26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 14:26
Мақолалар 👁 1,216

“ЙИҒЛАЁТГАН ҒИЖЖАК” ёхуд РУҲИЯТНИНГ РАНГИН МАНЗАРАЛАРИ

“ЙИҒЛАЁТГАН ҒИЖЖАК” ёхуд  РУҲИЯТНИНГ РАНГИН МАНЗАРАЛАРИ

“Ёш қаламкашларга тез-тез такрорлайдиган маслаҳатим шу – яхши асар ёзиш учун аввало, ижодкорга ёзувчилик нигоҳи керак. Ҳаётга, воқеликка ёзувчилик нигоҳи билан боқинг дейман, ана шунда бошқалар илғай олмаган жиҳатларни кўрасиз.

Аммо Муҳаббат Тўрабоеванинг бир туркум ҳикоялари билан танишгач, ўша маслаҳату насиҳатларимга бироз қўшимча қилгим келди: дунёга, ҳаётга аёл нигоҳи, аёл қалби билан қараш керак экан! Шундагина борлиқнинг ранг-баранг сирлари кашф этилар экан. Ҳар ҳолда, Муҳаббат Тўрабоева қаламига мансуб жажжи асарлар менда шундай фикр уйғотди. Унинг битикларидаги самимият, жўшқинлик, маҳзунлик ажиб бир тарзда уйғунлашиб кетган.”

Бу сатрлар ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Луқмон Бўрихон томонидан Муҳаббат Тўрабоеванинг “Йиғлаётган ғижжак” номли янги нашрдан чиққан ҳикоялар тўпламига ёзилган сўзбошисидан келтирилди.

“Йиғлаётган ғижжак”. Оддий бир қарашда бу сўз кишига бироз ғайритабиий туюлар? Айниқса, дунёда фақат реаллик тарафдори бўлган тоифа одамларга. Бироқ китобни ихлос билан мутолаа қилсангиз – ғижжакнинг йиғлашига, йиғлаганда ҳам бир маъсума, ҳаётда не муроди бўлса, барига ўз интилишлари билан эришмоғи лозим бўлган, кўнгли оқ қоғоздай тоза, пок бир қизнинг жавобсиз қолган пинҳон муҳаббатига, шўрлик қиз бунинг учун ошиғига дарду-ҳасрат қилиб ўтирмай, аёллик шаънини улуғ тутиб, уни ошиғим деб эмас, илҳом париси дея мардона иқрорга келиб, юрагини ларзага солган оташин муҳаббатини жиловлай олиб, ўша йигитнинг буюртмасини – яъни севгилисининг портретини чизиб бера олган рассом қизнинг ҳолига бўзлаб йиғлай олишига гувоҳ бўлади.

Умуман тўпламдан жой олган ҳикояларнинг қай бирини ўқисангиз ҳам Муҳаббат Тўрабоеванинг ҳаётга ҳам аёл, ҳам ижодкор сифатида теран нигоҳ ташлаб, ҳаётнинг ҳеч ким илғай олмаган жиҳатларини яққол илғаб, содда ва самимий тарзда ўқувчиларга бадиий ифодалаб бера олганини ҳис қиласиз, инсон руҳиятининг мураккаб кечинмаларини ҳам усталик билан тасвирлаб, бу кечинмаларга сизни ҳам ҳамдард, хайрихоҳ қилиб қўйганини сезмай қоласиз.

Айниқса “Соябон” ҳикоясидаги мустақил ҳаётга ўзига хос масъулият билан, ҳам ҳаётда кўнглига мос инсонни учратганидан шукроналик билан, ишонч, умид билан ҳаяжонлар оғушида илк қадам қўяётган қизнинг кечинмалари кишини некбин ва қандайдир беғубор ўйлар оғушига чорлайди, бахт ҳақида, ҳаёт ҳақида теран мушоҳада юритишга ундайди. Умуман тўпламдан жой олган, ҳажм жиҳатидан кичик-кичик бўлса-да, ҳикояларнинг ҳеч бири китобхонни эътиборсиз қолдирмайди. Кўнглимизда фахр уйғотадиган яна бир сабаб — муаллиф яъни Муҳаббат Тўрабоеванинг бизнинг туманимизнинг етук ижодкорларидан бири эканлигидир.

У 1975 йилда “Чойкўл” овулида туғилди. 26-мактабни тамомлаб Нукус давлат педагогика институтига ўқишга кирди. Олийгоҳни тугатиб, “Қорақалпоғистон тонги” ва бошқа вақтли матбуот нашрларида ишлади. Ҳозир “Ишонч” газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири, оилали.

Муҳаббатнинг “Кўксимдаги гуллар” шеърий китоби ҳали болаликни тарк этиб улгурмаган қизалоқлик даврида нашрдан чиққан эди.

Кейинчалик “Дунёдаги дунёлар”, “Бурилиш”, “Ҳарорат” каби насрий, “Яхшилик йўли” деб номланган публицистик китоблари чоп этилди. Булар унинг серқирра ижодкор сифатида шаклланганини исботлади. Унинг қайси бир битигини ўқиманг, ҳаммасида аёл қалбининг нозик кечинмалари, оддийгина воқеликдан, оний лаҳзалардан ибратли, таъсирли маъно излашлари ва уни китобхонга ҳам тақдим этишга интилишлари сезилиб туради.

Муҳаббат Тўрабоева ҳозир бадиий ижод билан чекланиб қолмай, “Ишонч” газетаси махсус мухбири сифатида ҳам самарали меҳнат қилмоқда.

Унинг “Тешик тоғоранинг эгаси ким”, “Она юрт тафти” номли мақолалари ҳар бир ўқувчини ўз ҳаётини ўзи танқидий тафтиш этишга, шу азиз Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишга ундайди.

Унинг журналист сифатидаги мақолалари жорий йилда “Олтин қалам” танловида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан таъсис этилган номинациянинг ғолиби деб топилди.

Туманимизнинг бир иқтидорли қизи, ажойиб қаламкаш синглимиз Муҳаббат Тўрабоевани мухлислари ҳукмига ҳавола қилган янги “Йиғлаётган ғижжак” тўплами билан қутлаб, унга ижодий парвози бундан-да баланд бўлишини тилаб қоламан.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026