14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:44
Мақолалар 👁 234

Тутинган “ака” ёки тилла занжир можароси

Тутинган “ака” ёки тилла занжир можароси

(Ҳаётий воқеа)

Ўша куни ҳар доимгидай ўқишга отландим. Иккита дарс яхши ўтди. Учинчи дарс учун фойдаланадиган матнни мен танлашим лозим эди. Эҳ, сумкамда йўқ-ку? Уйда қолдирибман. Ярим соатлик тушлик вақтида олиб келиш учун уйга жўнадим.

Қайтишда эса тилла буюмлар билан савдо қиладиган бева, бадавлат аёлнинг икки қаватли уйи олдига яқинлашганимда, уйидан 17-18 ёшлар атрофида бир қиз чиқиб, тезгина “Нексия”га ўтирди. Машина катта тезликда кўздан ғойиб бўлди. Машина тўхтаб турган жойга яқинлашганимда ерда ётган тилла занжирга кўзим тушди. Ҳойнаҳой, бу ўша қизники, кўлимга астагина олдим занжирни, оғиргина экан. Бундан кўриниб турибдики, у жуда қимматбаҳо бўлиши керак.

Ўша қизнинг занжири йўқолганини билгандаги аҳволини кўз олдимга келтирдим. Машина номерини нимагадир эслаб қолгандим. Қизни, машина эгасини топиб, занжирини қайтаришга аҳд қилдим. “22-22” рақамли “Нексия” кимники эканлигини суриштириш керак. Хаёллар билан яна иккита дарс қандай ўтганини сезмай қолдим.

Дарс тугагандан кейин курсдошим Комиладан “22-22” рақамли кумуш ранг “Нексия” кимники эканлигини сўрадим. Чунки у шаҳарнинг казо-казоларини танирди. Дадаси бир корхонада бошлиқми, билмадим, катта лавозимда ишларди. Ундан сўраб, янглишмаган эканман, машинанинг эгасини ҳам, уй манзилини, ҳатто Динора исмли ёлғиз қизини ҳам биларкан. Бир парча қоғозга ёзиб олдим.

Эртасига қўлимдаги манзил томон ошиқдим. Мен қидирган уй унча узоқ эмас экан. Катта дарвоза олдида туриб тугмани босайми, йўқми деб узоқ ўйладим. Учинчи босишда дарвозанинг кичкина эшиги очилиб, уйдан бир йигит чиқди. Уйқудан яқинда турган шекилли, эснаб, кўзларини уқалаб:

– Хўш, хизмат, – деди.

– Менга Динора керак эди.

– Сен билан гаплашолмаса керак, кайфияти унча яхшимас, мазаси ҳам йўқ, – деди узр оҳангида.

– Нимага кайфияти йўқлигидан хабарим бор, унинг занжирини мен топиб олгандим.

– Уйга кир унда, остонада турма, – деди йигит чеҳраси ёришиб. – Энди қулоғимиз тинчийдиган бўлди хархашасидан. Бугун унинг туғилган куни, ўтган куни бир ойдан бери “заказ” қилиб қўйилган занжирини олиб бергандик. Шу куниёқ йўқотиб қўйибди анқов.

Бугун туғилган кунида занжирни дўстларига кўрсатмоқчилигини, энди эса бошқа занжирга кўнмаётганини йигит йўл-йўлакай айтаркан, тинмай “раҳмат, раҳмат”, дерди нуқул. Ота-онаси, кекса бувисидан тортиб, оиланинг эркатойи Динорагача ҳаммалари мендан миннатдор бўлишди. Ҳамма ҳам бундай ишни қилолмаслигини тинмай таъкидлашарди. Кейинроқ занжирнинг нархини билганимда бу мақтовлар бекорга эмаслигини англадим. Учта машинанинг пули тураркан шу занжир.

Шу куни Маҳкам амаки, Раъно опа, Динора ва мен қишлоғимиз томон жўнадик. Таниш йўллардан машина елдек учиб бораркан, қалбим нимагадир энтикарди.  Ота-онамнинг бу воқеадан қанчалар хурсанд бўлганларини эсласам, ҳозир ҳам бир бошқача бўлиб кетаман.

Отам ақлли, ростгўй, бировнинг ҳақини емайдиган мендай қизи билан фахрланиб, кўзига ёш ҳам олди. Салга йиғлайдиган онам юзларини эса севинч ёшлари тинмай юварди.

