12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:41
Фан ва таълим 👁 367

Ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг муносиб эътирофи

Ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг муносиб эътирофи

Келажак бунёдкорларини мардлик ва жасорат руҳида тарбиялаётган фидойи устозларнинг меҳнати ҳар доим ҳам юксак эътироф этиб келинади. Туманимиздаги 17-сонли умумтаълим мактабида фаолият юритаётган ёш ва ғайратли педагоглардан бири Асадбек Қурбонбоев ҳам ана шундай масъулиятли касб эгаларидан ҳисобланади.

2000 йилда Холимбег овулида таваллуд топган Асадбек Қурбонбоев ўз ҳаётини бевосита ёшлар тарбиясига бағишлашга қарор қилган фидойилардан биридир. У 2026 йилнинг январь ойидан бошлаб мазкур 17-сонли мактабда Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимида иш бошлаб, қисқа вақт ичида ўқувчилар ўртасида ҳарбий билимларни оммалаштириш ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишда сезиларли натижаларга эришди.

Унинг тинимсиз изланишлари ва педагоглик маҳорати туфайли мактаб ўқувчилари турли ҳарбий-спорт мусобақаларида юқори кўрсаткичларни қайд этиб келмоқда. Жумладан, яқинда бўлиб ўтган "Ёш чегарачилар" ҳарбий-спорт мусобақасида Асадбек Қурбонбоев бошчилигида тайёргарлик кўрган ўқувчилар жамоаси Амударё тумани босқичида фахрли 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу муваффақиятли одимнинг мантиқий давоми сифатида, 29 апрель куни ўтказилган мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам "Сарҳад" жамоаси муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Бундай юқори натижалар, шубҳасиз, ёш раҳбарнинг тўғри танланган ўқув методикаси ва тинимсиз меҳнатининг ёрқин самрасидир.

Асадбекнинг ана шундай фидокорона меҳнатлари ва ёшлар авлодини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшаётган улкан ҳиссаси муносиб эътироф этилиб, мактабда махсус тантанали йиғилиш ташкил этилди.

Мактабнинг бутун жамоаси иштирок этган ушбу маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вакиллари меҳмон бўлишди. Учрашувда бирлашманинг Қорақалпоғистон бўлими Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов ҳамда бирлашма фаоллари ва фахрийлари Озод Жуманиёзов ва Шавкат Саидбоевлар иштирок этиб, йиғилганларга ўзларининг дил сўзларини изҳор қилдилар.

Улар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг бугунги кундаги муҳим аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтиб, мактабнинг Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари Асадбек Қурбонбоевни нуфузли мукофот билан тақдирладилар. Ёш мутахассисга унинг машаққатли меҳнатларининг муносиб эътирофи сифатида «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун» медали ва махсус гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

Ушбу эътироф ва юксак мукофот нафақат биргина ўқитувчининг, балки бутун мактаб жамоасининг улкан ютуғи бўлиб, келгусида ёшларни янада баркамол, жисмонан соғлом ва маънан етук этиб тарбиялаш йўлида янги куч ҳамда илҳом бағишлаши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026