18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 13:02
Жамият 👁 1,196

АҲИЛ ВА ТОТУВ ИККИ ХАЛҚНИНГ ҚАРДОШЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМ

АҲИЛ ВА ТОТУВ ИККИ ХАЛҚНИНГ  ҚАРДОШЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМ

Ўзбекистон турли миллат ва элат вакилларига бешик, Ватан бўлиб келаётган муқаддас гўшадир. Диёримизда 130 га яқин миллат ва элатлар аҳил-иноқ ва тинч-тотув яшаб келишмоқда. Ҳар бир миллатга хос бўлган урф-одат, қадрият ва анъаналар сақлаб қолинишига, давом эттирилиши ва ривожлантирилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Юртимизда бошқа миллат вакиллари сингари туркман миллати вакиллари ҳам ҳамжиҳатлик, тотувлик билан яшаб, турли соҳаларда фаолият кўрсатишмоқда. Ўз меҳнатлари билан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти юксалишига, ривожланишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Туманимизнинг Амир Темур номли овулидаги “Меҳнаткаш” аҳоли пунктида истиқомат қиладиган Бибизуҳра Аннасанова ҳам кўп йиллар халқ таълими соҳасида хизмат қилиб, болаларга таълим берди. Қишлоқдаги 25-мактабда 35 йил ўқитувчилик қилди. Мактабга илк қадам қўйган овул болаларининг саводини чиқариб, туркман алифбосини танитган Бибизуҳра эжега овул аҳлининг ҳурмати баланд.

– “Меҳнаткаш” аҳоли пунктида 650 нафарга яқин аҳоли яшайди, – дейди овул фуқаролар йиғини раиси Ойбек Юсупов. – Қишлоқдаги 100 дан зиёд хонадонда 160 га яқин оила бор. Бибизуҳра эже Аннасанованинг оиласи қишлоқдаги ибратли оилалардан. Фарзандларини ҳам юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаган эже ҳозир нафақат ўғилу-келинлари, балки элнинг ҳам ардоғида.

Шу овулда туғилиб вояга етган Бибизуҳра Аннасанованинг ота-оналари шу юртни Ватаним деб, халқни қон-қариндошим деб яшаган оилалардан бўлган. Бу оила тўй-маъракаси, урф-одати бир, тутумлари-ю, удумлари ҳам ўхшаш халқ билан бирга яшаб, шу маконда эъзоз топди. Барча имкониятлар яратилган шундай юртда камолга етаётган ёш Бибизуҳра Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиб, ёшларга таълим-тарбия бериш мақсадида ўқитувчи бўлишга аҳд қилди. У олийгоҳни тугатиб, овулдаги мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб иш бошлади. Энди иш бошлаган кезларида шу овулдаги туркман оилаларидан бирига келин бўлди. Уч фарзандни дунёга келтирган Бибизуҳра, негадир оғир бетобликка чалинди.

Бетоблик ҳолдан тойдирган Бибизуҳра қаттиқ тушкунликка тушиб қолди. Аммо у уч нафар қора-кўзлари, ўғиллари учун яшаши кераклигини ҳис қилиб, қаддини тиклади. Мактабда бирга ишлаётган ўзбек, туркман ҳамкасблари унга далда бўлишди. Ўзини бутунлай ишга бағишлаган Бибизуҳрага мактабда ўқувчилари, уйда эса фарзандлари юпанч бўлди.

– Бибизуҳра эже фарзандларига ҳам ота, ҳам она бўлди, – дейди туман Хотин-қизлар қўмитасининг мутахассиси Дилдора Худойберганова. – Ҳар бирини ҳунарли, одобли ва камтарин инсонлар қилиб вояга етказди. Ўз фарзандларининг тарбияси билан чекланиб қолмасдан, мактабда ўқувчиларнинг ҳам саводини чиқарди. Уларга илк бор ҳарф ўргатиб, қўлига қалам тутқазган Бибизуҳра эжедан овул аҳли жуда миннатдор.

Бибизуҳра Аннасанованинг катта фарзанди Вафо Раҳмонов тумандаги мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхоналардан бирида ҳисобчи бўлиб ишлайди. Иккинчи фарзанди Қувончбек Раҳмонов эса нонвойчилик қилади. Оиланинг кичиги Равшанбек Раҳмонов ҳам акаси Қувончбек билан нонвойчилик қилиб, эл корига ярамоқда. Бибизуҳра эженинг келинлари Меҳрижамол, Шукуржон, Гулнурлар моҳир тўқувчи, тикувчи, пазанда.

