12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Фан ва таълим 👁 617

Қиличбойлик ёшлар хорижий тилларни ўрганиш учун туман марказига қатнамайдиган бўлишди

Қиличбойлик ёшлар хорижий тилларни ўрганиш учун туман марказига қатнамайдиган бўлишди

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар туфайли ҳар йили минглаб ёшлар ўз бизнес-ғояларини муваффақиятли амалга оширмоқдалар. Айниқса, уларнинг стартап ва инновацион ғояларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш, касб-ҳунар, рақамли технологиялар ҳамда хорижий тилларни чуқур эгаллашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани ёшларнинг замонавий билимларни қунт билан ўрганишларида муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси” ташкил этилиб, мазкур жамғарма ҳисобидан “Кўмак” лойиҳаси амалга оширилаётгани ёшлар учун кенг имкониятлар сари йўл очди.

Ушбу лойиҳа хорижий тиллар бўйича С1 даражадаги миллий ёки халқаро даражадаги сертификатга эга ҳамда чекка ҳудудларда хорижий тилларга ихтисослашган ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйиш ниятидаги ёшлар учун мўлжалланган бўлиб, бу имтиёздан амударёлик ёшлар ҳам самарали фойдаланишмоқда. Лойиҳанинг афзаллик томони шундаки, таълим йўналишида ўз бизнесини бошлаётган ёшларга 3 йил муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан 130 млн сўмгача ссуда (фоизсиз қарз) берилади.

Амударё туманининг Қиличбой овулида туғилиб-ўсган Сардорбек Имомиддинов ахборот технологиялари соҳаси бўйича олий маълумотли мутахассис. У Қиличбой ҳудудидаги олис қишлоқ ва маҳаллалардан 35-40 чақирим йўл босиб, туман марказидаги хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларига қатнаб, таълим олаётган ҳамқишлоқларига шароит яратишни кўпдан орзу қиларди. Ана шу эзгу орзусини амалга ошириш, қолаверса, ёзнинг жазирама иссиғи-ю изғиринли қиш кунларида туман марказига қатнаб, қимматли вақтларини беҳуда сарфлаётган қиличбойлик ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чет тилларни ўқитишга ихтисослашган ўқув марказини ташкил этишга қарор қилди. Шу ниятда ўз бизнес ғояси билан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкиллаштирилган “Ўқув марказлари форуми”да иштирок этди ва 130 млн сўмлик ссуда учун ваучерни қўлга киритиб, қиличбойлик ёшлар учун хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Орзулари йўлидаги илк қадамни ўқув маркази биносини энг замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозлаш, малакали чет тили ўқитувчиларини танлов асосида ишга қабул қилишдан бошлаган Сардорбек Имомиддинов раҳбарлигидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослашган таълим муассасасида айни пайтда 2 сменада 250 нафар илмга чанқоқ ёшлар катта қизиқиш билан хорижий тилларни ўрганишмоқда. Эътиборли томони шундаки, мазкур ўқув марказининг очилиши нафақат ўқувчи-ёшлар учун, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам аввало қулайлик, қолаверса, йўл харажатларини тежаш имконини берди.

Айни пайтда ўқув марказида Сардорбек Имомиддиновнинг шахсий ташаббуси билан компьютер саводхонлиги бўйича бепул машғулотлар ўтказиш ҳам йўлга қўйилганидан қиличбойликлар мамнун.

Билимдон, изланувчан, ташаббускор ёшлар — мамлакатимизнинг суянч тоғларидир. Чунки ҳар қандай давлатнинг жадал ривожланиши, дунё миқёсида муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон ҳаёти ёш авлод таълим-тарбияси ҳамда уларнинг келажагини кўзлаб қилинган эзгу ишларга боғлиқ. Сардорбек Имомиддиновнинг ўсиб келаётган қиличбойлик ёш авлодни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги саъй-ҳаракатлари мазмун-моҳиятида ҳам она Ватан келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаб, меҳнат қилишдек эзгу ниятлар мужассам. Биз таълим соҳасидаги ёш фидойи тадбиркор Сардорбек Имомиддиновга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар тилаймиз.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026