16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:23
Жамият 👁 503

У КУНЛАР ДАҲШАТИ ДИЛЛАРДАН КЕТМАС

У КУНЛАР ДАҲШАТИ ДИЛЛАРДАН КЕТМАС

Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласида шундай инсон яшайди: ҳар куни ўз иш фаолиятини давом эттириш учун уйидан кўнгли хотиржам чиқиб кетиб, кечқурун ўз фаолиятидан мамнун ҳолда уйига қайтишини бир бахт деб ҳисоблайди, оила аъзолари хушнуд қарши олганларида ўзини ўз ҳудуди – оиласи меҳри оғушида ҳис қилиб, бутун чарчоқлари зумда тарқалиб кетади. Олдига чиққан азиз жигарбандлари – невараларини бир-бир бағрига босиб, шундай кунларга етганига шукрона айтади, меҳнатларидан обод ҳовлиси остонасига ҳар куни шукрона айтиб киради. Бу - бежиз эмас.

У 1979-1989 йилларда авж олган афғон урушида иштирок этган туманимизнинг 358 нафар навқирон йигитининг бири. Инсон ҳаётига ҳар лаҳзада ўлим таҳлика солиб турган оловли сўқмоқларда кечиб, нене бегуноҳ инсонларнинг ўлимига шоҳид бўлиб, тинчлик-нинг, осойишталикнинг қадри нечоғлик бебаҳо эканлигини юрак-юрагидан ҳис қилганлар сафида у – Солий Хўрозов ҳам бор эди.

Солий Хўрозов туманимизнинг Хитой овулида 1963 йилда дунёга келди. Тенгдошлари қатори ўрта мактабни тугатгач, 18 ёшида, айни кўкламда ҳарбий хизматга чақирилди. Дастлаб, Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридан 30 километрча жанубдаги кимсасиз водийда, вақтинчалик палаткалар тикланиб, бунёд этилган ҳарбий гарнизонда тайёргарликда бўлди. Бу ерда уларга урушда ишлатиладиган турли ўқотар қуролларни ишлатиш, жанг майдонларида амалга оширилиши мумкин бўлган ҳарбий тактикалар юзасидан машғулотлар олиб борилар, жазирама офтоб тиғида, аскар формасида, юк халтасини орқалаб гоҳ югуриб, гоҳ эмаклаб, гоҳ баланд-пастликларда юриб бажариладиган машқлар уларни жуда ҳолдан тойдирар, лекин эътироз билдириш ҳарбий топшириқни бажаришдан бўйин товлаш бўлишини билиб, барига чидашга ўзида куч топарди. Тумандан бирга жўнаган 24 нафар йигит кечқурунлари тўйиб суҳбатлашиб, оиласи соғинчини босиб олишарди.

Шу тариқа 3 ой ўтгач, Солий Хўрозов ва бирга чақирилган йигитларни самолётда Афғонистонга жўнатишди. Бу - 1981 йилнинг 21 июнида бўлган эди. Самолётда бирга келган аскарларни аэропортда турли қисмларга бўлиб юборишди.

Солий Хўрозов собиқ иттифоқ армияси жойлашган штабда қоровуллик қилаётган аскарлар сафида хизматини давом эттирди. Улар штабни қўриқлаш билан бирга келган озиқ-овқатларни техникалар ёрдамида турли ҳудудлардаги қисмларга тарқатишар, янги  келган аскарларни қисмларга кузатиб боришарди. Энг ёмони, жангларда ҳалок  бўлган аскарлар, ярадорларни юртимизга қайтариш учун аэропортларга ташишар, бегуноҳ ватандош йигитлар қурбон бўлаётганини ўз кўзи билан кўриб, жони ачир, ухлолмай, томоғидан овқат ўтмай қолган кунлари кўп бўларди. Бироқ афғон урушига сафарбар этилган барча йигитлар қатори у ҳам барчасига чидашга мажбур эди.

Солий Хўрозов бошига келган барча кўргуликларга матонат билан чидади. Бироқ ота-онасининг уруш тобора даҳшатли тус олаётган афғон ерида ҳарбий хизматини ўтаётганини билишини, ўзини деб қайғуриб, азобланишини истамас эди. Шунинг учун бу ҳақда уларга айтмади.

