14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:13
Мақолалар 👁 202

БИР БЎЛАК САРИЁҒ

БИР БЎЛАК САРИЁҒ

Йўлак бўйлаб кетар эканман, йўл бўйидаги пахса деворнинг йўлак тарафига нок дарахтининг шохлари ғарқ пишган меваларини кўтаролмай, эгилиб турганига кўзим тушди. Рўпарамда келаётган келинчакни нашватиларнинг хушбўй ҳиди ўзига тортдими ёки келинчак вужудидаги дунёга келишига саноқли ойлар қолган жажжигина меҳмоннинг истагини сездими, беихтиёр қўлларини эгилган шохдаги нокларга узатди. Шошилганча, нокларнинг бирини ҳидлади. Бирини шохдан узиб сумкасига солди.

Ёшгина келинчакни четдан кузатиб борар эканман, хаёлга толдим. Бир хаёлим: "Ҳа майли, бу аёл бошқоронғига ўхшайди, фарзандини эсон-омон бағрига олсин-у, фарзанди инсоф-у диёнатли, яхши инсон бўлиб улғайсин", деса, бир хаёлим:

"Эҳ, келинчак шу ишини хато қилди. Ҳали туғилмаган боласига бировнинг ҳаққини егизди, энди унинг боласидан диёнатли инсон чиқармикан", – дейди.

Қизиқ, инсон ҳали дунёга келмай туриб унинг нафси яралар экан-да! Демак, нафс инсондан олдинроқ туғилиб, унинг сўнгги нафасигача ҳамроҳ бўлади. Чорак аср яшаб англаганим, инсоният қанчалар тўкис, бекам-кўст яшагани сайин нафс уни исканжага олаверади. Оқибатда исрофгарчилик, манманлик, ношукурлик каби иллатларга гирифтор қилади. “Оч кўзни тупроқ тўлдирар”, деган мақол балки шунга айтилгандир.

Алқисса, одамзот бундай иллатларга дуч келмаслик учун қаноатни, тарбияни болалигидан ўзида шакллантириши керак. Юқоридаги воқеа сабаб, болалигим ёдимга тушди. Болалигимда онажоним ҳар куни эрталаб жигарларимга ва менга бир бўлакдан сариёғ кесиб, чой билан олдимизга қўяр эдилар. Ҳар биримиз ўзимизга тегишли сариёғни тановул қилардик. Бир-биримизникига сира кўз олайтирмасдик. У пайтлар ҳали акаларим ёш, рўзғорнинг залворли юки биргина дадамнинг бўйнида бўлганлиги учун бировдан олдин, бировдан кейин, деганларидек камтарона ҳаёт кечирганмиз. Ана шундай кунларнинг бирида биз ҳар куни тановул қиладиган сариёғдан атиги бир бўлак қолибди. Пиёладаги чойни ҳўплар эканман, жигарларим сариёғни мен томонга итаради, мен эса улар томон. Охири онажоним сўнгги бўлак сариёғни бизга тенг тақсимлар экан:

-Болаларим, келажакда қандай ҳаёт кечиришингиздан қатъий назар, доимо мана шундай оғзибирчиликда бўлинг. Бир-бирингизга меҳр-оқибатли бўлинг. Қаноатли бўлинг, – деган эдилар.

Мана, орадан қанча йиллар ўтди. Қанча сувлар оқиб ўтди. Биз улғайдик. Фикримиз ҳам улғайди. Оиламиз ҳам. Энди ҳаёт ўзгарди. Содда қилиб айтганда, дастурхон тўла ноз-неъмат, музлатгич тўла егулик. Аммо, дунё неъматлари жам бўлганда ҳам болалигимдаги ўша бир бўлак сариёғга тенг келолмайди. Унинг ўрнини босолмайди. Чунки ўша бир бўлак сариёғ мен учун шунчаки нафсни қондирувчи маҳсулот эмас, ҳаётимга кириб келган бир бўлак ҚАНОАТ, бир бўлак ОҚИБАТ эди...

Азиза МАДРАҲИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019