12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Жамият 👁 407

Қалбларда яшаётган нурли сиймо

Қалбларда яшаётган нурли сиймо

(Меҳнат фронти қатнашчиси, азиз бувижоним Катча Беканова хотирасига)

Бу ёруғ оламда азиз бувижонларнинг ўрни бўлакча. Улар борида хонадонимиз файзли, кўнглимиз хотиржам, йўлларимиз эса доимо чароғон бўлади. Бугун бағримизни ўртаётган соғинч азоби бизга бир ҳақиқатни яна бир бор англатди: Амударё туманининг мўътабар онахонларидан бири, хонадонимиз қуёши — севимли бувижоним Катча момо Бекчанованинг ўрни оиламизда бўш, хотираси қалбларимизда....

Бувижоним 1917 йил 1 январда Амударё туманида дунёга келиб, бир асрдан зиёд сермазмун ва ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтдилар. У кишининг ҳаёти — сабр, матонат ва ҳалол меҳнатнинг чинакам мактабидир.

Бувижоним суронли уруш йилларида ва ундан кейинги тикланиш даврида (1942–1967-йиллар) Амударё туманидаги жамоа хўжалигида ишчи бўлиб, фидокорона меҳнат қилдилар. Меҳнат фронти қатнашчиси сифатида мамлакатимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва қилган фидойиликлари муносиб баҳоланиб, давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эдилар.

У киши узоқ йиллар туманимиздаги Чойкўл овули, Қорақипчоқ аҳоли пунктидаги файзли хонадонда яшаб, нафақат оиласининг, балки бутун маҳалладошларининг ҳурмат-эътиборида бўлдилар. 4 нафар фарзанд, 18 нафар невара ва 42 нафар чевара, 2 нафар эварага бош бўлиб, уларни эл-юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбияладилар.

Фарзандлари-ю неваралари ардоғида умргузаронлик қилган бувижонимдан 100 ёшдан ошиб ҳам тетик юришларининг сири ҳақида сўрашганда: “Тўғри овқатланиш, меҳнат қилиш ва меҳр-оқибатли бўлиш”, дея жавоб берардилар. У кишининг ҳаётдаги бош шиори эса битта эди: “Яхшилик қилиш!”

Биз, набираларга берган ўгитлари, “Яхшилик қил, ҳалол яша, элнинг дуосини ол”, дея қайта-қайта уқтирган насиҳатлари қулоғимиз остида худди кечагидек жаранглаб турибди.

Эсимда, болалигимда бувижонимнинг бағрига бош қўйганимда, дунёдаги энг бахтли инсон эдим. У кишининг қадоқ қўлларидан ҳамиша иссиқ нон ва чинакам меҳрнинг ҳиди келарди. Бугун ўша нурли юзларни, дуога очилган табаррук қўлларни жуда-жуда соғиндик.

Инсон бу дунёни жисмонан тарк этса-да, унинг қолдирган яхши номлари ва солиҳ зурриётлари хотирасида яшашда давом этаркан. Биз гарчи айрилиқ ғамидан эзилсак-да, шундай муқаддас, фозила ва қаҳрамон аёлнинг зурриёти эканлигимиздан чексиз фахрланамиз.

Азиз бувижон! Сиз бизни жисмонан тарк этган бўлсангиз ҳам, қалбларимизда, ширин хотираларимизда ва дуоларимизда абадий яшайсиз. Охиратингиз обод, жойингиз жаннат боғларидан бўлсин. Сизни чексиз соғинч ва ҳурмат билан эсловчи набирангиз

Шаҳноза Собирова, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети  талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026