14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:12
Жамият 👁 294

ЎЗБЕКИСТОННИ, АМУ ЭЛИНИ ЎЗИГА ВАТАН КИЛГАН ОТАХОН

ЎЗБЕКИСТОННИ, АМУ ЭЛИНИ ЎЗИГА ВАТАН КИЛГАН ОТАХОН

Жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам 30 дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари ўзаро тинч-тотув ва бирдамликда юрт равнақи, эл фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб яшаб келмоқдалар.

Туманимизнинг Куюк кўпир овулида истиқомат қилувчи қозоқ миллатига мансуб Қазиевлар оиласи нафақат овулдаги, балки тумандаги энг намунали оилалардан бири. Файзга тўла уй олдида очилиб турган чиройли гуллар билан бурканган боғли ҳудудга қадам қўйганингизданоқ бу ерда нақадар меҳнаткаш, яратувчан инсонлар истиқомат қилишини ҳис этасиз. Томорқада ёзги сабзавотлар етилган, мевасидан шохлари эгилиб турган узум, олма, нок, шафтоли дарахтларини томоша қилишнинг завқи бўлакча. Худди она заминимизнинг саховати шу бир парча ерда акс этиб тургандай.

Узоқ йиллар заҳматли касбда ишлаган, ёши саксондан ошиб кетган оила бошчиси Мингтурған ота ҳам болалари билан бирга меҳнат қилади, уларга йўл-йўриқ кўрсатади. Экин, молларга қарашиб, ўз меҳнатидан завқ олади.

Мингтурған Казиевнинг ота-оналари ҳам шу юртни Ватаним, халқини қон-қардошим, деб яшаган инсонлардан бўлган. Отахон 1936 йилда шу овулда туғилган. Барча имкониятлар яратилган шундай жаннатмакон юртда камолга етиб, Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшди. У 1954 йили олийгоҳни тугатиб, ҳозирги 2-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб иш бошлади. Кейинчалик 1964 йилда Куюк кўпир овулида жойлашган 19-сонли мактабга директор лавозимига тайинланди.

1968 йилгача ўқувчиларга физика-математика фанларидан дарс берди. Сўнгра, 1969 йили ҳозирги 2-сонли мактабга илмий бўлим мудири этиб тайинланди. Иш фаолиятининг сўнгги йилларида Мингтурған ота 19-сонли мактабда ўқитувчилик қилди. Турмуш ўртоғи билан бешта қиз, иккита ўғилни вояга етказди. Ҳозирда улар ўзларининг фаол хизматлари, улкан тажрибалари билан танилган етук мутахассислар бўлиб етишиб, Ватанимиз равнақи йўлида меҳнат қилаётган, бой амалий тажрибаси билан ёшларга ўрнак бўлаётган инсонлардир.

Катта фарзанди Динар Қазиева Тошкент Давлат Жаҳон тиллари Университетини тугатиб, ўз соҳаси бўйича фаолият олиб борди. Иккинчи фарзанди Айбўпе Қазиева мактабгача таълим соҳаси ходими, Гулнор Қазиева эса 19-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. Қайрат Қазиев туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида шифокор, қизи Халдан Қазиева Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази  жамоат саломатлиги бўлими мудираси, яна бир ўғли Муҳит Қазиев 19-сонли мактабда хўжалик ишлари бўйича ишчи-ходим, кичик қизи Рая Қазиева уй бекаси. Мингтурған отанинг келинлари Мая Қаландарова тиббиёт ходими, Айгул Нуришбоева эса ҳозирда 19-сонли мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Мустақилликнинг илк йилларида Мингтурған отанинг кўп қариндошлари Қозоғистонга кўчиб кетишди. Унга ҳам юр, кетамиз, деганлар кўп бўлган экан. Бироқ у ҳеч қаерга кетмасдан, шу ерда яшашни маъқул кўрди. Чунки, устоз деб бошига кўтаргувчи шогирдларини, оға-инидай қадрдон овулдошларини ташлаб кетгиси келмади. Шу юртдаги тинч-осойишталикни, бир-бировга бўлган ғамхўрлик, меҳр-оқибатлиликни бошқа бирор жойдан топа олишига кўзи етмади.

Отахон айтганидек, овулда яшаётган қозоқ миллати вакиллари тўй-маъракалардан бошқа вақтда ҳам уйига меҳмон келса, яхши кутиб олиб, борини дастурхонга қўяди. Энг тансиқ таомлари билан дастурхонни тўлдиради. Ўғил-қизларини вояга етгунича, бирор ҳунарга ўргатишади.

Ёшлигидан уларга ердан унумли фойдаланишни, чорвачилик билан шуғулланишни ўргатади. Овул ёшларининг саводи чиқишига меҳнати сингган, уларга хат-савод ўргатган Мингтурған отанинг бугун овулда ҳурмати баланд. Меҳнатларининг роҳатини кўриб, кексалик гаштини суриб яшаётган нуронийлардан бири Мингтурған отанинг оиласи қишлоқдаги ибратли оилалардан. Фарзандларини ҳам юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаган ота ҳозир нафақат ўғил-у келинлари, балки элнинг ҳам ардоғида.

Отахон ер юзидаги турфа хил маданиятлар гуллаб-яшнаётган мамлакатлардан бири – Ўзбекистонда яшаётганидан ҳамиша фахрланади.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019