ИЗТИРОБ
Баъзан ҳаётда бировни хурсанд қиламиз, қандай иши тушса, қўлимиздан келганча ёрдам берамиз, лекин ўзимиз шундай аҳволга тушганимизда яқин инсонларимиз биздан йироқлаша бошлагандай туюлади. Балки одам ёлғиз қолса, оғир вазиятдан ўзи чиқиб кетар, ҳар ҳолда бардошли инсон учун ҳаёт ташвишлари ҳеч нарса эмас. Барибир инсон кимнингдир меҳрига, кимнингдир маслаҳатига муҳтож бўларкан. Мана, ўзимдан қиёс, мен кучлиман, мен таслим бўлмайман, деб ўйлардим ҳар доим. Лекин шундай вазиятлар келадики, одам ўзини бошқаролмай, оғир вазиятга тушиб қоларкан. Нега инсонлар сен яхши муомалада бўлганинг сари сенга ёмон муносабатда бўлишади, нима сабабдан? Шу саволни ўзимга ҳар доим бераман, афсуски тўла жавоб тополмайман.
Менинг яқин дугонам бор эди. У билан доим яхши муомалада бўлар, кайфияти бўлмаса, уни хурсанд қилишга ҳаракат қилардим. У мендан жудаям кўнгли тўқ эди, чунки уни тушунардим, қандай вазият бўлса ҳам у билан бирга бўлардим. Ҳар бир қилмоқчи бўлган ишимизни маслаҳатлашиб қилардик. Лекин бизнинг дўстлигимизни кўролмайдиган инсонлар борлигини билдим.
Улар бизни бошқалар орқали бир-биримиздан пинҳона ўзимизга ёмонлашга ўтишди. Иккимиз ҳам ҳайрон бўлдик: Наҳотки... Ва биримиз-биримизни пинҳона синашга ўтдик. Синовлар бизни чарчатди. Ва оқибатда уришиб қолдик..
Кўрдингизми, ёмонлар ниятига етишди, икки дугонани ажратишди. Биз то ҳақиқатни англагунимизча, орадан ойлар ўтиб кетди. Ҳақиқатни англаб етганимизда кўнгилларимиз синган, синган кўнгилларни қайта тиклаш эса оғир эди. Энди биз икки дугона ёмонларга ишонган кунимизга лаънатлар ўқиймиз. Кўнгилда эса оғир изтироб: “Нега ишондим? Нега... нинг дилини оғритдим?”
Азизлар, атрофингизга шодон боқинг, сизга меҳр нури билан боққан нигоҳларга меҳр беринг. Зеро, меҳр инсон юрагидаги оғир изтироб юкини аритгувчидир.
Зебо ДАМИРОВА,
ҚДУ Журналистлика факультети талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