12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:28
Жамият 👁 552

Коррупцияга қарши курашиш: ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш: ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилмоқда

Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари билан бир қаторда жамоат ташкилотларининг ҳам фаоллиги ортиб бормоқда. Ўзбекистон Ҳакамлик Судлари Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан “Коррупцияга қарши курашиш йўлида” номли лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, мазкур лойиҳа Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан молиялаштирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади — ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий билим даражасини ошириш ва уларни коррупция ҳолатларидан ҳимоя қилишдан иборат.

29 октябрь куни лойиҳа доирасида Амударё туманидаги 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби залида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларга “Коррупция нима ва унинг оқибатлари қандай” деган савол доирасида кенг кўламли ҳуқуқий маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, коррупцион ҳолатларга дуч келганда тўғри ҳаракат қилиш, рақамли технологияларни коррупцияга қарши курашишда қўллаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ амалий тавсиялар берилди.

Тадбирда Амударё тумани ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда 35 нафар ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди. Бу тадбир ҳудудда яшовчи ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Айтиш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 68 минг нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Шундан 12 мингдан ортиғи Нукус шаҳрида яшайди. Ушбу тоифадаги фуқароларнинг катта қисми турли ижтимоий, тиббий ва ҳуқуқий ёрдамларга муҳтож.

Муаммонинг моҳияти шундаки, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва имтиёзлари, давлат томонидан тақдим этиладиган ёрдамлар ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги уларни ҳуқуқбузарлик, айниқса, коррупция ҳолатларига нисбатан заиф қилиб қўймоқда.

Айниқса, тиббиёт, пенсия таъминоти, уй-жой ажратиш ва ишга жойлаштириш каби соҳалардаги айрим масъул шахслар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий билимсизлигидан фойдаланиб, улардан ноқонуний пул талаб қилиш ёки ҳужжатларни сунъий равишда кечиктириш каби коррупцион ҳолатлар кузатилмоқда.

Лойиҳанинг бош мақсади Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, уларнинг давлат томонидан белгиланган имтиёз ва хизматлардан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва коррупция ҳолатларини кескин камайтиришга қаратилган.

Лойиҳа доирасида мақсадга эришиш учун комплекс ёндашув асосида бир қатор амалий механизмлар жорий этилади. Жумладан, кўриш, эшитиш ва жисмоний имконияти чекланган 300 нафар ногиронлиги бўлган шахслар орасида мақсадли гуруҳлар тузилиб, ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган ҳуқуқий материаллар ишлаб чиқилади ва тарқатилади. Мақсадли гуруҳлар учун коррупцияга қарши тарғибот тадбирлари ташкил этилади.

Бу каби тадбирларнинг аҳамияти шундаки, ногиронлиги бўлган шахслар ўзларига тегишли бўлган имтиёзлар ва ҳуқуқлар ҳақида аниқ, тизимли билимларга эга бўлади. Қолаверса, коррупция ҳақида умумий билимлари ошиб, уларда ушбу иллатнинг олдини олиш ва бундай ҳолатлар ҳақида хабар бериш кўникмалари шаклланади.

Ушбу грант лойиҳаси Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокига яққол дилилдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026