26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 03:05
Мақолалар 👁 249

ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Дастлабки муваффақиятлар
Дам олиш куни эрталабки нонушта чоғида Валижонга дадаси:
- Ўғлим, бугун боғда ишлаймиз, у ерда қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Сен менга ёрдам берасан, - деди.
Ота-ўғил шу куни роса тер тўкишди. Кўчатларнинг тагини юмшатишда, янги экилган ниҳоллар ва гулларни суғоришда, шох- шаббаларни тўплашда, қўйингки, турли-туман ишларни бажаришда Валижон ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Тушлик чоғи дадаси ўғлидан хурсанд бўлиб:
- Менинг энг яқин ёрдамчим, - дея ойисига уни роса мақтади. Тушликдан сўнг боғдаги чала қолган ишларни ҳам биргаликда тугатишди.
Тартибга келтирилган ораста боғ, ҳафсала билан ишлов берилган дарахтлар, боққа кўрк бағишлаб турган гулзор, чиройли таралган ишкомга қараб Валижоннинг дили яйради.
У кун бўйи дадаси билан бирга боғ юмушларида иштирок этган бўлса-да, чарчоқ сезмасди, аксинча, ундаги ўз ишидан мамнунлик туфайли зоҳир бўлган қувноқ кайфият юз-кўзидан шундоққина билиниб турарди.
Дадаси билан биргаликда ўтказган мана шу сермазмун бир кун унинг меҳнатга бўлган муносабатини тамоман ўзгартирганди. Энг асосийси, меҳнат бағишлаган завқ, отасининг мамнунлиги унинг қалбида янада шижоат, яқинларига нисбатан меҳрибонлик ҳиссини уйғотганди.
Оилада фарзандларга бериладиган меҳнат тарбияси катталарнинг иштироки ва намунаси билан амалга оширилганда ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлади. Ота-боболаримиз ҳам ана шу жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратишган. Улар болаларни ёшликдан меҳнатга муҳаббат руҳида тарбиялашни биринчи ўринга қўйганлар. Фарзандларининг бўш вақтини керакли ишларгагина сарфлашлари учун ҳар доим жон куйдирганлар. Буюрилган ишни ўз вақтида бажариш, ундан бўйин товламаслик лозимлиги ҳам уқтириб борилган.
Aммо ҳамиша ҳам қуруқ панд-насиҳатлар орқали кўзланган мақсадга эришилавермайди. Тўғри, катталар томонидан билдириладиган насиҳатларнинг бола тарбиясида аҳамияти беқиёс. Буни инкор этиб бўлмайди. Шу билан бир қаторда оила бошлиқларининг ўзлари намуна бўлганлари ҳолда фарзандларини фойдали ишларга жалб қилишлари энг яхши усул эканлиги ҳаётда ўз тасдиғини топган. Чунки катталар билан ҳамкорликда олиб борилган фаолият болалар учун кенг имкониятлар эшигини очади. Уларга билдирилган ишонч ва рағбат эса масъулият ҳиссини тарбиялаб боради.
Тузатилиши қийин бўлган хатолар
Оилада фарзанд улғаймоқда. Катталар унинг одоби, атрофдагилар билан муносабати, ўқиши тўғрисида ҳаммалари бирдек қайғуришади. Вақтида ўйнаб, вақтида овқатланиб, дарсларини пухта тайёрлашлари ҳам ота-оналар томонидан доимий равишда назорат қилиб борилади. Бу яхши, албатта. Лекин шу жараёнда оила бошлиқларининг ўзлари фарзандларига берилиши лозим бўлган меҳнат тарбиясини кўп ҳолларда эътибордан четда қолдиришааи. Натижада болада меҳнатга бўлган ижобий муносабат, қўлидан келганча уй юмушларида ота- онасига ёрдамлашиш каби ҳаракатлар кўзга ташланмайди. Кези келганда шуни айтиш жоизки, ёшлигидан меҳнатга ўргатилмаган бола катта бўлганида ҳам ўзига буюрилган ишларни бажаришдан бўйин товлай бошлайди. Катталарнинг бу хатоси келгусида уларга ниҳоятда қимматга тушади.
Тарбияда хато қилсанг!
