25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:31
Жамият 👁 762

МИЛЛАТИМИЗ ҚИЁФАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АКСИ

МИЛЛАТИМИЗ ҚИЁФАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АКСИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 26 йил тўлмоқда. Шу давр мобайнида мазкур ҳужжатда акс этган ҳуқуқларимиз асосида халқимиз улкан ютуқларга эришди.

Конституциямизнинг давлатимиз ва жамиятимиз равнақи йўлида тутган ўрни ҳақида қанчалик кўп гапирсак ҳам оз.

Конституциямиз содда, равон ва халқчил тилда ёзилгани учун уни дунёнинг етакчи давлатлари Конституциялари билан ёнма-ён қўйиш мумкин.

Миллий Қомусимизнинг яна бир жиҳати борки, унинг дунё Конституциялари ичида ноёблигини белгилаб беради. Бу ноёблик миллий менталитетимиз, урф-одатларимиз, тарихимиз билан чамбарчас боғлиқ. Гап Конституциямизнинг “Оила” деб ном олган XIV боби ҳақида бормоқда.

Дарҳақиқат, ўз Конституцияларида оиладек муҳим масалага жой берган давлатлар дунёда саноқлидир. Конституциямизнинг муқаддима қисмида:

“... Ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда...” – ибораси бежизга келтирилмаган. Зеро асосий Қонунимизда белгиланганидек, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Айтиш жоизки, бу масалага давлат даражасида катта эътибор қаратиш шу жамиятнинг эртанги куни қандай бўлишига бевосита боғлиқ.

Конституциянинг 64-моддасида белгиланганидек, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия тадбирлари ва фаолиятларни рағбатлантиради.

Мустақиллигимизнинг илк йилларидан давлатимиз томонидан оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан авайлаб-асраш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқ-да. Биргина давлат бюджетидан таълим ва соғликни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағларнинг миқдори бунга яққол мисол бўла олади. Бу каби юзлаб мисолларни келтириш мумкин. Аммо шу ўринда мавзуга оид танқидий нуқтаи назарни ҳам билдириб ўтиш ўринли деб ҳисоблайман.

Давлатимиз “Оила” институтини асраб-авайлаш борасида ҳар қанча уринмасин, афсуски, мазкур муқаддас даргоҳнинг қадрига кўп путур етказилмоқда, назаримда. Замонавий ахборот технологияларнинг ривожланиши оқибатида таълим-тарбия ўчоғи бўлмиш оилага оммавий маданиятнинг турли кўринишларда кириб келаётгани, тўйларимиздаги миллий қадриятларимизга зид бўлган урфларнинг йилдан-йилга кўпаяётгани ва энг ачинарлиси, шундай тўйлар сабабли оилаларда ажрашишлар сонининг ошиб бораётгани жамиятимизнинг ҳар бир аъзосини ўйга солади ...

Конституциямизда “никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”, – деб кўрсатилган. Лекин “тенг ҳуқуқлилик” тушунчаси ёшларимиз, кўп ҳолларда уларнинг ота-оналари томонидан нотўғри талқин қилиниши, афсуски, оилалардаги муносабатларнинг дарз кетишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга қараганда туманимизда кўрилган ажрашиш билан боғлиқ фуқаролик ишлари 2017 йилда 115 тани ташкил қилиб, шундан 70 таси қаноатлантирилган. 2018 йил 9 ойида бу кўрсаткич 119 та бўлиб, қаноатлантирилган аризалар сони 73 тани ташкил этган. Англаганингиздек, бу борадаги кўрсаткичлар йил сайин ошиб бормоқда.

Ажрашишлар сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётгани сабаби нимада? Бунда гап фақат рақамлар ҳақида кетмаяпти ахир! Бу рақамлар орқасида неча-неча тирик етимлар, ёш болаларнинг ўксиган қалблари, судма-суд овора бўлган эр ёки хотин, давлат идораларининг мазкур муаммо ечими юзасидан қилаётган чора-тадбирлари бор.

Шу ўринда ажрашишлар сабаби хусусида қисқача тўхталиб ўтсак.

Бунга сабаб қилиб оиладаги эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурматсизлик, оиладаги мулкий муносабатларнинг шахсий муносабатлардан устун қўйилиши, ота ёки онанинг оилага, ўз фарзандларига бўлган масъулиятсизлиги каби асосий омилларни келтириш мумкин. Шу билан бир қаторда интернет тармоғидаги маълумотлар, уяли алоқа телефонларининг салбий маънодаги имкониятлари, кундалик ҳаётимиздаги турк ва бошқа миллатга хос сериалларда қайнона ва келинларга берилаётган “сабоқлар” нинг кўпаяётгани каби иккиламчи омилларни ҳам келтириш мумкин.

Бироқ ҳаётимизда санаб ўтилган салбий омилларнинг барчасига акс таъсир этувчи воситалар ҳам бор. Аммо бу воситалар охирги йилларда, афсуски кўпчиликни қизиқтирмай қўйди. Гап севиб ўқиладиган бадиий китоблар ва оиладаги тарбия ҳақида бормоқда. Айнан шу икки восита ҳар қандай инсонни ҳаётнинг турли қийинчиликларидан олиб чиқиб кета олади. Инсонни сабрли ва бардошли қилади. Бежизга Президентимиз деярли ҳар бир учрашув, мажлис ва интервьюсида ёшларни кўпроқ китоб ўқишга даъват этмаяпти. Сабаби эртамизнинг эгалари улар. Бахтли оилаларимизнинг кўп бўлиши ёки акси бўлиши айнан ёшларнинг бугунги кунда танлаётган йўлига боғлиқ...

Хулоса ўрнида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат тузуми, суверенитетини, унинг халқаро майдондаги манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиш билан бирга жамиятнинг асосий бўғини бўлмиш оилани ҳам шундай ҳимоясига олган ва давлатимизда оилаларнинг равнақ топиши учун ҳуқуқий жиҳатдан барча имкониятларни яратиб берилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Фақат оила аталмиш муқаддас даргоҳни давлат идоралари эмас, биз ўзимиз, ҳар бир аёл ва эркак ҳимоя қилишимиз кераклигини унутмаслигимиз даркор. Зотан, бу даргоҳнинг дарз кетиши эртага жамиятнинг парчаланишига, бу эса ўз навбатида давлат манфаатларига путур етишига олиб келиши тайин.

Шундай экан, келинг, азизлар, ҳар биримиз ўз оилаларимизнинг тинчлигини асрайлик! Зеро, шу – бир қарашдан оддий, лекин ўта мураккаб бўлган вазифамизни адо этишимиз давлатимиз келажагига қўшган катта ҳиссамиз бўлади.

Жамшид БЕКИМБЕТОВ,

туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026