12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:26
Жамият 👁 594

Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда

Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда

Мустақиллик — бу шунчаки сана ёки байрам эмас. У, аввало, халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, эртанги кунига ишонч билан қараши, инсон қадр-қиммати юксак қадрият сифатида эътироф этилиши демакдир. Шу боис истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аввало, инсон манфаатларига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Бугун мамлакатимиз ҳаётида улуғ айём — Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланар экан, бу қутлуғ сана Амударё туманида ҳам эзгу ташаббуслар, бунёдкорлик ишлари ва халқ манфаатига хизмат қилаётган амалий лойиҳалар билан қарши олинмоқда.

Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган ташаббуслар ўзининг инсонпарварлик моҳияти билан алоҳида эътиборга лойиқ.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов ташаббуси билан Амударё туманидаги 49 та маҳалланинг ҳар бирида “Маҳалла еттилиги” тавсиясига асосан биттадан эҳтиёжманд, камбағал оила хонадони танлаб олиниб, уларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ташкил этилди.

Бу — оддий қурилиш ёки таъмирлаш ишлари эмас. Бу ташаббус замирида инсон тақдирига бефарқ бўлмаслик, оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашдек эзгу мақсад мужассам.

Мазкур хайрли ишларни амалга оширишда туман ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳалла фаоллари, фермерлар, тадбиркорлар ҳамда саховатпеша ҳомийлар фаол иштирок этмоқда.

Бир мақсад — инсон қадрини улуғлаш, бир эзгу ният — оилаларга муносиб шароит яратиш атрофидаги ҳамжиҳатликнинг ўзи ҳам юртимизда кечаётган бунёдкорлик жараёнларининг ёрқин ифодасидир.

Дарё бўйи маҳалласида истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтари”га киритилган Наргиза Абдиева хонадони ҳам ана шундай эзгу ташаббус доирасида таъмирланди.

Хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, оила учун зарур ва қулай шароитлар яратилди. Уйнинг таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилиши эса хонадон эгалари учун Мустақиллик байрами арафасидаги унутилмас совғага айланди.

Хонадонни фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда “Маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Собир Хўжаметов Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган изчил сиёсатнинг амалий ифодаси эканини таъкидлади.

Шундан сўнг тадбирнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларидан бири — рамзий тасмани қирқиш маросими бўлиб ўтди. Янги таъмирдан чиққан хонадоннинг калити ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Бу онларда хонадон соҳибларининг юзидаги қувонч, кўзларидаги мамнунлик барча иштирокчиларга ҳам кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир иштирокчилари хонадонга ташриф буюриб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Дастурхон атрофида жам бўлган нуронийлар, маҳалла фаоллари ва меҳмонлар хонадон соҳибларига эзгу тилакларини билдирдилар. Ёши улуғлар янги хонадон эгаларига тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, фарзандлар камолини кўришдек бахт насиб қилишини тиладилар.

Айни кунларда Амударё туманининг барча 49 та маҳалласида танлаб олинган эҳтиёжманд оилалар хонадонларида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ушбу ишлар ортида бир оила, бир хонадон, бир инсон тақдири турибди. Шу жиҳатдан қараганда, 49 та маҳаллада бошланган бунёдкорлик — 49 та оиланинг ҳаётига кириб келаётган янгиланиш, қувонч ва умид демакдир.

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари халқимизга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг, инсон қадрини улуғлашга қаратилган сиёсатнинг амалий ифодасидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026