“БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбек тили ва мумтоз адабиётининг равнақ топишида, сайқалланишида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур боболаримизнинг ўринлари беқиёсдир. Уларнинг яратган нодир асарлари-ю, мислсиз дурдоналари бутун дунёга аллақачон маълум ва машҳур бўлиб улгурганлиги қувонарли ҳол, албатта.
Хорижлик адабиётшунослар Навоийни: “Миллатни маънавий таназзулдан қутқарган буюк мутафаккир” – дея гўзал жумлалар билан бежизга таърифлашмаган. Илмий-тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, Эрон давлатида Навоий ҳақида фильм суратга олиниши мумкинлиги ва Навоий номидаги Миллий кутубхона 24 соат давомида ишлашга тайёргарлик кўраётганини таъкидлашмоқда.
Шу билан бирга, Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг шахсиятида ҳам инсонпарварлик ғоялари ва Ватанга муҳаббат туйғуси барқ уриб туриши ҳам барчамизга кундек равшан.
Шу сабабли барча таълим муассасаларида буюк бобокалонларимизнинг хотирасига бағишланган адабий тадбир кечалари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Туманимизнинг 1-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бу икки сиймога бағишланган тадбир кечаси чиройли ва тантанали равишда бўлиб ўтди.
Тадбирни мактабнинг маънавият-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қадам Аллабергенов очиб берди. Сўнгра мактабнинг 6 “в”-синф ўқувчилари буюк мутафаккир боболаримизнинг ғазал, рубоий ва қитъаларидан наъмунлар келтириб, ўқитувчи ва мураббийларнинг кўнглини хушнуд қилишди.
Қолаверса, 7-синф ўқувчилари XV аср муҳитини гавдалантирган ҳолда тоғриликнинг қай даражада эзгу фазилатлигини уқтиришган бўлса, эгриликнинг ҳам нақадар ёмон иллатлигини саҳна кўриниши орқали ўқувчилар қалбига чиройли тарзда етказишди. Бундан ташқари, 9- ва 6-синф қизларининг “Жайрона” номли мумтоз куйга бағишланган рақси ҳам тадбирни янада қизиқарли ва мароқлироқ ўтишига ёрдам берди.
“Чин сўз – мўътабар, яхши сўз – мухтасар”, деганларидек, мухтасар айтганда, биз мана шундай серқирра ижодкорларнинг авдодлари эканлигимиздан фахрланамиз ва уларга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламиз.
Инобат ОДИЛБОЕВА, 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