15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 02:44
Жамият 👁 306

Сиз ахборот беришга мажбурсиз, жаноб ёхуд қонун бўлса ҳам имконият йўқми?

Сиз ахборот беришга мажбурсиз, жаноб ёхуд қонун бўлса ҳам имконият йўқми?

Очиқ ва адолатли давлат қуришда оммавий ахборот воситаларининг роли беқиёс. Айниқса, жамиятни ишончли ва ҳаққоний ахборот билан таъминлашда журналистларнинг ахборот олиш ҳуқуқи ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мазкур ҳуқуқ мустаҳкам ҳимояланган. Конституцияда ҳам, соҳавий қонунларда ҳам ахборот эркинлиги белгилаб қўйилган. Аммо амалиётда нима кузатилмоқда? Журналист маълумот сўрайди, қониқарли жавоб ололмайди. Ахборот талаб қилади, баҳона эшитади. Қонун бор – лекин баъзи мансабдорлар уни писанд қилмайди. Ахборотга эришиш жараёнида юзага келаётган “сунъий девор”лар оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолиятига тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида ҳар кимнинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланган. 81-моддага кўра, оммавий ахборот воситалари эркин бўлиб, давлат уларнинг ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини ҳимоя қилади. 82-моддада эса цензурага йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган. Бундан ташқари, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва бошқа шу каби қонунлар ҳам журналистларнинг ахборот излаш ва сўраш ҳуқуқини қонуний йўл билан таъминлайди.

Бироқ, ҳаётда рўй бераётган воқелик бошқачароқ. Давлат идоралари кўпинча журналист мурожаатига жавоб беришдан қочади. Баъзи ҳолларда жавоб кечиктирилади, бошқаларида эса умумий, мазмунсиз ва фойдаланишга яроқсиз маълумот тақдим этилади. Бу эса журналистнинг ҳақиқий манзарани очиб бериш имконини чеклайди.

Бу муаммонинг сабаблари кўп қиррали. Менимча, айрим давлат ташкилотлари ҳали ҳам ахборот эркинлигини хавф сифатида қабул қилади. Улар жамоатчилик билан очиқ мулоқот қилишга тайёр эмас. Шу билан бирга, ҳаддан ташқари қоғозбозлик, қарор қабул қилишдаги сустлик, масъулиятсизлик каби бюрократик тўсиқлар ҳали ҳам ҳукм сурмоқда. Бундан ташқари, ахборот тайёрлаш маданияти етарли даражада шаклланмаган. Кўплаб ташкилотларда иш юритувчи ходимлар ёзма нутқда саводсиз, журналист сўровларига бепарво муносабатда бўлишади. Шу сабабли сўровларга шаблон, умумий, ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган жавоблар қайтарилади.

Олдинги ҳафтанинг ўзида мен маҳаллий ташкилотлардан биридан муҳим мавзуда ахборот сўрадим. Аввалига “берамиз” дейишди. Кейин жимлик. Жавоб бўлмади. Ёки берилган тақдирда ҳам, фақат умумий рақамлар, тушунарсиз гап-сўзлар... Афсуски, баъзан шундай “эҳсон” учун ҳам қувониб қоламиз. Лекин бу ахборот эмас! Бу фактларга асосланган ўқишли материал тайёрлаш имконини бермайдиган, жамиятни ҳақиқатдан узоқлаштирадиган маълумот парчаси, холос.

Охирги йилларда давлат ташкилотларида матбуот котиблари фаолият юритмоқда. Улар оммавий ахборот воситалари билан алоқада бўладиган кўприк вазифасини ўташи лозим. Бироқ, кўп ҳолларда улар телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик, сўровларга муносабат билдирмаслик, ёки энг камида жавобни кечиктириш каби хатти-ҳаракатлар билан ўз мажбуриятларига масъулиятсизлик қилишмоқда. Бу эса журналистнинг ишини самарасиз, жамиятни эса ҳақиқатдан бенасиб қолдиради.

Ахборот берилмаслиги – бу фақат журналист учун эмас, бутун жамият учун зарар етказади. Шу сабабдан жиноятлар, коррупция ҳолатлари йиллар давомида яширин қолди, давлат маблағлари қай ҳолда ва нималарга сарфланишидан жамоатчилик хабардор бўлмади. Оқибатда эса жамиятда давлат тизимига ишонч пасайди. Агар журналист тўлиқ ва ҳаққоний маълумот билан таъминланмаса, ҳақиқатни ёритиш имкониятига эга бўлмайди. Ҳақиқат ёритилмаса, адолат қарор топмайди ва жамиятда тенгсизлик кучаяди.

Аслида журналист ахборотни олиш учун илтимос қилмаслиги керак. У қонуний асосда ахборотни олишга ҳақли. Лекин кўплаб ташкилотлар ҳануз бу ҳақиқатни англамай келмоқда. Улар учун ахборот бериш вазифа эмас, ихтиёрий ёрдамдек тасаввур қилинади. Ҳолбуки, журналист ҳуқуқлари давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари томонидан бузилиши — қонунга зид ҳаракатдир ва жавобгарликка сабаб бўлади.

Оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ҳақиқатни жамиятга етказувчи асосий омил ҳисобланади. Ахборот эса куч. Лекин бу куч яширилса, ҳақиқат жим бўлади. Ахборот жамиятда ижтимоий фикр шаклланиши, жараёнларни таҳлил қилиш ва фикр юритиш учун хизмат қилади. Очиқ ахборотни яшириш орқали фақат журналист эмас, бутун жамият нотўғри маълумот асосида фикр юритишга мажбур бўлади. Бундай жамиятда ҳақиқат сукут сақлайди.

Шунинг учун ҳам ахборот сиёсатини қайта кўриб чиқиш, жавобгарликни кучайтириш, медиа билан ишлаш маданиятини шакллантириш, давлат органларидаги масъул шахсларни медиа саводхонлик ва ахборот беришга оид амалий кўникмалар билан таъминлалаш давр талаби ҳисобланади.

Журналистлар ҳеч кимдан ёлвориб ахборот сўрашга мажбур эмас. Улар қонунга таяниб фаолият юритади. Қоғозда ёзилган қонунлар эса амалда ҳамага бирдай ишлаши керак. Чунки бизга “сунъий девор”лар эмас, ҳақиқат керак.

Шоҳзод Қурбонбоев, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026