Хайриятки, у  эсон-омон юртимизга қайтиш бахтига мушарраф бўлди. Келиб, отаси Жумабой Хўрозов билан ёнма-ён туманимиздаги собиқ “ПМКводстрой” кўчма қурилиш колоннасининг техникаларни таъмирлаш устахонасида ишлади.

Кунлардан бир кун иш жараёнида Афғонистонга Ашхободдан бирга жўнаган қуролдош дўсти Янгибой Ҳабиевни учратиб қолди. У ушбу идоранинг қурилиш бўлимида ишлаётган экан. Икки қуролдош ўз юртида эсон-омон кўришганидан, соғ-саломат эканлигидан қувончлари кўнгилларига сиғмай кетди.

– Менинг шу ердалигимни билиб келдингми? – дея сўради Солий Хўрозов дўстидан.

Шунда Янгибой Ҳабиев қизиқ гап айтиб қолди.

Маълум бўлишича, у Солийдан икки ойча илгарироқ корхонага ишга келган экан. Иш билан бир кун устахонага келиб қолиб, уста Жумабой Хўрозов билан суҳбатлашиб қолибди. Шунда Хитой овулидан эканлигини эшитиб, менинг бир Солий деган қуролдош дўстим бор эди, Хитойдан, танимайсизми, мабодо? деб сўраганини ва унга уста:

– Ўрис эмасмиди? – деб саволига савол билан жавоб берганини айтишиб, роса кулишди. Чунки у киши Солийнинг отаси эди. Афғонистонда бўлганини яширганига жаҳли чиққани учун отаси шундай деганини Солий тушунди. Онаси  келганидан сўнг эшитиб, кўнглим сезганди, доим Яратгандан боламни паноҳингда асрагайсан, деб дуо қилиб ўтирардим, деди.

Солий Хўрозов ҳаётда ота-онасининг кўп дуоларини олди. Ўзи оилали бўлгач, орқасида тизилишиб турган қўша-қўша укаларини ҳам уйли-жойли қилишда ота-онасига кўмакдош бўлди. Меҳнат қилаётган идораси ҳисобидан қурилган уйлардан бирига кўчиб кириб, манғитлик бўлиб қолди. Ўғиллари ишга ярагач, якка тадбиркор сифатида қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлайдиган устахона очишди. Ҳозир уч ўғлининг бири Анвар устахонада, ота касбининг давомчиси, Алишер енгил саноат ходими, Даврон ўқитувчи.

Солий Хўрозов ва аёли Равшанойлар уч ўғилни камолга етказиб, элга қўшиб, атрофи невараларга тўлиб, дориломон кунларига шукрона айтиб яшашмоқда. Иззат-ҳурматини жойига қўядиган, ораста, пазанда уч келиндан ҳам чексиз миннатдор. Меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, отамерос қадриятларимиз чуқур илдиз отган бу нурли хонадондан меҳмон оёғи узилмайди.

Афғон ҳудудидан собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқилганига 31 йил тўлиши муносабати билан Солий Хўрозовни қутлаш, афғон хотираларидан тинглаш учун борганимизда ҳам уйида меҳмон – ўша қуролдош, касбдош бўлган Янгибой ака Ҳабиев бор экан.

Билсак, улар бир корхонада ишлаб юриб, корхона қурган уйлардан олиб, қўшни ҳам бўлишган экан.

Туманимизнинг Амир Темур номли овулида туғилиб ўсган, собиқ афғончи аскар Янгибой Ҳабиев ҳам шу тариқа манғитлик бўлиб қолибди.

Икки қуролдошларнинг ҳарбий хизматда, афғон тупроғида бошидан ўтказганлари ҳақидаги хотираларини тинглаш учун ҳам азизлар, анча мустаҳкам юрак керак.  Чунки ҳар бир қадамда ажал хавф солиб турадиган, қирғинбарот урушлар қаърида не азобларни бошидан кечирганларини тингласангиз, эшитганларингизга ақлингиз бовар қилиши қийин. Шу боис ҳам 15 февраль – собиқ иттифоқ қўшинлари афғон юртидан олиб чиқилган кунни улар ҳаётидаги энг муҳим саналардан бири сифатида нишонлашади.

Биз ҳам уларни байрам билан қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб хайрлашдик.

Ойгул РАЖАБОВА,

журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026