26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 19:49
Мақолалар 👁 1,078

Қалбларда яшаётган шифокор

Қалбларда яшаётган шифокор

Донолар айтганидек, ҳақиқий шифокорнинг фаолияти чиндан ҳам энг савобли меҳнатдир. У инсонларнинг соғлигини сақлаш ёки қайта тиклаш орқали ҳаётга қайтаради. Шифокорлик –жасоратни, фидойиликни, қалб ва фикр соғлигини талаб этади.

Шарқ табобатининг буюк алломаси Абу Али ибн Сино зиммасига шарафли ва машаққатли бўлган табиблик масъулиятини олган инсонлар ҳақида тўхталиб шундай деган: “Ўз умрини савоб иш – шифокорликка бахш этган одам энг аввало сахий ва мурувватли, содда, ҳақгўй, беғараз ва адолатли бўлиши керак. Ташқи қиёфаси эътиборга лойиқ, камсуқум, камгап, очиқ чеҳрали, боқишлари самимий ва табассумли, озода ва камтарона кийинган бўлиши лозим. Зеро, унинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари бемор ва унинг яқинлари орасида ҳурмат ҳамда ишонч туйғусини уйғота олсин”.

Ибн Синонинг тиббий маданият масаласида тиббиёт аҳли учун қўйган талаб ва истаклари ўз ҳаётининг 43 йилини туманимизда тиббиётни ривожлантиришга, аҳоли саломатлигини яхшилашга бахшида қилган оташқалб инсон Абдулла Мадаминовнинг бетакрор инсоний фазилатлари, тиббиёт ходими сифатидаги ўзига хос юксак даражадаги илмий ва маданий савияси, ўз замонасининг энг илғор кишисига хос бўлган интеллектуал салоҳиятига тўла-тўкис мос келади. Ҳақиқатан ҳам Абдулла аканинг ўзига хос, ўрганса арзигудек одамийлик хислатлари ҳамон ёдимиздан ўчган эмас. Уларни эсга олиш, хотирлаш биз замондошларининг, қолаверса, ёш авлоднинг инсоний бурчидир.

Абдулла Мадаминов! Бу инсонни нафақат туманимизда, балки республикамизда, қўшни вилоятларда ҳам кўпчилик танийди, ҳатто бир вақтлар дўстона борди-келди қилишган. Кўпинча уни беқиёс ҳурмат билан “Мадаминов!” деб аташарди. Бунга у қарийб 43 йиллик шифокорлик ҳалол хизматлари эвазига эришган.

ака Мадаминов Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ишчи оиласида, 1932 йил 20 декабрда туғилган. Унинг ёшлиги қийинчилик йилларига тўғри келган. Очарчилик аҳолининг тинка-мадорини қуритган, урушдан кейинги тикланиш даври эди бу йиллар. Ёш ўспиринлик давридаёқ ака мактабдан кейин отасига ёрдамлашиб, ишга ҳам қатнашарди. Унинг кўпгина тенгдошлари ўқишни ташлаб, ишга кириб кетишганда ёшлигидан илмга чанқоқ, зеҳнли бу йигит 1950 йилда А. Навоий номли ўрта мактабни аъло баҳолар билан битириб, шу йили Тошкент Давлат Тиббиёт олийгоҳининг даволаш факультетига ўқишга киради. 1956 йилда олийгоҳни муваффақиятли битирган ёш мутахассисга давлат тақсимот ҳайъати собиқ Қорақалпоғистон АССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровномаси асосида олий маълумотли шифокор кадрлар етишмаётган Қипчоқ туманига ишга йўлланма беради. Ўша йилларда ҳали Кипчоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий аҳволи анча қолоқ, ривожланмаган, ҳали маҳаллий аҳоли орасидан ёш, ўқимишли кадрлар етишиб чиқмаган бир пайтлар эди. Ана шундай даврда ака ўзининг тиббиёт соҳасидаги илк иш фаолиятини Қипчоқдан бошлади. Ўз устида ишлашдан толиқмайдиган ва атрофидагилар ҳамда аҳолининг кенг қатлами билан тезда тил топишиб кета оладиган бу ишчан, камтарин ёш шифокорни шу йилнинг ўзидаёқ Қипчоқ тумани марказий касалхонасига бош шифокорлик лавозимига тайинлашади.

ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1957 йил 18 декабрдаги 985-сонли Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон АССРнинг Қипчоқ тумани ҳамда Хоразм вилоятининг Манғит туманлари бирлаштирилиб, Амударё тумани ташкил этилади. Янгидан ташкил қилинган туманнинг марказий касалхонасига Абдулла Мадаминов бош шифокор этиб тайинланади. 1961 йилдан “Коммунизм” (ҳозирги “Тўлқин” овули) жамоа хўжалиги ҳудудида янгидан ташкил этилган қишлоқ шифохонасида бош врач бўлиб ишлай бошлайди.

Ўша йилларда туман ҳудудида кўз трахома касаллиги эпидемия тарзида аҳоли орасида авж олган, унга қарши республика миқёсида кураш олиб борилиб, ҳудудларда трахомага қарши ёппасига эмлаш ишлари йўлга қўйилди. Туманда бу касалликка қарши 1962 йилда “Кўз касалликлари диспансери” ташкил қилиниб, Абдулла Мадаминов ушбу шифохонанинг бош шифокори этиб тайинланади. Бу масалада марказда қисқа курсни ўтаб келган Абдулла ака аҳоли орасида эпидемияга айлана бошлаган бу хасталикни тўхтатишнинг чора ва тадбирларини тинимсиз равишда излади ва эпидемия тарқалишининг олдини олишда фидойилик қилди.

У 1970 йилдан бошлаб, қарийб 18 йил мобайнида туман бирлашган шифохонаси бош шифокори ўринбосари вазифасида ишлаб келган, турли даражалардаги собиқ иттифоқ ва республика миқёсидаги анжуманларга, тиббиёт ходимларининг съездларига делегат қилиб сайланган.

“Шифокорнинг самимийлиги у қилмоқчи бўлган муолажаларнинг аввалидир”, – деган фикрни жуда кўп такрорлар эди Абдулла ака. Шу ўринда унинг инсоний фазилатлари ва тиббиёт ходими ва раҳбар сифатидаги маданий савиясининг бетакрор ўзига хос қирраларини у инсон билан замондош ва касбдош бўлган инсонлардан бири, кекса тиббиёт ходими Жамол Ўтамуродов шундай хотирлайди:

– Раҳматлик Абдулла ака шифокорларни иш жойига келганларида зиёли инсонларга хос кийиниб, галстук тақиб, пойабзалини эса ялтиратиб тозалаб, соч-соқолларини тартибга солиб келмасалар – анча койиб ташлар, ҳатто ишга қўймас ҳам эдилар...

Абдулла Мадаминов Амударё туманидаги юзлаб ёш шифокор кадрларга устозлик қилди ва бу ўз навбатида туманда тиббиёт соҳасининг ривожланишида катта роль ўйнади.

Тиниб-тинчимас бу инсон 1988 йилдан то умрининг охирига қадар марказий шифохонанинг неврология бўлимига раҳбарлик қилган. Абдулла аканинг меҳнатлари мамлакатимизда ўз вақтида муносиб баҳоланиб келинган. У собиқ “СССР Соғлиқни сақлаш аълочиси”, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси”, “Қорақалпоғистон АССРда хизмат кўрсатган шифокор” унвонлари ва “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медали соҳиби эди.

Абдулла аканинг ҳавас қилса арзигулик ажойиб оиласи бор. Турмуш ўртоғи Ойша опа билан 6 нафар ўғил-қизларни тарбиялаб, қаторга қўшганлар. Уларнинг барчалари ўқимишли – олий маълумотли мутахассис-кадрлар. Уларнинг ораларида қурувчи, ўқитувчи ва шифокорлар ҳам бор. Дарҳақиқат, Абдулла акадек шифокорлар сардори бўлган жонкуяр, диёнатли инсонлар ёди, қилган эзгу ишлари улар боқий дунёга рихлат этганларида ҳам тириклар қалбида мангу қолади.

Қодирберган ҳожи ЖУМАМУРОДОВ,

меҳнат фахрийси, тарихчи ва исломшунос.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026