Шу воқеа сабаб оилаларимиз орасида яқинлик пайдо бўлди.

Маҳкам амаки билан дадам ака-ука, Раъно опа билан ойим опа-сингил тутинишди. Динора билан эса ажралмас дугона бўлдик.

Ҳафтада уч кун Динораникида бўлсак, қолган кунларини бизникида қишлоқда ўтказардик. Шу аснода коллежни тугатдим. Шу йили педагогика институтига ўқишга кирдим.

Динора сал эркалигини айтмаса, отасининг бойлигига мақтанадиган кибрга бериладиган қизларга ўхшамасди. Акаси Руслан билан ака-сингил тутиндик, десам тўғри бўлмас, “тутинган ака”нинг бошидан менга бошқача кўз билан қарашини сезгандим. Ўзимни ундан олиб қочишга қанчалик уринмай бефойда эди.

“Ака” мени ҳар куни ўқишга кузатиб қўядиган, қайтишда эса “тасодифан учратиб қолиб” уйга олиб келиб қўядиган бўлди.

Бир куни ўқишдан чиқишимни кутиб турган “ака” ўзича хурсанд бўлиб:

– Бугун ойим билан гаплашдим, иккаламиз, ҳақимизда, дадам билан гаплашишга ваъда берди, – деди машинасини ўт олдираркан. – Ойимнинг “гап”и бор экан, сени ёрдамга чақиришди.

Шу куни мени уйидагилар бошқачароқ кутиб олишди. Таҳқирлашлар, камситишлар ҳақоратлар, ҳатто 80 ёшли бувиси ҳам бошқалардан қолишмади. Ҳар қандай иродаси кучли инсон ҳам бундай гап-сўзга чидаб туролмасди. Йиғлаганча уйидан чиқиб кетдим. “Тенг-тенги билан!” деган овоз эшитилди. Орқамдан “ака” чиқди, машинасига ўтиришимни сўради.

– Уйингиздагилар ҳамма гапни айтиб бўлишди? Сиз камига туз сепгани келдингизми?

– Мен бундай бўлишини билмагандим. Ўзимга ҳаддан ташқари ишониб юборибман. Буни тез орада ҳал қиламан.

Бир ҳафталар ўтиб, уйга бордим, уйдагилар ҳам бу гапдан хабар топишибди. Маҳкам амаки билан Раъно опа келиб ота-онамни роса талабди.

Отамнинг қон босими ошиб кетибди. Мени кўришни ҳам истамади. Гап нимадалигини тушунтирмоқчи эдим, гапиртирмади, қўлини кўтариб кет, дегандек ишора қилди. Менда нима гуноҳ? Онамнинг кўз ёшлари тўхтамасди. Бир отамнинг аҳволига куйинса, бир менинг аҳволимга ачинарди, бояқиш онагинам.

Институтни тугатолмадим. Маҳкам аканинг “шарофати” билан ўқишдан четлатилдим. Энди ота-онам ер билан бир бўлишди. Дадам кўча-кўйга чиқмайди, тўй-у маъракага аралашмай қўйди.

Уйимизга совчилар ҳам келмай қўйишди. Ёшим 30 га яқинлашиб қолди. “Ака” эса уйланиб, оиласи билан ажрашди.

Яқинда қўшнимиз бир гап топиб келди. Уйларига Маҳкам ака билан Раъно опа келишибди. Ҳамма қилган ишлари учун ота-онамдан узр сўрамоқчилигини айтишибди. Совчи бўлиб келишса, қизларини ўғлимизга беришармикан, дебди. Ўзлари келишга хижолат бўлишаётган экан. Отам мени ёнларига чақириб:

– Қизим, шу йигитга тегаман, десанг қаршилик қилмайман, бахтли бўлишингни истайман, ҳамма оталар каби. Отам биринчи марта менга бундай гапирганликлари учун ўзимни тутолмадим, йиғлаганча отамни қучдим. Отам эса пешонамдан ўпиб:

– Бахтли бўл, қизим – деди.

Тўй катта бўлди. Келин саломга қайнонам бўйнимга ўша тилла занжирни тақиб қўйди. Севгимизни синовларда тоблаб, шу ергача етиб келишига сабабчи бўлган тилла занжирни ҳозиргача авайлаб сақлаб қўйибмиз.

Нодира ЯНГИБОЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019