12.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.08.2026, 23:13
Жамият 👁 191

Аёқчи маҳалласи: эҳтиёжманд аҳоли манфаатлари — ҳимояда

Аёқчи маҳалласи: эҳтиёжманд аҳоли манфаатлари — ҳимояда

Инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжманд қатламларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш бугунги куннинг энг устувор вазифаларидан бирига айланган. Ушбу эзгу мақсадларнинг амалдаги ижросини ҳар бир ҳудуд, ҳар бир хонадон мисолида яққол кўришимиз мумкин. Хусусан, Амударё туманининг Аёқчи маҳалласида олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий ҳимоя ишлари бунинг ёрқин ифодасидир. Мазкур ҳудудда маҳалла ижтимоий ходими Нигора Палванова бошчилигида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатлами билан манзилли ва тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунда Аёқчи маҳалласида жами 949 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 1512 та оила истиқомат қилади. Маҳалланинг умумий аҳоли сони эса 4617 нафарни ташкил этади. Ушбу катта жамоа ичида алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар 116 нафардан иборат. Уларнинг 27 нафари 1-гуруҳ, 77 нафари 2-гуруҳ ва 12 нафари 3-гуруҳ ногиронлари ҳисобланади. Бундай тоифадаги инсонларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, соғлиғини тиклаши ва кундалик ҳаётда қийналмасдан яшаши учун давлат ва ҳомийлар томонидан доимий равишда зарур ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Давлат таъминотидаги оилалар рўйхатида турган Нодира Тиловмуротова хонадонида яқинда қувончли воқеа юз берди. Унинг фарзанди Умиджон Ўрозматовнинг саломатлигини тиклаш, хусусан, мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 13 миллион 857 минг сўм миқдоридаги пул маблағи тўлиқ ўтказиб берилди. Бу эса бир оиланинг эртанги кунга бўлган ишончини оширди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи Айнура Жуманиёзованинг матонати ҳам кўпчиликка ўрнак бўла олади. У ногиронлиги бўлган фарзанди Бунёдбек Муродбоевга доимий қараб, уй шароитида тикувчилик билан шуғулланиб келмоқда. Оиланинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳалла томонидан субсидия ҳисобига замонавий тикув машинаси олиб берилди. Тадбиркорлик ташаббусини янада кенгайтириш учун эса ҳозирда унга 30 миллион сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратишга кўмаклашилиб, ўз ишини ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг яшаш шароитларини енгиллаштириш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатлар 1-гуруҳ ногирони Роза Раҳимова ҳаётига ҳам қувонч олиб кирди. Маҳалла ижтимоий ходими ва саховатпеша ҳомийларнинг яқиндан кўрсатган ёрдами натижасида унга ногиронлик аравачаси топширилди.

Маҳаллада яшовчи Дилфуза Жуматованинг фарзанди Давронбек Давлатбаевнинг Тошкент шаҳридаги болалар шифохонасида “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳомийлиги асосида даволангани ва юрак операцияси муваффақиятли ўтказилгани қанчадан-қанча инсонларнинг дуоси ва амалий ҳаракатлари натижасидир.

Бундан ташқари, Аёқчи маҳалласи ижтимоий ходимининг бевосита ташаббуси билан ҳудуддаги ногиронлиги бўлган фуқароларнинг соғлиғини тиклаш борасида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Хусусан, уларнинг 8 нафарига махсус реабилитация марказларида сифатли даволанишлари учун зарур амалий ёрдамлар берилди. Кексалик гаштини сураётган нуронийлар ва ўзгалар парваришига муҳтож инсонлар ҳам доимий эътиборда. Ҳудуддаги 6 нафар ёлғиз кекса ва 1-гуруҳ ногиронларига махсус қаровчилар бириктирилган бўлиб, уларга маҳалла фаоллари ва ҳомийлар томонидан мунтазам равишда моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.

Ушбу амалий ишлар жамиятда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини, давлатнинг ижтимоий сиёсати ҳар бир муҳтож хонадонга кириб бораётганини тасдиқлайди. Ижтимоий ҳимоя институти ва унинг фидойи ходимлари томонидан кўрсатилаётган бундай беғараз ёрдамлар ва манзилли ижтимоий хизматлар аҳоли фаровонлигини таъминлашга, одамлар қалбида эртанги ёруғ кунга бўлган умид ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019