12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Қишлоқ хўжалиги 👁 508

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 20 ГЕКТАР МАЙДОНДАГИ БОҒЛАР ОРАСИГА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАР ЭКИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 20 ГЕКТАР МАЙДОНДАГИ БОҒЛАР ОРАСИГА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАР ЭКИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

Мамлакатимизда аҳолининг кундалик сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга, боғ қатор ораларига совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги, кашнич, петрушка, сельдерей, салатбарг каби кўкатларни тўқсонбости усулида экишга катта эътибор қаратилмоқда.

Куз ойларининг қуёшли кунларидан унумли фойдаланиб, тўқсонбости усулида ерга уруғ қадаган деҳқон ҳеч қачон ютқазмайди. Чунки айнан ана шу усулда экилган экинлар жуда эрта, қиш нисбатан илиқ келган йилларда ҳатто февраль ойи охирлариданоқ униб чиқишни бошлайди ва деҳқон учун ҳақиқий даромад манбаига айланади.

Амударё туманида ҳам фермер хўжаликларининг ҳосилдан бўшаган далаларида, аҳоли томорқа ерларида, боғ қатор ораларига совуққа чидамли, иқлим шароитига мос сабзавотлар уруғлари танланиб, тўқсонбости усулида экинлар экишга алоҳида эътибор қаратилади. Тумандаги боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ихтиёрида жами 1096 гектар мевазор боғлар мавжуд бўлиб, шундан 2026 йил эртаги ҳосили учун 20 гектар ерга тўқсонбости усулида экин экиш режалаштирилган.

Яқинда тумандаги “Улуғбек Ҳосилбек” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги далада ҳосилдан бўшаган боғ қатор ораларига тўқсонбости усулида экинлар экиш ва парваришлаш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Кўргазмали семинарда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Амударё тумани лойиҳа офиси, туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутахассислари, боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тажрибали боғбонлар иштирок этдилар.

Семинарда соҳа мутахассислари тўқсонбости усулида экин экиш учун уруғликларни танлаш ва саралаш, уруғ қадалгандан кейин далага ишлов бериш, экин экилган боғларни иҳоталаш, суғориш ва озиқлантиришнинг муддатлари, ернинг юза қисми музлаб қолмаслиги учун маҳаллий ўғит сепиш каби зарур агротехник тадбирлар батафсил маълумотлар тақдим этдилар.

Таъкидланганидек, ерга уруғ қадалгани тўқсонбости экинларидан эрта баҳорда мўл ҳосил олинади, дегани эмас, балки уруғнинг бир текис униб чиқишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар сифатли ва самарали бўлганидагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Хусусан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Амударё туман бўлими мутахассислари тўқсонбости экинлари учун серҳосил, сара уруғларни танлаш, шунингдек, кузнинг илиқ кунларида экилган уруғларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳашаротларга, ҳатто қаттиқ қиш совуқларига ҳам чидамли зараркунандаларга қарши кураш чоралари бўйича маслаҳатлар бердилар.

Кўргазмали семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилдилар ва уларнинг барча саволларига соҳа мутахассислари назарий ва амалий, кўргазмали воситалар орқали жавоблар бердилар.

Мазкур семинар мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ердан унумли ва самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини, шу билан бирга экологик тоза сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026