04.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
04.11.2026, 20:53
Жамият 👁 522

“Тах-тепа”: Қардошлик руҳи ва миллий уйғониш тимсоли бўлган этно-маданий фестиваль

“Тах-тепа”: Қардошлик руҳи ва миллий уйғониш тимсоли бўлган этно-маданий фестиваль

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Тахтакўпир туманининг “Белтов” аҳоли пункти, “Тах-тепа” этно овули Қорақалпоғистоннинг нафақат тарихий, балки маънавий ҳаётидаги йирик воқеага — Халқаро этно-маданий фестивалнинг тантанали очилишига мезбонлик қилди. Саҳар чоғидан бошлаб бу ҳудудда байрамона руҳ, қувончга тўла шукуҳ сезилди. Юзлаб меҳмонлар, санъаткорлар, миллий ансамбллар, маҳаллий ҳунармандлар ва олис юртдан келган ижодкорларнинг жамланиши қадим тарихни, миллий руҳи уйғоқ халқнинг бугунги ўзига хослигини яна бир бор дунёга намоён этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни фестивалнинг очилиши билан самимий муборакбод этди. У ўз нутқида кўп миллатли юртимизда асрлар давомида ҳукм суриб келаётган дўстлик, аҳиллик ва тотувликнинг бугунги кунда янада мустаҳкамланаётганини алоҳида таъкидлади.

Ушбу йирик маданий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, Қозоғистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкуловнинг иштироки фестиваль даражасини, халқаро миқёсдаги аҳамиятини янада оширди.

Ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан сўнгги йилларда “Белтов” овулида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари қишлоққа бутунлай янги руҳ, янги қиёфа бахш этди. Бир пайтлар оддий аҳоли манзили бўлган бу ҳудуд бугун мамлакатимизнинг энг гўзал этно-туристик масканларидан бирига айланиб, халқаро миқёсда ҳам эътироф топмоқда.

Бу ўзгаришларнинг рамзига айланган “Тах-тепа” этно-қишлоғи эса ўзининг ўтмишдан ҳикоя қилувчи пахса уйлари, миллий архитектура, қадимий турмуш тарзи билан том маънодаги тирик музейни эслатади. Хусусан, қўшни қишлоқ манзарасидан илҳомланиб барпо этилган 16 та пахса уй ҳар бир меҳмонни ўзига тортиб, қадим аждодларимизнинг ҳаёт тарзи, маиший анъаналари билан яқиндан таништиради.

Фестивалнинг айнан шу масканда ўтказилиши бежиз эмас. Ҳар бири ўзига хос маъно ва руҳиятга эга бўлган 70 та Қора уй — юртимизда яшаётган турли миллат вакилларининг ўзлигини намоён этиши, уларнинг маданий ранг-баранглигини намойиш этувчи майдонга айланди. Ҳар бир уйда хилма-хил миллатларга хос анъаналар, кийим-кечаклар, ҳунармандчилик буюмлари, маросимларга оид кўргазмалар жойлаштирилди. Бу — бир заминда аҳил-иноқ яшаётган халқларнинг бирлигига, бир-бирига бўлган ҳурматига, кўп асрлик дўстлигига рамзий ишорадир.

Фестиваль доирасида миллий урф-одатлар, қадимий маросимлар, фольклор санъати ўзига хос саҳна кўринишларида жонлантирилди. Миллий рақслар, ижодкорлар томонидан куйланган қўшиқлар, бахши ва жировларнинг жўшқин чиқишлари барчанинг эътиборини тортди. Қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, туркман халқларига хос миллий ўйинлар эса майдонда ҳақиқий байрам кайфиятини яратди.

Ҳунармандлар томонидан ташкил этилган кўргазмалар, миллий таомлар фестивали, ёш рассомлар бурчаги, болалар учун этно-маданий макон фестивали иштирокчиларига алоҳида завқ улашди. Айниқса ушбу маданий бойлик хориждан ташриф буюрган меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

Тахтакўпирнинг “Тах-тепа” этно овулида ўтказилган халқаро фестиваль нафақат маданий тадбир, балки халқимизнинг минг йиллик тарихий илдизларини, миллий ўзига хослигини, турли маданиятлар уйғунлигини бутун дунёга кўрсатиб берувчи ёрқин намуна бўлди.

Бу каби тадбирлар юртимизда туризмни ривожлантириш, миллий меросни асраш, ёш авлодда тарихий хотира ва миллий ғурурни мустаҳкамлаш борасида ислоҳотларнинг амалий натижаларидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026