18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 10:56
Мақолалар 👁 849

Меҳр қаҳат бўлмасин!

Меҳр қаҳат бўлмасин!

Яқиндагина гувоҳ бўлганим бир воқеа ушбу мақолани ёзишга туртки бўлди. Бир даврада ўн чоғли 40-45 ёш атрофидаги аёллар ўтиришарди. Барчасининг нигоҳи хона тўрида ўтирган, ёшига нисбатан ортиқча пардоз-андоз қилган, сочлари елкасига тушиб турган тўладан келган аёлда эди. Гап-сўзларидан аёл хорижда ишлаб қайтганди.

– Келганимдан бери ҳали уйда тура олмаяпман ҳам. Ҳар куни бир борадиган жой чиқади. Ҳали буёққа отланаётсам, кичкина қизим йиғлагудай бўлди, икки йилда энди келдингиз-ку уйда турмайсиз, деб. Бўй етай деб қолди-ку, бироқ ҳали қилиғи гўдакдай. Эмиб қол, дедим.

Аёл шу каби гаплар билан ҳаммани ўзига қаратиб тинмай гапирарди. Менинг кўз ўнгимда эса икки йил эшик “тиқ” этса, “онам эмасмикан?” деган умид билан кўзлари нигорон бўлиб интиқ кутган, уйига келгач ҳам ўзи айтганидай, ҳар куни борадиган жойи чиқаётган онаси меҳрига ташналигини арази билан ифодалаётган қизалоқ жонланди. Хаёлан у билан суҳбатлашаман: Эҳ... норасида! Сенинг гуноҳинг нима эдики, онанг даврадошларига сени айтиб, устингдан кулса?! Айбинг онангни соғинганингми? Бағрида бўлишингни истаганингми?..

Икки йиллаб фарзандларини меҳридан, тарбиясидан мосуво қилиб бемалол хорижда юрган аёл буларни идрок этолмаса, уйда ўтиринг, дея зорланишини боласининг инжиқлигига йўйса, сенда не айб, қизалоқ? Аслида сен излаган, ташна бўлган оналик меҳри онангда бўлмаса (агар шундай бўлмаганида шунча вақт оиласидан узоқда юра олармиди, фарзанд дийдори қийнамасмиди?), ҳатто келгач ҳам сен билан бамайлихотир ўтиришга борди-келдилардан орттириб вақт тополмаса, начора, қизалоқ!..

Афсуски, фарзандларини гўдаклигиданоқ қайнона-қайнотасига, бирор яқинига, ҳатто етти ёт бегона-энагаларга ташлаб, хорижда пул топгани кетган аёллар анчагина. Бағридан унган боласининг наҳот пулчалик қадри бўлмаса уларга?

Шу мавзуда гап кетса, кўпчилик рўзғори эҳтиёжлари учун юрганини айтиб, ўзини оқлайди. Тўғри, рўзғор – ғор, деганларидай, тирикчиликнинг ўзи бўлмайди. Бироқ бунинг учун наҳот аёл – аввало фарзанд тарбиясига, рўзғор ишларига масъул, хонадонини меҳр нури ила обод этиб, оила аъзоларининг ўзаро аҳиллигини, ҳамжиҳатлигини таъминлаши лозим бўлган нозик хилқат, мукаррам зот хорижга бориши лозим бўлса? Ташвишланарлиси, уларнинг меҳрига зор бўлиб ўсган, вақтида тарбия бериб, назорат қилинмаган фарзандларнинг келажаги нима бўлади?

Қолаверса, хорижда ишлаб юрган айрим аёллар хулқ-атворида ўзимизнинг миллий менталитетимизга хос бўлмаган кўринишлар ҳам жой олаётгани барчага аён. Шуларни ўйлаган одамнинг кўнглига бир ҳақли савол келади: оила устуни саналмиш эркаклар-чи? Нега улар аёли хориждан юборган пулларини еб, бола боқиб ўтиришдан уялмайдиган бўлиб кетишаяпти?

Халқимизда аёллар қадим-қадимдан асраб-авайланган, эъзозланган. Буни милоддан аввалги биринчи минг йилликда яратилган “Авесто” даги “Аёлларни мукаррам тутинглар”, “Баҳор ойининг бир куни аёллар ийди – байрами қилиб белгилаб қўйилсин”, деган жумлалардан ҳам англаш мумкин.

Айни кунда ҳам юртимизда аёлларнинг оилалар тинч-тотувлигини таъминлашда, фарзанд тарбиясида ўрни жуда муҳим. Шу боисдан ҳам уларни ижтимоий ҳимоя қилишга, қўллаб-қувватлашга эътибор тобора кучайтирилмоқда. Илм олиши, ишлаши, ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Буларнинг замирида ҳар бир ота-она ўз оиласида фарзандларини глобаллашув жараёни кечаётган бугунги тезкор даврда ёт ғояларга берилмайдиган, одобли, юксак маърифатли қилиб вояга етказишларига, ҳар бир оиланинг обод, фаровон бўлишига эришишдек эзгу мақсадлар мужассам. Чунки фарзанд тарбиясига энг аввало, ота-она жавобгардир. Ота-она меҳри фарзандга ҳеч қачон қаҳат бўлмасин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026