24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:51
Жамият 👁 1,229

БОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР, ГЎЗАЛ ТУТУМЛАР

БОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР, ГЎЗАЛ ТУТУМЛАР

Қадим ва кўҳна Туронзаминда турли миллат вакиллари ўзаро аҳилликда яшаб келадилар. Ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз ва туркман миллатлари худди эт билан тирноқ каби бир-бирларидан ажралмас дўст, қадрдон халқлардир. Маҳалла эса барча миллат вакиллари, шу жумладан қозоқ миллати учун ҳам ўзаро меҳр-оқибат маскани, қадриятлар қадр топган макон. Айни пайтда кўпмиллатли туманимизда 10 минг нафардан зиёд қозоқ миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Уларнинг ўз дини, эътиқодларини эмин-эркин амалга оширишлари, фарзандлари ўз она тилларида таълим-тарбия олишлари, урф-одат ва анъаналарига амал қилишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

– Ўзбек оилалари билан ҳовли-боғимиз туташ шароитда туғилиб-ўсганман, -дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қозоқ миллий маданияти маркази туман бўлими рахбари Озод оға Алмурадов. – Ҳеч бир масалада “сеники - меники” деган тушунча бўлмаган. Бу ёғини сўрасангиз, икки нафар қизим ўзбек оилаларига келин бўлишган.

Амударё туманида бундай оилалар жуда кўп. Қозоқ тўй маросимларидаги “бет очар”, “кафгир куйди”, “рапида куйди”, “келин салом” каби маросим ва урф-одатлар ҳар бир ўзбек оиласи учун ҳам қизиқарли ва қадрли. Айниқса, қозоқ келинларининг “қара шай”, яъни сутли қора чой дамлаш маросимлари жуда завқли бўлиб, бу маросим орқали маҳалла кайвонилари янги келиннинг эпчиллиги, пазандалиги-ю одамгарчилиги ҳамда саранжон-саришталигига баҳо берадилар. Шунинг учун қозоқ оилаларида қизлар жуда ёшликларидан оила тутумлари ва қадриятлари асосида тарбияланадилар.

Ҳайит ва байрамларда қозоқ оилаларида сергўшт тўғрама, куртук, беш бармоқ, гўштли патрак, чалпак, пашмак каби таомлар тайёрлашади. Бу таомлар шунчаки тайёрланмайди, балки бекалар бунга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарашади. Яхши пишиб етилган таомлар меҳр ва шукроналик рамзи сифатида қўшниларга тарқатилади. Бундай удумга ҳайит кунларида қатъий амал қиладилар. “Бир товоқ ошда қирқ қўшнининг ҳақи бор”, деган қозоқ халқ ҳикматининг маъноси ҳам шунда.

Бундан ташқари, азадор оилаларга алоҳида меҳр ва эътибор кўрсатиш қозоқ халқи учун азалий одатлардан саналади. Мусибат етган хонадонга уч, баъзан етти кунгача қувватбахш таомлар пишириб киритилиши, зарур пайтларда мотамзада инсонларнинг оғирини енгиллатишга ҳаракат қилиш бобомерос қадриятлардан ҳисобланади.

Аксарият қозоқ оилаларида қозоқ халқининг миллий чолғуси – дўмбира ва қўбиз жуда қадрланади. Чунки, ёшлар қозоқ миллий созларидан бирини албатта чалиб билиши керак, деб ҳисобланади.

– Қозоқ куйларининг, қозоқ фольклорининг сеҳрини туйиб ўсган фарзандлар нафақат санъатсевар, балки элсевар, Ватанпарвар, мард ва жасур инсонлар бўлиб улғайишади, -дейди “Бўзёп” аҳоли дам олиш ва маданият маркази раҳбари Мадина Кенжақораева. – Шунинг учун марказимизда ўзбек ва қозоқ куйлари, мумтоз мусиқаларини ёшларимиз жон-жон деб ўрганишади. Айниқса, овулимизнинг, қозоқ миллатига мансуб ёшлари ҳозиржавобликда, ўланлар, термалар, ҳатто достонлар куйлашда жуда моҳир.

Қозоқ оилаларида меҳмоннинг иззати жуда бўлакча. Хонадонга келган меҳмон – қўноқ алоҳида меҳр билан кутиб олинади ва эътибор кўрсатилади. Ҳатто меҳмонга хизмат кўрсатаётган оила аъзолари меҳмоннинг ҳурмати учун унинг ҳузурига ҳар гал кириб келганларида тавозъе билан салом беришади ва ҳонадан чиқишда орқага тисарилиб чиқиб кетадилар, ҳеч қачон меҳмон олдидан юзини орқага ўгириб чиқмайдилар. Ана шу одатга амал қилмаса, меҳмонга ҳурматсизлик ҳисобланади.

Оилада невара, чеваралар туғилиши алоҳида нишонланади. Бобо ва буви бўлган хонадон катталари чақалоқнинг бир қўлидан бол(асал), бир қўлидан сариёғ ялайдилар. Маъноси – шу туғилган гўдакнинг ризқ-насибаси улуғ, қўли-кўнгли очиқ бўлсин, деганидир. Қозоқ оилаларида қизғанчиқлик, бахиллик жуда ёмон одат сифатида қораланади ва фарзандларига ҳатто оналар алла айтганларида ҳам:

Айнанайин бавурим,

Менинг метин ёвурим(яғриним демоқчи).

Сўзи ўткир сарбон бўл,

Дунё кезар карвон бўл.

Алла болам, алла-ё.

деб мардликка, жасоратга, элпарвар катхудолардай улғайишга чорлашади болаларни.

Бир сўз билан айтганда, Амударё туманида яшовчи қозоқ миллатига мансуб фуқаролар ўз орзулари, урф-одат ва анъналарини янада бойитиб, янги авлодлар қалбига сингдиришда бошқа миллат вакиллари билан тинч-тотувлик, меҳр-оқибат ва биродарлик ришталари билан мустаҳкам боғланганларки, бу ришталар боқий қадриятлар каби мангудир.

Робия Йўлдошева.

Фото. Uza.uz

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026