12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Жамият 👁 554

“Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди

“Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди

Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш ва уни юқори савияда нишонлаш мақсадида кенг кўламли тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Байрам арафасида юртимизда “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган эзгу шиор остида барча ҳудудларда халқимизнинг меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик каби энг гўзал фазилатлари янада яққол намоён бўлмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 июлдаги йиғилиш баёни ижросини таъминлашга қаратилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида жойларда кенг қамровли ободонлаштириш, бунёдкорлик ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси сифатида Амударё туманида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, хусусан, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Жумладан, Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган, доимий эътибор ва ғамхўрликка муҳтож фуқароларнинг хонадонларида ҳашар йўли билан тозалик ва ободонлаштириш тадбирлари ташкил этилди.

Тумандаги Чойкўл овули ҳудудида истиқомат қилувчи, ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар Раҳима Жуманиязова ҳамда Тўхта Сабурова, шунингдек, Уйшин маҳалласида яшовчи ёлғиз ногиронлиги бўлган фуқаро Шавкат Рахимабаевнинг хонадонларида санитария-тозалаш ишлари олиб борилди. Мазкур хайрли ва савобли ишлар Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, “Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда “Қурбониязов Жасур” масъулияти чекланган жамияти ассистентларининг ўзаро фаол ҳамкорлигида амалга оширилди.

Жараён давомида ушбу хонадонлар ва уларнинг атроф ҳудудларида жойлашган дарахтларга оҳак суртилиб, теварак-атрофга шакл берилди. Бундан ташқари, чуқур тозалаш ишлари олиб борилиб, ҳовли ва уй атрофи турли хил маиший чиқиндилар ҳамда ёввойи бегона ўтлардан тўлиқ тозаланди. Натижада ҳудуд қатъий санитария ва гигиена талабларига мувофиқ ҳолатга келтирилиб, озодалик ва тартиб ўрнатилди.

Албатта, бундай тадбирлар фақатгина жисмоний меҳнат ёки тозалаш ишлари билан чекланиб қолмайди. Масъуллар томонидан ушбу фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари, соғлиғи ва руҳий ҳолати яқиндан ўрганилди. Улар билан ўтказилган дилдан суҳбатлар давомида тиббий, психологик ва бошқа турдаги маиший-ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари таҳлил қилиниб, мутахассислар томонидан тегишли маслаҳат ва керакли йўл-йўриқлар берилди.

Олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида ушбу хонадонларнинг санитария ҳолати яхшиланиб, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг муносиб яшаши учун янада қулай ва озода муҳит яратилди. Бундай хайрли ва инсонпарварлик тадбирлари жамиятимизда ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама ва манзилли қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётга бўлган қизиқиши ва турмуш сифатини оширишга хизмат қилиши билан бирга, маҳаллаларда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ҳамда ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрамини кўтаринки руҳда нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда байрам тадбирларини юқори савияда ўтказиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижроси доирасидаги бу каби эзгу ишлар тасдиқланган режа асосида барча ҳудудларда изчил давом эттирилмоқда. Ҳеч бир инсон меҳр эътибордан четда қолмайдиган юртимизда ҳақиқий байрам шукуҳи ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига кириб бормоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026