Aйрим ота-оналар «Болам ҳали ёш, айни ўйнайдиган пайти, иш бўлса қочмас», деган ўйда фарзандларига уй юмушларини деярли буюришмайди. Улар бу ҳаракатлари нотўғри эканини дастлаб сезишмайди ҳам, Натижада ўша оиланинг фарзанди ўта дангаса, қўлидан бирор иш келмайдиган ношуд бўлиб улғаяди. Энди меҳрибон ота- оналарга ўзлари йўл қўйган хатони тузатиш учун узоқ вақт, сабр ва чидам керак бўлади.
Мутахассисларнинг эътирофича, бола мактабга қадам қўйган кундан бошлаб ота-оналар уни доимий равишда бажариши лозим бўлган меҳнатга ўргатиб боришлари даркор. Aвваллари боғча боласи ҳисобланган ўғил ёки қиз ўйин машғулотлари орқали меҳнатга йўналтирилган бўлса, мактаб давридан бошлаб эса улар ўзи ва укаларининг ўрин-кўрпасини тартибга келтириш, хона гулларига вақти-вақти билан сув қуйиш, дераза токчалари, китоб жавони чангини артиш, ўзи ва оила аъзоларининг пойабзаллари тозалигига эътибор бериш, дастурхон тузаш ёки йиғиштиришда ойисига қарашиш каби зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга одатлантирилди.
Жуда эрта меҳнатга йўналтирилган бола ўз ишига ўта масъулият билан қарашга ўрганади, Aста-секин унинг хулқ-атворида тартиблилик, интизомлилик кўзга ташлана боради. Натижада у фақат ўзига ёққан ишнигина эмас, балки оиласи учун зарур бўлган юмушларни бажаришга ҳам ўрганади. Демак, болани ёшликдан меҳнатга ўргатиб бориш унинг келгуси ҳаётида эришадиган ютуқлари билан бирга юқоридаги каби «тузатилиши қийин бўлган хатолар»нинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Вақт ортидаги бой берилган имконият
Aйрим ота-оналар оилада меҳнат тарбияси билан, албатта, шуғулланиш лозимлигини, мазкур жараённи орқага суриб бўлмаслигини яхши англашади. Aммо бунга оз бўлса-да, вақт топишолмайди. «Тиғиз вақт» масаласи улар истакларининг амалга ошишига доимо тўсқинлик қилади.
Дейлик: қизча ойисига эрталабки нонуштадан сўнг идишларни ўзи ювишини айтади, онаси унга: «Мен сендан тезроқ юваман, вақтим зиқ, бугун ишга эртароқ боришим керак, сен мактабга бориш учун тайёргарлигингни кўрақол», дея уни ўзи хоҳлаган ишдан маҳрум этиб, бу юмушни ўз зиммасига олади ёки уй йиғиштиришни, полларни артишни ҳам боласига ишониб топширолмайди. Aчинарлиси, мазкур ҳолат доимий равишда такрорланаверади. Энг ёмони, уй ишларини тезроқ ва самаралироқ бажариш мақсадида қилинган катталарнинг бу тарздаги саъй-ҳаракатлари туфайли болаларда меҳнатга бўлган иштиёқ аста-секинлик билан сўна бошлайди. Aҳвол шу даражага бориб этадики, бола кейинчаиик оддий ишни ҳам эплаб бажара олмайди.
«Ўзим бажара қолай, болага қараб ўтираманми», «Болага иш буюр, орқасидан ўзинг югур», «Боланинг иши чала, ундан ўзим қилганим дуруст», деб ўйлайдиган ва шу йўсинда иш тутувчи ота- оналар ҳам, афсуски, юқоридаги хатоларга билиб-билмай йўл қўйишади.
Ота-онаиарнинг фарзандларига нисбатан ўта меҳрибонлиги, жонкуярлиги, вақт зиқлиги сабаб уй юмушларини болалар иштирокисиз бажариб қўя қолиш каби ўзлари яратган «тартиб»дан чиқа олмаслиги юқоридаги иллатларнинг илдиз отишига сабаб бўлади. Шундай экан, фарзанди камолотини, бахт-у саодатини ўйлаган ҳар бир ота-она оилада меҳнат тарбияси масаласига алоҳида аҳамият қаратмоғи зарур. Ўшанда юқоридаги каби мураккаб вазиятлар юзага келмайди.

Дилором СУЛТОНОВА,
59-сонли мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026