– Ота-боболаримиз бу элни макон тутишганига юз йиллардан ҳам ошиб қолди, – дея сўзлайди Бибизуҳра эже. – Бу давр ичида ўзбек ва туркман миллати оға-инидек, қон-қариндош бўлиб, мустаҳкам ришталар билан боғланди. Анъана ва урф-одатларимиз ўхшаш бу халқ билан қиз олиб, қиз бериб қуда-қариндош бўлдик. Бизнинг удумларимиз ўзбекона удумлар билан уйғунлашиб кетган.

Овулда яшаётган туркман миллати вакиллари тўй-маъракалардан бошқа пайтда ҳам меҳмон пойига жонлиқ сўйиб сийлашади. Энг тансиқ таомлари бўлган паловдан ташқари, чалпак, қатлама, кунжили гўжа, гўштли гўжалар тайёрлаб, дастурхонни тўлдиришади. Ўғил-қизларини вояга етгунича, албатта, бирор ҳунарга ўргатишади. Айниқса, қизлар тўқиш-тикишни пухта ўрганиб, ўзлари учун келинлик сарполарини тайёрлашади. Бибизуҳра эже ўзи билган туркманий нақшлар тўқишни овулдаги ўрганишни ҳавас қилган ўзбек қизларига ҳам бажонидил ўргатади.

Эже овулда ўзбек ва туркман оилаларининг икки халқда бир хил бўлган “Қиз чиқариш” тўйларида қиз узатилаётганда лапарлар айтиб, файз киритади. Ўз лапарларида қиз узатиш момолардан қолган мерос эканини куйлаб, ота-онасига тасалли беради ва келин бўлмишнинг борган хонадонида униб-ўсиб, ували-жували бўлиб кетишига тилак билдиради. Фақат қишлоқдагина эмас, овулда ўтадиган туркман ва ўзбек миллий байрамларида ҳам Бибизуҳра Аннасанованинг ташкилотчилигини, фаоллигини кўриш мумкин. Туман миқёсида ўтказиладиган Наврўз, Мустақиллик байрами тадбирларида дарҳол овул аёлларини тўплаб, қўшиқ ва лапарлар билан бирга дастурхонга ҳам икки миллатнинг миллий таомларини тайёрлашга киришади.

Биз ташриф буюрган кунимиз Бибизуҳра эженинг хонадонида қўни-қўшни, қуда-қариндош, дўст-ёрлар жам бўлишган экан. Ўтган йили уйлантирган кичик ўғли Равшанбек фарзандли бўлиб, эженинг неваралари яна биттага кўпайди. Унинг қувончини бирга баҳам кўриш учун келган меҳмонлар билан хонадони тўлди.

– Насиб қилса, шу неварам бир ёшга тўлганида “Соч тўйи”ни ўтказаман, – дейди қувончини сиғдиролмай Бибизуҳра эже. – Бизда бир ёшга қадар боланинг сочи олинмайди. Бир ёшга тўлганида маросим ўтказилиб, катта ёшдаги тоғаси боланинг сочига қайчи теккизади. Бунинг маъноси шуки, боланинг тоғасига ўхшаб баъмани, эл корига ярайдиган йигит бўлиб вояга етишига тилак билдирилади. Бундай одат нафақат туркман миллатида, балки ўзбекларда ҳам бор. Удум ва одатларимиз ўхшаш ўзбек халқи билан биз бир тану-бир жон бўлиб кетганмиз.

Шоирлардан бири, ўзбек-туркман халқларининг дўстлик ва қардошлик тарихини Аму дарёсидан узун, дея таърифлаган эди. Дарҳақиқат, бу икки халқнинг фақатгина урф-одати эмас, маданияти ва тили ҳам бир-бирига яқин. Амир Темур номли овулда илдизи бир дарахт каби томир отиб яшаётган Бибизуҳра эже Аннасанова, Тиркаш оға Омонов, Сатторберган оға Раҳмонов, Одой оға Тилепов, Холбой оға Гуважанов каби элда эъзоз топган инсонлар ҳам ёш авлодга намуна бўлиб, ҳам бу икки халқ ўртасидаги аҳиллик ва тотувлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшиб яшайди.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

Мақола “Жайхун илҳомлари” ННТнинг “Ўзбекистон – мафтункор диёр”

номли давлат гранти лойиҳаси доирасида чоп этилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026