15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 23:28
Жамият 👁 360

“Миллий қадриятлар атласи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Миллий қадриятлар атласи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Республика Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан “Миллий қадриятлар атласи” китобининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур маънавий-маърифий тадбир миллий ўзликни англаш, бой тарихий меросни асраб-авайлаш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Тақдимот маросимида ҳарбий округ қўмондонлиги вакиллари, таниқли ёзувчилар, олимлар, ҳарбий хизматчилар, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирнинг кўлами ва нуфузи китобнинг аҳамияти нечоғли юқори эканини яна бир бор намоён қилди. Айниқса, ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтгани тадбирга алоҳида мазмун бахш этиб, Ватан ҳимояси ва миллий қадриятлар тушунчаларининг ўзаро уйғунлигини ёрқин ифодалади.

“Миллий қадриятлар атласи” юртимиздаги барча вилоятлар, элат ва миллатларнинг бой урф-одатлари, қадимий анъаналари, маросимлари ва маънавий меросини ўзида мужассам этган ноёб тўпламдир. Асарда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос маданияти, халқ оғзаки ижоди намуналари, миллий либослари, анъанавий таомлари, байрамлари ва урф-одатлари кенг ва атрофлича ёритилган. Шу жиҳатдан мазкур китоб нафақат маданий-маърифий манба, балки миллий меросимизнинг ўзига хос харитаси сифатида ҳам аҳамият касб этади.

Китоб саҳифаларида Ўзбекистон ягона ва аҳил умуммиллий уй сифатида улуғланади. Турли миллат ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат туйғулари асарнинг бош ғоясига айланган. “Ўзбекистон — умумий уйимиз” деган эзгу тамойил китоб мазмунида чуқур ифодасини топиб, мамлакатимиздаги миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ушбу китоб ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар. Унда ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, аждодларга эҳтиром ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга хизмат қиладиган бой маънавий манбалар жамлангани қайд этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси филармонияси ҳамда Бердақ номидаги театр жамоаси ва таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар йиғилганларга ўзгача байрамона кайфият бахш этди. Мазкур чиқишлар миллийлик руҳини янада кучайтириб, тадбирга маънавий шукуҳ бағишлади.

Тақдимот якунида иштирокчилар китоб билан яқиндан танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Мутахассислар “Миллий қадриятлар атласи” асари нафақат илмий-маърифий, балки тарбиявий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Бугун глобаллашув жараёнлари жадал кечаётган бир пайтда миллий ўзликни асраш, азалий қадрият ва анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ахборот оқимлари тезлашган, маданиятлар ўзаро аралашиб бораётган ҳозирги шароитда ҳар бир миллат ўзининг маънавий илдизларига таяниб яшамаса, унинг ўзига хос қиёфаси йўқолиб кетиши мумкин. Шу боис миллий маданият, урф-одат ва маънавий меросни замон талабларига мос тарзда кенг тарғиб қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Мазкур тадбир ҳам миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ёшларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги муҳим воқеа сифатида тарих саҳифасидан жой олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026