18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 13:02
Жамият 👁 962

ИНСОН МАНФААТЛАРИ УСТУВОР, ҚАДРИ БАЛАНД ЮРТДА ЯШАШ ҲАМ БАХТ

ИНСОН МАНФААТЛАРИ УСТУВОР,  ҚАДРИ БАЛАНД ЮРТДА ЯШАШ ҲАМ БАХТ

«Ўтган давр биз учун ғоят муҳим бир ҳақиқатни такрор ва такрор тасдиқлаб бермоқда. Эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкин. Фақат мустақиллик бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очиб беради».

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қароридаги ушбу сатрлар назаримда ҳар бир юртдошимизнинг дилидан кечаётган ўйлар — иқрорлар ифодаси. Чунки мустақиллик бизга ўз тақдиримизни ўзимиз яратиш, ўз юртимизга ўзимиз беклик қилиш, озод, обод ва фаровон турмушни бунёд этиш имконини берди. Аввал... аввалги давр ҳақида ўйласам... негадир кўнглимда оғриқ уйғотадиган воқеалар жонланаверади.

Адашмасам, бу саксонинчи йилларнинг ўрталарида бўлган воқеа. “Амударё ҳақиқати” газетасининг мақолалари у пайтларда 4-босмахона линотип машинасида қўрғошинда терилар, улгурмаганларини, сарлавҳаларини ишчилар қўлда териб, саҳифага жойлаштиришар эди.

Кўпинча ярим кеча, ҳатто баъзан тонггача давом этадиган бундай жараёнда навбатчилик қилган газета ходими, босмахона ишчиси ҳам ҳориб-чарчар эди. Шунинг таъсирими, ё ишқилиб газетанинг биринчи саҳифасидаги бир мақоланинг сарлавҳасида КПСС деган сўз КСПС бўлиб кетганини ҳеч ким сезмай қолган. Буни эрталаб билган таҳририят ходимларининг аҳволини тасаввур қилиш қийин. Чунки ўша пайтларда совет иттифоқи коммунистик партияси мамлакатнинг уриб турган юраги, бошқарувчи кучи эди. Унинг номини газетада хато ёзишнинг оқибатини ўйлаш юракларга ваҳима солар эди.

Шуларни ўйлаб-ўйлаб, ўша вақтдаги газета муҳаррири бўлган опамиз газетадан икки нусха олиб, райком секретарининг олдига кириб, йиғлаб юборибди. Опанинг ўзини босолмай турганини кўриб, райком секретари:

— Тинчликми? — деб сўрабди.

— Биздан бир хато ўтиб кетибди. Шунга узр сўраб, бошимни эгиб келдим, кечиринг, — дебди опа.

— Қанақа хато экан? – сўрабди ҳайрон бўлган райком секретари.

Шунда опа газетадаги сарлавҳани кўрсатиб, яна йиғлайверибди.

Райком секретари газетага қараб туриб:

— Икки ҳарф ўрин алмашибди-ку, холос, КСПС бўлди нима-ю, КПСС бўлди нима,— деган экан.

Бу воқеани эслашдан мақсадим ўша вақтдаги раҳбарларнинг билими саёзлигидан бирон воқеа-ҳодисага реал баҳо беришдан ожизлиги учун одамлар ноҳақ жазоланаверишган, неча-неча одамларнинг беайб умрлари хазон бўлган. У пайтларда халқ ҳуқуқий саводсиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларининг айтгани-айтган, дегани деган эди.

Тўлқин овулида ҳовли-жойи жуда гўзал, файзли, боғли хонадонда бир куни раҳбарлар туманга келган комиссияларни меҳмон қилишган. Шунда туман прокурори меҳмонларни кузатиб қўйгач, хонадон соҳибини ёнига чақирган. Ким бўлиб ишлашини сўраган.

— Боғбонман, — дебди у киши.

— Шу ҳовлингни менга сот, — дебди прокурор. – Сенга бошқа жой солишга хоҳлаган ҳудудингдан, хоҳлаганингча ер бераман.

Чамаси ўша прокурор ҳовлини сотиб олиб, бўш вақтларда дам олишни мўлжаллаган.

Хонадон эгаси аввал довдираб қолибди. Кейин ўзига келиб:

— Йўқ сотолмайман, болаларим бор, яна бир ҳовлини солиб, бунчалик қилгунимча қанча вақт керак, унгача болаларим қийналади, — дебди.

Боғбон бечоранинг бу “одобсизлиги” анча “қиммат”га тушган. Яхшиям орадан икки ойча вақт ўтгач, ўша прокурор бошқа туманга ишга юборилибди.

Эҳ-ҳей, эслайман, десангиз – ўша вақтларда мустабид тузум жароҳат солмаган, азобланмаган оилани топиш қийин.

