12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 393

“Бу ер ҳали зўр бўлади…” ёхуд Бештомдаги кўчат экиш тадбирлари қандай ўтди?

“Бу ер ҳали зўр бўлади…” ёхуд Бештомдаги кўчат экиш тадбирлари қандай ўтди?

Халқимизда “яхшидан боғ қолар” деган гўзал мақол бор. Дарҳақиқат, мусаффо ҳаводан нафас олиб яшаш ҳам бир неъмат, ҳавонинг тозалигига, мусаффолигига табиатни севувчи инсон сифатида ҳисса қўшиш эса ҳам фойдали, ҳам савобли иш.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда 2021 йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунларда юртимиздаги барча вазирлик, ташкилот, муассаса ва корхоналарда, жумладан, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ана шундай хайрли тадбирларнинг бири яқиндагина Амударё туманидаги Бештом маҳалласи ҳудудида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, “Маҳалла еттилиги” вакиллари, корхона ташкилотлар, бўлимлар, фуқаролар йиғинлари масъуллари фаол иштирок этдилар.

Ўзбек хонадонларининг қайси бирига ташриф буюрманг ундаги файз-у, баракани ҳис этасиз. Оиладаги тинчлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат деган тушунчаларга ҳамоҳанг тарзда дарахт экиб, мевасини дастурхонга тортиш, сархил мевалардан қўни-қўшниларга “ўзимизнинг боғдан!” дея меҳр ила илиниш халқимизга хос бўлган эзгу анъана. Ҳа, боғ яратишга, кўчат экишга улуғвор вазифа сифатида қараб, не ҳасратда камолга келтирган дарахтининг қўшнининг девори тарафига эгилган шоҳасидаги меваларни қўшнисига атайдиган олийжаноб халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Тадбир давомида Бештом маҳалласи ҳудудида боғ яратиш учун ажратилган 10 гектар ер майдонида турли хил мевали дарахтлар кўчатлари экилди ҳамда экилган кўчатларни парваришлаш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш учун фарғоналик боғбонлар жалб қилинди.

Эзгу мақсад кишиларни бирлаштирса, ўша мақсад албатта амалга ошиши шубҳасиз. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам ана шундай эзгу мақсадни кўзлаб, боғ яратиш, экология ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш каби айни дамда долзарб бўлган экологик муаммоларга барҳам бериш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” дейди халқимиз. Тадбир давомида ҳофизлар томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар билан кўчат экиш жараёни юқори кайфиятда давом этди. Кўчат экиш ишларига ўз ҳиссасини қўшган инсонлар учун дала бошида ош дамланиб, тадбир байрамона тус олди. Йиғилганлар тадбир сўнгида умид билан ерга қадалаётган бу ниҳоллар кун келиб, улкан боққа айланишини, халқимиз тинчлиги ҳамда юртимиз осойишталигини тилаб дуога қўл очдилар.

Ҳа, атоқли шоиримиз Ибрайим Юсуповнинг “Сабр қилинг яна бир оз, бу ер ҳали зўр бўлади” деган сатрлари бугун ўз тасдиғини топаётгандай. Кун келиб Бештомдаги боғнинг соясида салқинлаб, меваларидан тотгувчилар кўчат ўтқазган азиз қўлларни алқаб, раҳмат айтсалар, ажаб эмас.

Азиза МАДРАҲИМОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026