26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 15:08
Мақолалар 👁 215

СЎНГГИ МАНЗИЛ

СЎНГГИ МАНЗИЛ

(Ҳикоя)

Бувим кузнинг гўзаллиги хазонрезгилик бошланиб, ёмғир шаррос қуйганда билинади, дерди. Нега бундай деганини шу кунгача тушунмаганман.

– Куз фаслида ёмғир шаррос қуйгандан кейин ризвон ҳиди келади-я, – дердилар доим. Мен  ҳайрон қолардим, чунки Ризвон холамдан бундай ҳид келмасди. Буни бир неча марта Ризвон холам уйга келганида холамни қаттиқ қучоқлаб, ҳидлаб кўргандим-да.

Бир куни ёмғир шунақанги  ёғдики, бунақа ёмғирни эртакларда эшитиб, киноларда кўрганман. Осмонни қоп-қора булут қоплаб олган, эрталабки вақт бўлса ҳам худди қуёш бирдан ботиб, кеч киргандек, момоқалдироқнинг қаттиқ гумбурлашидан осмон узилиб, ерга тушадигандек эди. Чақмоқ чаққанида оний лаҳзада ҳамма ер ёришарди-ю, чақмоқ тингач, яна қоронғилик ҳукмронлик қиларди. Ёмғир томчилари эса деразаларни, уй деворларини, дарахтларни ҳам, дарахтлардаги энг сўнгги баргларни ҳам, ерни, қўйингки, уй ташқарисидаги барча нарса ва буюмларни аямасдан саваларди. Бир зумда кўлмаклар пайдо бўлди, ариқлар осмоннинг кўз ёшларига тўлди. Худди кинолардагидек. Мен азбаройи қўрққанимдан бувимни қучоқлаб ўтирардим. Бувим деразадан ташқарига қараб ёмғир ёғишини томоша қиларди. Томоша қиларди-ю лекин бувим ҳеч нарсани сезмасди. Ёмғирни томоша қилаётганини ҳам унутганди, чунки бувим чуқур хаёлга берилганди. Бувимнинг мени қучоқлаб турган қўллари қалтирарди. Кўзларида эса қандайдир туйғулар билан курашарди, юзида чуқур қайғу, алам, изтироб акс этганди.

Ёмғир узоқ вақт ёғди, бувим билан сукут сақлаганча ёмғирни томоша қилардик. Бувимнинг қучоғида қанча ўтирдим, билмайман, уйқудан уйғонганимда ёмғир  тинган, ташқарида сокинлик ҳукмронлик қиларди. Бу сокинлик менга ёқмади. Уйқудан уйғонсам ҳам ўрнимдан туриш ёқмай дангасалигим тутиб ётганимда бувим:

– Болам, турақол, – деди бошимни силаб

Нонушта пайтида бувим қандайдир маҳзун, узрхонлик оҳангида гап бошлади:

– Болам, янаги гал ёмғир ёғганида бугунгидек ухлаб қолсанг-у сени эркалаб уйғотмасам, уйқудан турганингда мени тополмасанг, мендан ҳафа бўлмагин ва мени уйдан қидирма, – деб бошимдан силаб бағрига босди.

– Нега бувижон, бирон ерга кетасизми?

– Ризвон ҳидини ёмғирдан кейин сезаяпман, анчадан буён шунга... Янаги гал эрталабгидек ёмғир ёғганда Ризвон холанг томон кетаман...

– Ризвон холамнинг уйи узоқмас-ку буви, мен уйғон-гунча кутсангиз бирга борардик ёки уйга чақира- қолинг, бувижон.

Бувимнинг жавобини кутмасдан:

– Уйқудан тургунимча кутолмасангиз, ўзим орқангиздан боравераман, – дедим.

– Йўқ болам, ҳали сенга вақт бор, сен ёшсан, унақа гапларни ҳозирдан айтмагин, – деди хавотир, қўрқув билан.

Орадан бир ҳафта ўтгач, яна ёмғир ёғди. Бу ёмғир бир ҳафта олдин ёққан ёмғирдан кучлироқ эди. Бувимнинг Ризвон холамнинг уйига кетиши эсимга тушди-ю, негадир унинг холамникига боришини истамадим. Яна ўша ҳолатда ўтирардим, бу гал бувим ўйчан қиёфада эмасди. Қўллариям қалтирамасди.

– Буви, Ризвон холамнинг уйига қачон кетасиз? – дедим бувимнинг кетишини истамай.

– Сен ухлагандан кейин, дўмбоғим, – деди бошимни силаб. Бу гал бувим менга қараб ўтирарди, мен эса деразадан ёмғир ёғишини кўнгил ғашлигим билан томоша қилардим.

– Эртага борсангиз бўлмайдими, бувижон? – дедим ялинчоқлик билан.

– Бугун вақти, болам, – деди ўксик овозда.

Мен ухламаслик учун ҳаракат қилсам ҳам барибир уйқу устунлик қилди.

Қанча ухладим, билмайман, бувимнинг овозига ўхшаш овоз мени йиғи аралаш уйқудан уйғотарди. Кўзларимни базўр очдим, очдим-у ҳайрон қолдим. Тепамда Ризвон холам, кўз ёшлари юзини юварди. Мен ўрнимдан туришни ҳам, ётаверишни ҳам билмай қолдим. Холам бошимга дўппи кийдириб, ҳамон йиғи аралаш овозда: “мана буларни кийиб ол”, деб чопон ва қийиқчани менга берди. Момоқалдироқ бошланиб, чақмоқ чақиб, ёмғир ёға бошлади. Ризвон холамнинг: “бандалик”, деб базўр  айтган сўзи менга момоқалдироқ овозидан ҳам кучлироқ эшитилди.

Қаршиға АЛИМБОЕВА, Дарё бўйи маҳалласи. Қипчоқ ОФЙ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026