21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 07:44
Мақолалар 👁 666

ИЖОБАТ (ўкинчли мутойиба)

ИЖОБАТ (ўкинчли мутойиба)

Жуман “ишламайдиганлар” қаторида рўйхатга олиниб, БАМ (Байкал-Амур магистрали) қурилишига юборилди. Бир ярим йилдан кейин эси кирди-чиқди бўлиб қайтди. Баъзилар у калтак туфайли шу аҳволга тушган деса, баъзилар ўрмонда адашиб қолиб, қаттиқ қўрққанидан кейин шунақа бўлиб қолган, дейишади. Бу ҳақда ўзидан сўрасалар асабийлашиб, жаҳли чиқиб, хафа бўлиб қолавергач, ҳеч ким суриштирмай ҳам қўйган. У амал-тақал қилибгина кун кечирар, бировларнинг юмушини бажариб, эвазига егулик ва кийим-кечак олиб юраверарди. Содда, оқкўнгил бу одамни Хитой қишлоғидагилар “ўз ғарибимиз” деб яхши кўришарди. Чунки у бировга панд беришни ўйламас, буюрилган ишни кам-кўстини қолдирмай бажарар, ҳақ даъволашмай, берганларини олиб кетаверарди. Муҳими, қандай ишни бажармасин, кийим-бошини тоза тутарди. Баъзилар унинг ҳалол меҳнатидан арзонгина фойдаланса, баъзилар иш буюриш баҳона, унинг қорнини тўйдирар, сал эскирган кийимларини беришар эди.

Қишлоқнинг имоми Қодир мулла бобо унинг ҳолидан тез хабар олиб тургувчи эди. Жуман ҳам кўнглидаги гапини фақат мулла бобога очилиб айтар, китобларини ўқиш учун олиб қайтиб келтириб берар, ўқиганларини завқ билан ҳикоя қиларди. Қодир мулла: эҳ сен ўқиганингда бир олим бўладиган боласан-да, дер, ичида “дардманд бўлмаганингда”, – деб хўрсиниб қўярди.

Жуманнинг бир истаги янги велосипед олиш эди. “Биров иш буюрса “валли” ни миниб бориб келганга не етсин”, – деб орзу қиларди. Мулла бобо Жуманни тенгини топиб уйлантириб қўймоқчи ҳам бўлди. Лекин Жуман рад этди. “Мен нима қиламан хотинни, ундан кўра “валли” олиб беринг”, – деб гапни кесди. Мулла бобо бир зум индамай Жуманга термулиб ўтирди-да: “Сени Аллоҳ аясин, банданинг қўлидан нимаям келарди. Худодан тила, ижобат қилса бандасига бериб қолар”, – деб хўрсиниб қўйди ва кетди.

Жуманга мулла бобонинг Худодан тила деган гапи тинчлик бермай қўйди.

Хат ёзди: “Эй Худо, мен бир “валли” олсам дегандим. Менга тўрт юз минг сўм юбор, эй Худойим!” – деб почтадан иккита конверт (хатжилд) олиб келди. Елимлаб (конверт) хатжилднинг устига “Худойи таолога” деб йирик ҳарфларда ёзди ва почта қутисига ташлади.

Почтачи “хатлар ҳар куни олинади” деб ёзиб қўйилган қутидан хатларни олса, бир конвертга: “Худойи таолога”, сал пастроғига: “Хитой қишлоғи, Жуман банданг”, деб ёзилган. Қаерга юборсин? Шикоят бўлса-чи?! Буни участкавойга (овул профилактика инспекторига) кўрсатмасам бўлмайди. У ҳал қилади.

Участковой хатни олгач: “боравер, ўзим кўраман”, – деди ва очиб ўқиди. Эрталаб ойлик ҳисоботда бошлиқдан ташаккурнома ва пул мукофоти олган инспекторнинг кайфияти чоғ эди. Хатни кўриб Жуманга раҳми келдими, бир яхшилик қилиб қўймоқчи бўлдими, “бош-кўзимнинг садақаси”, деб икки юз минг сўмни пакетга ўраб, устига: “Жуманга, Хитой қишлоғига” деб ёзди. Жуман белкуракни елкасига ташлаб уйининг эшиги олдига бир челакни қўйиб, (қулфлагани шу) чиққанида инспектор етиб келди. “Ма, сенга бандероль келди”, - деб пакетни берди. Озгина ҳазил-ҳузул қилиб жўнади. Жуман изига қайтиб, пакетни очди, қараса, икки юз минг сўм! Токчадаги дафтардан бир варақ олиб, яна хат ёзди, елимлаб, конвертни бу сафар почта ходимининг қўлига олиб бориб берди. Почтачи хатни инспекторга берди. Инспектор мийиғида кулиб, хатни очиб ўқиди. Унда: “Эй, Худо! Менинг тилагимни ижобат қилибсан. Pаҳмат! Алҳамдулиллоҳ! Мен тўрт юз минг сўрагандим, участковой икки юз мингни келтирди. Энди пул юборсанг, участковойни аралаштирма!” – деб ёзилган эди.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026