04.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
04.11.2026, 23:31
Жамият 👁 413

Аждодлар хотирасига эҳтиром — миллий қадриятларимизнинг юксак намунаси

Аждодлар хотирасига эҳтиром — миллий қадриятларимизнинг юксак намунаси

Халқимиз азал-азалдан ота-боболар хотирасини улуғлашни, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод сақлашни энг эзгу ва савобли амаллардан бири деб билиб келади. Айниқса, муборак Қурбон Ҳайити арафасида амалга ошириладиган хайрия ва ободонлаштириш ишлари инсон қалбидаги меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлайди.

Ана шундай эзгу анъаналарнинг мантиқий давоми сифатида 17 май куни Амударё туманининг Тўлқин овули ҳудудида жойлашган “Қўлберган бобо” қабристонида кенг кўламли ҳашар ишлари ташкил этилди. Тадбирда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, муқаддас масканни обод этиш йўлида бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилдилар.

Ҳашар давомида қабристон ҳудуди бегона ўт-ўланлардан тозаланиб, йўлаклар тартибга келтирилди, дарахтлар оқланиб, теварак-атроф ободонлаштирилди. Иштирокчиларнинг фидокорона меҳнати натижасида маскан янада файзли ва саранжом ҳолатга келтирилди. Айниқса, нуронийларнинг ёшлар билан елкама-елка меҳнат қилгани тадбирга ўзгача маънавий руҳ бағишлади.

Дарҳақиқат, қабристонларни обод сақлаш — бу шунчаки ҳашар ёки тозалаш ишлари эмас. Бу аввало аждодлар руҳига бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Инсон ўз ўтмишини, илдизларини ва ота-боболари меросини қадрлаган ҳолдагина маънавий баркамолликка эришади.

Тадбир давомида нуронийлар томонидан ёш авлодга миллий қадриятлар, маҳалла бирдамлиги, катталарга ҳурмат ва муқаддас масканларни асраб-авайлаш борасида самимий насиҳатлар қилинди. Бу эса ёшларнинг қалбида тарихий хотира ва аждодлар меросига нисбатан янада чуқур ҳурмат туйғусини шакллантиришга хизмат қилди.

Бугунги кунда юртимизда маҳаллаларни обод қилиш, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни тартибли сақлаш, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки обод маскан — халқнинг юксак маънавияти, маданияти ва тафаккуридан дарак беради. Айниқса, бундай эзгу тадбирларда ёшларнинг фаол қатнашаётгани миллий қадриятларимизнинг бардавомлигини кўрсатади.

Ҳашар давомида ҳукм сурган самимий муҳит, ўзаро аҳиллик ва бирдамлик барчага кўтаринки кайфият улашди. Маҳалла аҳли биргаликда қилган савобли ишлари орқали нафақат муқаддас масканни обод этдилар, балки инсонийлик, меҳр-оқибат каби юксак фазилатларни яна бир бор намоён этдилар.

Қурбон Ҳайити арафасида ташкил этилган ушбу хайрли тадбир барчага бир ҳақиқатни яна бир бор эслатди: аждодлар хотирасига ҳурмат — бу миллатнинг маънавий кучи ва қадриятларига садоқатининг рамзидир. Муқаддас қадамжоларни обод сақлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш эса ҳар бир инсоннинг маънавий бурчидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026