12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:25
Жамият 👁 357

Рамазон — меҳр-мурувват ва саховат ойи: Амударёда хайрия ишлари изчил давом этмоқда

Рамазон — меҳр-мурувват ва саховат ойи: Амударёда хайрия ишлари изчил давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказишга доир қарори юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам эзгу амаллар, хайрия тадбирлари ва саховат ишларининг янада кенг қулоч ёйишига замин яратмоқда. Мазкур қарорда илгари сурилган “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган улуғ ғоя асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга маънавий ва амалий кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Юсуф эшон бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапоев ва ноиб имом Содиқ Тўраев томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-эътибор кўрсатилмоқда.

Масъуллар Чойкўл овулида яшовчи, боқувчисини йўқотган Қундузой Ўразбоева хонадонида бўлишиб, у ерда ифторлик дастурхони ёздилар. Бу хайрли тадбир орқали бир хонадонга нафақат моддий, балки катта маънавий далда ҳам берилди.

Шунингдек, Ўртақалъа овулида яшовчи кам таъминланган оила вакили Зарифбой Давлетов хонадонидан ҳам хабар олиниб, бу ерда ҳам ифторлик дастурхони ташкил этилди. Ушбу хайрли амаллар аҳоли орасида саховат ва инсонийлик фазилатларини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Зеро, Рамазон ойида қилинган ҳар бир яхшилик, ҳар бир савобли иш инсонлар қалбида шукроналик туйғусини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Хайрия ишлари фақат ифторлик дастурхонлари билан чекланиб қолмаяпти. Мутасаддилар Чойкўл овулида яшовчи Қундузой Ўразбоева хонадонида ҳам бўлишиб, ҳомийларни жалб қилган ҳолда унинг таъмирталаб уйида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш жараёни билан танишдилар. Имом-хатиб, ноиб имом ва маҳалла имоми ушбу хонадонда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечириб, эзгу ташаббуснинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратдилар. Бу эса Президент қарорида белгиланган эҳтиёжманд инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси жойларда самарали амалга оширилаётганининг ёрқин намунасидир.

Хайрия тадбирлари доирасида Дўстлик маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила вакили, 2-гуруҳ ногирони Қўчқор Холмурадов хонадонида ҳам ифторлик дастурхони ёзилди. Мазкур хайрия тадбири ногиронлиги бўлган фуқароларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳаётига енгиллик ва кўнглига таскин бағишлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Амударё туманида амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар юртимизда инсон қадрини юксалтириш, эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати жойларда изчил ва самарали ижро этилаётганини кўрсатади. Айниқса, муқаддас Рамазон ойида диний-маърифий соҳа вакиллари, маҳалла фаоллари, ҳомийлар ва жамоатчиликнинг бирлашиб, савобли ишларда елкадош бўлаётгани жамиятимиздаги аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамламоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026