Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!
Ҳар соҳа ютуғин қўлга киритиб,
Дунёнинг диққатин ўзга қаратиб,
Ватаним мадҳини баланд янгратиб,
Янгича келажак яратайлик биз.
Ягона Ватанда бирдам халқ бўлиб,
Ҳақиқий ўзбекча доим мард бўлиб,
Ғанимлар кўнглига ўчмас дард бўлиб,
Янгича келажак яратайлик биз.
Ҳар қилган ишимиз кўкка интилсин,
Дунёда ўзбеклар ягона, билсин,
Кўрганлар ҳайратда «қойил» деб қолсин,
Янгича келажак яратайлик биз.
Табобат илмида Ибн Сино ҳам,
Ал-жабр илмини ёзган доно ҳам,
Юлдузлар жадвалин тузган бобо ҳам —
Донолар юртининг авлодимиз биз.
Илимни мукаммал эгаллаган ёш
Вақт ўтиб шу элда бўлар экан бош.
Ҳар ишни бошласанг янгича ёндош,
Янгича келажак яратайлик биз.
Илимга интилсанг, шароит бисёр,
Не десанг, ёрдамга юртбошим тайёр.
Дунёда ажойиб шундай Ватан бор —
Янгича келажак яратайлик биз.
Ўзбек бу — қадимдан беклар эли бу,
Диний ҳам дунёвий илм макони шу,
Оллоҳ ҳам илм ила сийлагани шу,
Ўзбекча келажак яратайлик биз.
Каттага ҳурмат ҳам ўзбекча одат,
Кичиклар кўрганда олсин деб ибрат.
Ибратли одамда бўлар кўп қудрат,
Ибратли келажак яратайлик биз!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