21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 04:19
Мақолалар 👁 634

ОТА-ОНАЛИК БУPЧИ УНУТИЛГАНДА...

ОТА-ОНАЛИК БУPЧИ УНУТИЛГАНДА...

Биз ҳаммамиз маҳаллада яшаймиз. Биров-бировга бегона эмас, айниқса, қўшнилар. Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши, деб бекорга айтишмаган. Шундай деймиз-у...

Яқинда таҳририятимизга келган бир нуроний отахон сўзлаб берган воқеа тафсилотини эшитиб, тўғриси, ўғил-қиз ўстирган ота-онанинг меҳрсизлигидан, ўз фарзандининг ҳаётига лоқайдлигидан ҳайратландим. Ва... Орамизда шундай бағри тош ота-оналар ҳам борлигидан афсусланаётган отахоннинг ҳикоясини Сиз азизларга етказишни лозим топдим.

...У оилада кенжа фарзанд эди. Ака-укалари, опа-сингиллари каби сўзамол, гап келганида ҳатто яқинларини ҳам аяб ўтирмайдиган тили заҳар, феъли тор эмасди. Мўъмин-қобилгина бу бола ҳеч кимнинг дилига озор етказмас, қўлидан келганча атрофидагиларга яхшилик қилишга интилиб турадиган камтар, бўш-баёвгина бола эди. Ота-онаси уни уйлантиргач, оиласини бўлаклади. Қозоғистонда, муҳожирликда ишлаб пул топди, ўз кучи билан иморат тиклади. Бир ўғил, бир қиз фарзандли бўлди. Болагина уйим, жойим, рўзғорим бут бўлсин, деб чет давлатларда ишлаб юриб, касал бўлди. Озиб-тўзиб кетди, ҳафталаб тўшакка михланиб қолганида аёли бошқага турмушга чиқиб, уни ташлаб кетди. Ёш болалари қаровсиз қолгач, момоси ўз тарбиясига олди.

Қўни-қўшнилар, маҳалла-кўй, хаста йигитни ёлғизлатиб қўйишмади, аҳволидан хабар олиб туришди. Лекин...

Лекин минг афсуски, ота-онаси, туғишганлари уни тамоман унутишди, оиласи нега бузилди, соғ-саломат, қорувли йигит нега тўшак тортиб ётиб қолди, дея қайғуришмади.

Совуқ юртларда ишлаб, касал орттирган йигит эшикка термула-термула қўшнилар қўлида жон берди. Ота-онасига ҳам қўшнилар хабар беришди. Эл-юртдан, қўшнилардан сўнг ўғлининг уйи эшигидан “дод” солиб кириб келган ота-онаси ва туғишганларига барча таъна ва нафрат назари билан боқишди...

Биз кўпинча фарзандлар ота-оналарига меҳрсиз бўлиб бораётгани ҳақида гапирамиз. Лекин ота-оналарчи? Уларни қайси жин урдики, бири ўз жигарбанди – жонидан унган фарзандини арзимаган пулга сотиб юборса, яна бири ўз боласининг жонига қасд қилаётир. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда, телевидение хабарларида тез-тез гапирилаётир. Қай бирлари эса фарзанди тақдирига лоқайд. Оиласи бузилиб кетсаям, неваралари етим бўлиб қолсаям “қилт” этмайди. Она ўз кўнгил кўчасида ишқий саргузаштлари билан банд, ота эса ё лоқайд, ё ичидан хаста, хиёнатдан эзилган... Мен билган йигит ҳам ана шундай ичидан адо бўлди ва бу дунёни 40 ёшида тарк этди. Аёли янги турмушнинг “даврини суриб” юрибди. Икки норасида гўдак эса момосининг қўлига қараган, дастурхонига термулган кўйи яшашга мажбур.

Бу не, азизлар? Нима учун яқинларимиздан, жигарбандларимиздан меҳримизни қизғанамиз? Биз фарзандларимиздан меҳр кўриб яшашимиз учун, аввало уларга ҳақиқий ота-оналик меҳримизни берайлик. Уларга бу – туғишган опанг, аканг, синглинг, уканг – улар сенинг жигарбандларинг, деб ўргатайлик. Ахир бу дунёда инсоннинг мурод-мақсади солиҳ фарзандлар тарбиялаш ва бу тарбиянинг мевасидан баҳраманд бўлиб яшаш эмасми? Фарзандини унутиш, бегона қилиш – ота-она учун иснод-ку! Ота-она лоқайдлиги – оилага кулфат келтиради. Шундай эмасми, азизлар!

Отахоннинг ҳикоясини оққа кўчирувчи

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026