21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 09:04
Мақолалар 👁 628

Муҳайёнинг кўнгил изҳори

Муҳайёнинг кўнгил изҳори

Шоирлик – Аллоҳга яқинлик, дейдилар. Балки шундандир, Аллоҳ берган истеъдодига кўнгил чашмасидан оби ҳаёт бахш этиб, юрак туғёнларини ажиб мусиқий оҳангларга солиб, халқига тортиқ этишга ошиқиб турадилар шоир-у шоиралар. Дўрманлик ижодкор Муҳайёхон Ўринбоеванинг худо берган истеъдоди илк ғунча очганида у ҳали жамалаксоч ўқувчи қизалоқ эди. У ёзганларини авайлаб-асраб, кўнгил жўшқинлиги, юрак туғёнлари ила зийнатлади, токи ўз кўнглидан ўтиб, ўзгалар қалбига манзур мусиқий оҳангларни, нафис шеърий ташбеҳларни топгунича изланди, ўқиди, ўрганди ва ёзаверди.

Илк шеъри туман газетасида чоп этилганида, шеърлари устозлари эътиборини тортганида қувончларини азиз халқи билан бирга баҳам кўрди. Атрофида рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлардан илҳомланиб, янги-янги шеърлар ёзди. У баҳорни, она табиатни, она Ватанни, аёлни мадҳ этувчи шеърлари билан турли мавзулардаги адабиёт ва шеърият давраларига кириб борди. Неки эзгулик ва яхшилик бўлса, халқдан, Ватан ичра кичик Ватан – маҳалласидан топди.

Тупроғи олтиндай ҳур маконим бор,

Ҳар куни кўрсам ҳам тўймайди дийдор.

деб изҳор этди у туғилган ерга соғинчларини. Бу соғинчлар Муҳайёни ҳар доим дуогўй боболар, чеҳраларидан нур ёғилган момолар, бири-бирига садоқатли Тоҳир-у Зуҳро тимсолли муҳаббати буюк инсонлар томон етаклади. Ана шу соғинчлар унинг қалб туйғуларини гупиртириб, шеърий гулдасталар тузишга имкон яратди. “Маҳалла”, “Тонгда”, “Аёл”, “Келинларга”, “Устоз”, “Ватан”, “Худо билади...”, “Ўзбекистоним”, “Хаёллар” каби шеърларида ҳамиша халққа, она Ватанига, эзгуликларга талпиниб тургувчи нозиктаъб шоира қалбининг ажиб кечинмалари жо бўлди.

Муҳайё Ўринбоеванинг лирик қаҳрамонлари инсон ҳаётида баъзан рўй бериши мумкин бўлган қийинчиликлар қошида эгилишни, дардини дастурхон қилишни асло хоҳламайдиган беором қалб соҳиби ва соҳибалари. У ва унинг лирик қаҳрамонлари бутун дарди, ғам-у ташвишини шеър олами аро ошнолик билан енгишга ўрганган. Зеро, Муҳайёнинг ўзи ёзишдан, ижод қилишдан куч, бардош топади ва ... яна қаддини тик тутиб, чарақлаб, ҳаётга интилади.

Кунларим алмашиб қоронғи тунга,

Зулмат орасига кириб кетаман.

Шукрона айтаман ҳар бир кунимга,

Бундан баттар бўлса, айтинг, нетаман?

Шеърдаги Муҳайё яратган лирик қаҳрамон ҳаётидаги зулматли онлар учун кимдандир мадад сўраётгани ёки нолиётгани йўқ. Унинг учун нолиш – бегона. У ўз кўнглига ўзи таскин бериб, бардош топаётир, ҳатто шукрона қилаётир. Балки, бундан баттари ҳам бўлиши мумкин эди-ку!

Муҳайёнинг шеърларида инсон кўнглига таскин, далда бўлгувчи ажиб жўшқинлик бор. Қўлингиздаги “Меҳмон бўлинг Дўрманга” деб номланган – илк шеърлар тўплами гарчи камчиликлардан холи бўлмаса-да, ҳаваскор шоира синглимизнинг интилишлари эътиборга муносиб. “Муҳаррир” нашриётида чоп этилган мўъжазгина китобчада жам бўлган шеърлар, албатта, сиз азизларга ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз. Муҳайёхон Ўринбоевага эса ижодий ютуқлар тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Қорақалпоғистон Республикасида

хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026