12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Фан ва таълим 👁 329

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш ва касбга йўналтириш борасида амалий мулоқотлар ташкил этилди

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш ва касбга йўналтириш борасида амалий мулоқотлар ташкил этилди

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти, ҳеч шубҳасиз, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти қай даражада ривожланганлигига бевосита боғлиқ. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўсиб келаётган ёш авлодни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг келажакда муносиб ва жамият учун фойдали касб эгалари бўлиб етишишларини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ушбу эзгу мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига бўлган қизиқишини янада рағбатлантириш мақсадида жойларда турли маърифий тадбирлар, семинарлар ва очиқ мулоқотлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Амударё туманидаги 1-сонли политехникум ҳамда 40- ва 1-сонли умумтаълим мактаблари биноларида айнан юқоридаги мақсадларга хизмат қилувчи, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувларда соҳанинг етук ва тажрибали мутахассислари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбар ходимлари бевосита иштирок этиб, ёшлар билан юзма-юз, самимий мулоқот қилдилар. Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг масъул ходими Алишер Есемуратов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг катта прокурори Расул Жалғасбаев, шунингдек, Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари Нодирбек Камолов ҳамда туман прокурорининг ёрдамчиси Санжар Абдуллаевларнинг иштирок этди.

Сўзга чиққан соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бугунги кундаги фаолияти, ушбу нуфузли олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишнинг замонавий ва шаффоф тартиб-қоидалари тўғрисида йиғилганларга атрофлича ва қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Тадбир иштирокчиларига академиядаги мавжуд таълим йўналишлари, ўқитишнинг ўзига хос инновацион хусусиятлари батафсил тушунтирилди.

Учрашувлар эркин очиқ мулоқот ва савол-жавоблар форматида ўтди. Бу эса ёшларга ўзларини қизиқтирган, ечимини кутаётган барча масалалар юзасидан бевосита мутахассислардан жавоб олиш имконини яратди. Ўқувчи-ёшлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга кириш жараёнлари, талаб этиладиган касбий ва шахсий фазилатлар, прокуратура тизимидаги масъулиятли хизмат фаолияти юзасидан кўплаб саволлар берилди. Малакали мутахассислар ва раҳбар ходимлар ҳар бир саволга ҳаётий мисоллар ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига таянган ҳолда, ёшлар аудиторияси учун тушунарли, содда ва атрофлича жавоблар қайтардилар. Бундай самимий мулоқот ўқувчилардаги мавжуд тушунмовчилик ёки иккиланишларни бартараф этиб, уларнинг келажакдаги мақсадларини янада ойдинлаштириб олишга катта ёрдам берди.

Амударё туманидаги таълим муассасаларида ташкил этилган ушбу мазмунли ва фойдали учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга бўлган фаол позициясини шакллантириш, юрт келажагига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилди.

Бу каби учрашувлар ўсиб келаётган ёш авлодни қонун-қоидаларга ҳурмат, юксак ватанпарварлик ва адолатпарварлик руҳида тарбиялашда мустаҳкам маънавий пойдевор вазифасини ўтайди. Қолаверса, эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳалол ва фидокорона хизмат қилишга рағбатлантириб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадиган етук кадрлар заҳирасини шакллантиришда ҳам бу каби тадбирларнинг аҳамиятм беқиёсдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026