26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 02:10
Мақолалар 👁 1,076

Яхшидан қолган боғлар

Яхшидан қолган боғлар

Халқимиз закоси туфайли яралган гўзал бир ибора бор: “Яхшидан боғ қолади!” Мен бу иборани жуда кўп эслайман ва ҳақиқатдан ҳам ҳаётда яхши инсонлардан яхшиликлар, шу баробарида боғ-роғлар, чаманлар қолганига гувоҳман.

Менинг болалик даврим азим Қиличбойнинг Дўрман овулида яшовчи яқин қариндошларим меҳр-муҳаббат чашмаларидан баҳраманд ўтган. Гарчи, ота-онам билан Хитой қишлоғида яшасамда, ўқув йили давомидаги тўртта чораклик таътилларини Дўрманда, Юсуфхўжа бобом ва момомнинг уйларида ўтказардим.

Қиличбойнинг Дўрман овулига элтувчи йўл бўйида саф тортган азим тераклар, қуюқ соя солган қоратолларни кўрганмисиз? Халқимиз тилида “Қиличбойнинг терак қатори” деган атаманинг қандай пайдо бўлганини биласизми?

Мен ҳар гал одамлар оғзидан шу сўзларни эшитганимда қалбим фахр-ифтихорга тўлади. Сабаби, ана шу гўзал табиат манзарасининг яратувчиси менинг жонажон бобом эдилар!

Бобом ҳар куни эрталаб эшагига зарур лаш-лушларни ортганча, ўзининг таъбири билан айтганда “иш жойи” – йўл бўйига отланардилар. Эрта баҳордан то кеч кузгача ана шу йўл бўйига терак, қоратол қаламчаларидан экилган ниҳоллар парвариши билан банд бўлардилар.

Манзарали дарахтлар орасига олча ва қароли кўчатларини ўтқазардилар.

Шунда мен:

– Бобо, бу дарахтлар мева қилса, уларни ким териб олади? – дердим ҳайрон бўлиб.

– Йўловчилар териб ейишади, мана сен, сенинг жўраларинг, овул-эл териб олаверади, болам. Муҳими, экиб-ундиришда, – дердилар бошимни силаб.

– Тераклар, қоратоллар-чи? – ҳайронлигим ошарди.

– Ҳай болам-а, тераклар муҳтожларнинг томбошини ёпади, қоратол ходалари узумларга занги бўлади, ҳарна элга қувват, кўмакда, болам...

Мен ҳар гал бобо юртим – Дўрман томонларга ўтсам, ҳар бир ниҳолга гирдикапалак бўлиб юрган Юсуфхўжа бобом кўз олдимга келади. Бобомга ҳеч ким шу ишларни қилинг, демаган. У киши ўз истаги, хоҳиши, элпарварлиги боисидан эл ғамида меҳнат қилганларини улғайганимда англаб етдим. Йиллар ўтиб, дарахтлар атрофга зеб бериб, соя солди. Мевали дарахтларнинг шохлари ларзон мева тугди. Тераклар муҳтожларнинг томини ёпди, қоратол ходалари баланд ишкомларга тиргак бўлди. Олча, қароли меваларидан баҳраманд бўлганларнинг барчаси Юсуфхўжа бобомни ёдга олиб, ҳақларига дуо қилдилар.

Бобомдан юққан одатим – ўзим қаерда ишласам, ўша жойга дарахт экдим. Манғит шаҳри марказидаги “Манғит” МЧЖ офиси олдида ҳам мўъжазгина гулзорим бор. Гулзорга беш олтита топинамбур кўчатини ўтқазганимдан бери 25-27 йил вақт ўтди. Аллоҳ раҳмат қилсин, туманимизнинг собиқ ҳокими Ражаббой Йўлдошев мустақилликнинг илк йилларида офисимиз олдида чамандай очилиб ётган топинамбурни кўриб сўрадилар:

– Оға, бу гулингиз ажойиб экан, номи қандай? – дедилар қизиқиб.

– Асли топинамбур, буни халқимиз картошкагул ҳам дейдилар. Сентябрь ойида гуллагани учун мен уни мустақиллигимизга қиёсан “мустақиллик гули”, деб атадим, – дедим.

– Жуда ажойиб ном танлабсиз, бу гулдан ҳамма жойга, ҳатто йўл ва ариқлар бўйига ҳам экавериш керак, ер танламас экан, – дедилар раҳматлик.

Ражаббой Йўлдошевнинг ўзи ҳам ниҳоятда савобли ишларни яхши кўрадиган инсон бўлганидан ҳар бир гўзалликдан завқ олардилар. Шунинг учун ҳам у кишининг ортларида Амударёнинг сўлим боғлари қолди.

Бугунги ёшларга ҳар доим уқтираман:

– Эзгуликка, яхшиликка интилиб яшанг, бир куни унга етишасиз ва ана шу фазилат сизни элда азиз қилади, – дейман.

Турсунбой АҲМЕДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026