Шуларни ҳозирги ёшларга айтсангиз – гўё эртак тинглагандай бўлади, ишонмоғи мушкул. Боиси... боиси бугун ҳаёт ўзгача! Ватан Ҳур, Озод, Фаровон! Илоҳим бахтимиз, саодатимиз, мустақиллигимиз бардавом бўлсин!

Кейинги йилларда кўнгилларимизни тўлқинлантириб, ҳаётда яна шундай қутлуғ ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқдаки, яъни шу азиз Ватаннинг ҳар бир фуқароси, ҳар бир боласи хоҳ у соғлом, хоҳ у ногирон бўлсин, барча эътибордан, ғамхўрликдан четда қолмаяпти. Бош қомусимизда ўз ифодасини топган энг асосий мақсад – инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга эътибор кучайтирилмоқда.

Бу борада халқ билан ошкора мулоқотнинг йўлга қўйилиши, давлатимиз раҳбаридан тортиб, вилоят, туман раҳбарларининг овулма-овул, маҳаллама-маҳалла юриб, халқ билан очиқ мулоқот қилиши, Президент виртуал қабулхонаси ва жойлардаги Халқ қабулхоналарига юртдошларимизнинг тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти яратилгани уларнинг турмушидаги муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш имкониятини яратди.

Шу боисдан ҳам 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея номланди.

Аслида халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари деган жумлалар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Аввало очиқ мулоқот қилиб, халқ дарди, қийнаётган муаммолари тингланса, уларни бартараф этиш орқали манфаатлари таъминланади.

2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея номланишига мувофиқ қабул қилинган Давлат дастури ижроси одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – турмуш сифати ошишига, фуқароларнинг давлат ва жамиятга ишончи ортишига, ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига имкон яратди, десак хато бўлмас.

Агар туманимиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, фақатгина жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида туман Халқ қабулхонасига фуқаролардан 243 та мурожаатлар келиб тушган, шунинг 85 таси қабулхона ходимлари томонидан кўриб чиқилган ва ҳал этилган, 144 таси туман ҳудудидаги идора ва ташкилотларга, 14 таси ўрганиб чиқиш, муаммоларни ҳал этиш сўралиб, юқори ташкилотларга жўнатилган.

Шунингдек, туман ҳокими овул ва маҳаллаларда йил бошидан бери 34 марта секторлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказди, хонадонма-хонадон юрди ва аҳолининг турмуш тарзини ўрганди, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаб, ижобий ҳал қилишга интилмоқда.

Фуқароларнинг эмин-эркин ва бахтиёр яшашини таъминлашнинг яна бир муҳим омили борки, бу – қонун устуворлигига эришиш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш эканлиги барчага аён.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, бу борада кейинги йилларда Президентимизнинг қабул қилган Фармонлари соҳада жуда катта тарихий қадам бўлди. Судни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишимиздаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи органга айлантириш борасида салмоқли ишлар қилинди. Бунда мамлакатимизнинг барча туманларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини, маъмурий суд иш юритувини таъминлаш мақсадида маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилганини, хўжалик судлари иқтисодий судлар қилиб ўзгартирилганини таъкидлаш зарур.

Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ амалга оширилаётган бунингдек ўзгаришлар фуқароларнинг ҳақли эътирофларига сабаб бўлаётир. Суд мажлисларининг сайёр ҳолда жамоатчилик олдида ўтказилиши унинг тарбиявий аҳамиятини ошираяпти.

Ҳар бир инсон дунёга келар экан албатта, бахтли, саодатли, эмин-эркин, ўз оиласи бағрида бехавотир яшашни истайди.

Шу ҳақда ўйлаганимда, дунёнинг турли ҳудудларида одамлар турлича яшаётгани, кимлардир тало-тўп, қирғинларда азият чекаётгани, кимлардир инсоний ҳақ-ҳуқуқлари топталиб, уларга жисмоний куч сифатида қаралаётгани хаёлимга келади, боласини хавф-хатардан омон сақлаш учун югуриб-елаётган, оғир шароитда яшагани учун бемаврид жон бераётган гўдагини бағрига босганича нола қилаётган оналар кўз ўнгимда гавдаланаверади.

Шунда... шунда... беихтиёр Ўзбекистондай жаннатмакон юртда туғилганим, ўз оиламда тинч-осойишта, фаровон яшаётганим, фарзандларим, невараларим бағримда улғайиб, бехавотир ишлаб, орзу-умидларим рўёбга чиқаётгани учун Яратганга беадад шукроналар айтаман. Чор-атрофга қараб шўх-шодон, эртанги кунидан кўнгли тўқ юртдошларимни кўриб, кўнглим фахрга, ифтихорга тўлади.

Илоҳо, толеимизга кўз тегмасин, бизга шундай фараҳли кунларни ҳадя этган мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026