. Камбағал оилаларнинг 160 нафар фарзандлари IT ва ахборот технологиялари йўналишида ўқитилди.

Ёшларнинг муаммо ва таклифларини атрофлича ўрганиш мақсадида 2025 йил январь-май ойларида ёшлар билан 5 марта онлайн, 5 маротаба юзма-юз учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ёшлар томонидан 30 та муаммо ва таклифлар келиб тушди ва уларнинг барчаси ижобий ҳал қилинди.

Президентимизнинг “Ёш­лар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 62-сонли Қарори асосида 7 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан жисмоний шахсларга гаровсиз 100 млн сўмгача, якка тадбиркор сифатида фаолият юритувчи ёшларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилиши белгиланган. Мазкур Қарор асосида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 50 нафардан ортиқ ёшлардан айни пайтда 12 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилиб, ўз бизнесларини йўлга қўйдилар.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилаётган турли спорт мусобақалари, китобхонлик кечалари, миллий-маънавий қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган, миллатлараро тотувлик тарғиботига бағишланган шеърият кечалари, “Уч авлод учрашуви” тадбирларига туманнинг деярли барча ҳудудларидаги ёшлар қамраб олинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида ташкиллаштирилган ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги “Ёш чегарачилар”, “Ёш қутқарувчилар” ва “Ёш гвардиячилар” мусобақаларига салкам 800 нафар ёшлар жалб этилди.

Бундан ташқари, туманимиз ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларда 3 марта "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилиниб, ушбу тадбирларга 250 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида 24 марта тунги рейд тадбирлари ўтказилиб, вояга етмаган ёшларнинг ота-оналар ва васийлар қарамоғисиз тунги пайтларда кўнгилочар кафе ва ресторанларга чиқиш­ларининг олди олинди.

Ёшлар ҳаётига оид муаммолар ечимини топишда ташаббускор ёшларнинг ўзлари ҳам иштирок этаётгани эътиборга муносиб. Ўзларининг умумманфаати учун фойдали таклиф ва ғоялари билан энг чекка қишлоқларда ҳам спорт-соғломлаштириш иншоотларини барпо этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш истагидаги тадбиркор ва волонтёр ёшлар сафи ошиб бораётганидан аёнки, ёшлар келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаш амударёликлар учун ҳаёт мазмунига айланган. Чунки ҳар бир оиланинг фаровон ва бахтиёр турмуш тарзи, она Ватан фаровонлиги бугунги ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилган эътибор ва рағбатга боғлиқ. Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт эса замон билан ҳамнафас, барқарор тараққий этаверади. Мақсадимиз – Янги Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиз ва амударёлик ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан чин дилдан табриклайман. Эзгу орзулар, буюк имкониятлар мамлакати – Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги улуғвор ишларида муваффақиятлар тилайман.

Беҳзод Ўринбоев, Ёшлар ишлари агентлиги Амударё туман бўлими раҳбари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019