16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:03
Жамият 👁 310

КЎНГИЛЛАР КЎНГИЛЛАРДАН СУВ ИЧГАН УЧРАШУВ

КЎНГИЛЛАР КЎНГИЛЛАРДАН СУВ ИЧГАН УЧРАШУВ

Барча даврларда ҳам ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиши, жамиятнинг фаол аъзосига айланиши учун кураш энг устувор вазифалардан бири бўлиб келган. Бу борада айнан ёшлар билан шуғулланувчи ташкилот – собиқ иттифоқ даврида “Комсомол” қўмитаси, 1991-1996 йилларда мазкур ташкилот ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолият юритган эди.

1996 йилнинг апрель ойида эса мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов Фармони билан “Камолот” жамғармаси тузилди, ушбу жамғарма 2001 йилда Ёшлар ижтимоий ҳаракатига айлантирилди.

2017 йилда “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракатига нисбатан ёшларнинг ишончи сўниб бораётгани таъкидланиб, ташкилот номини ва фаолиятини тубдан ўзгартириш вақти келгани, шу муносабат билан “Камолот” ЁИҲ тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тузилгани маълум қилинди.

Кейинчалик ушбу ташкилот Ёшлар ишлари агентлигига айлантирилди ва унинг зиммасига юртимиз ёшларини билимли, халқаро майдонда рақобатбардош, меҳнаткаш ва виждонли қилиб тарбиялаш, катталарга ҳурмат, заифларга ғамхўр, янгича қарашларнинг мағзини англаб, унга нисбатан ўз позициясини тўғри белгилай оладиган, ўзбек маданиятининг энг яхши анъаналарини ҳурмат қиладиган, эъзозлайдиган ёшлар сафини жипслаштириш, кенгайтириш юкланди.

Шунингдек, баркамол авлодни тарбиялаш бутун давлатнинг, жамиятнинг иши, ёшлар тарбияси оиладан бошлаб, фуқаролик жамиятининг барча ташкилотларига устувор вазифа қилиб белгиланди.

Амударё туманида қатор йиллар ушбу ташкилотларда фаолият юритиб, ёшлар ҳаётининг нурли ва мазмунли бўлишига, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрий инсонлар истиқомат қилишади.

Яқинда улар Манғит шаҳридаги “Истиқлол” тўйхонасида тўпланишиб, дилдан суҳбат қурдилар. Уларнинг орасида туманимиздагина эмас республикамизда, Хоразм воҳасида ҳам таниқли сўз устаси, сухандон, мумтоз адабиётимизнинг билимдони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Турсунбой Абдуллаев, турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, нафақага чиққан Янгибой Ражабов, Озод Тожимуродов, Гуласал Ўрозимбетова, Гулчеҳра Отабоева, Сайёра Маткаримова, Фарҳод Маткаримов ва бошқалар бор.

Дўстлар даврасини Янгибой Ражабов очди ва барчани дийдорлашув онлари билан қизғин қутлади, узоқ умр, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик тилади. Шундан сўнг бир сафда ишлаб, ҳаётдан бевақт кўз юмган устозлар, дўстлар хотирасига Бахтиёр Жумабеков Қуръон тиловат қилди.

Дўстлар дийдори... Уни аллома дунёнинг барча шодликларидан устун қўйгани бежиз эмас. Мазкур даврада ҳам нигоҳлар соғинчдан сўйлади. Энг эзгу тилаклар изҳор этилиб, кўнгиллар кўнгиллардан сув ичди, хотиралар тилларга кўчиб, ҳаётларининг энг қайноқ дамлари – меҳнат жараёнлари кўз олдларида қайта жонланди.

Умр ўткинчи. Отилган ўк каби ўтган умрни ҳам орқага қайтариб бўлмайди. Бироқ шу ўтган даврларда эл-юрт манфаати учун хизмат қилсанг, босган изларингдан ёруғ хотиралар қолса, бу – бахт, албатта.

Мазкур дийдорлашув тадбири иштирокчилари – меҳнат фахрийларининг барчаси ана шундай бахтга мушарраф бўлган инсонлардир. Шу боисдан ҳам улар доимо бир-бирини йўқлаб турадилар, соғинадилар, бамаслаҳат бир даврага тўпланиб турадилар.

Дийдорлашувдан эса унутилмас таассуротлар оладилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026