18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 10:30
Жамият 👁 973

Текин пишлоқ сичқон тутадиган қопқонда бўлади

Текин пишлоқ сичқон тутадиган қопқонда бўлади

Ўзбекистон озод ва демократик давлат сифатида бағрини бутун дунёга очар экан, унинг ҳудудига, фуқароларнинг онг-у шуурига миссионерлар бутун дунёнинг у ёки бу бурчакларида пайдо бўлиб, кенгайиб бораётган одам савдоси, оммавий маданият, терроризм, ичкиликбозлик, диний экстремизм ҳамда гиёҳвандлик каби иллатларни олиб кирмоқда.

биламизки, қадимда дунёни зир титратган Рим империяси ҳудудида, Миср ва бошқа давлатларда уруш пайтида асир тушган аскарларни, мағлуб давлат аҳолиси асирларини бозорларга олиб бориб, ҳудди ҳайвонлардек сотишган. Мана шу қуллар гладиаторлар иштирокида катта майдонларга олиб чиқилиб, минглаб инсонлар кўз ўнгида шафқатсиз, қонли жанглар ташкил этилган. Одам болалари ҳудди хўроз ёки қўчқорлардек ўзаро уришишган. Албатта, бу каби шармандали ҳолатларга аллақачон барҳам берилган. Ҳозирда одамларни қул қилиб сотиш жиноят ҳисобланади. Лекин афсуски, бугунги кунда ҳам шундай инсонлар борки, ўша машъум савдони бошқачароқ, “замонавийлашган” ёки “маданийлашган” ҳолда қайта ташкил қилишга уринишади. Бундай инсонлар тўрига ҳали яхши-ёмоннинг фарқига бормайдиган ёшлар илиниб қолмоқда. Дунёнинг у ёки бу давлатига бориб мўмай пул топиш, озгина меҳнат билан мазза қилиб ҳаёт кечириш каби ёлғон ваъдалар бериб одамларни авровчи гуруҳлар бизнинг юртимизга ҳам хавф солишга ҳаракат қилаётгани сир эмас. Энг хатарлиси, шундай кимсалар борки, ўз маҳалласи ёки қишлоғидан бошқа жойни кўрмаган, ҳаёт тажрибаси йўқ ёшларни алдаб хорижга олиб кетади. Ўша ёқларга бориб, бошқа бир тубан инсонларга сотиб юборишдек жиноятни амалга оширади. Бир амаллаб ёшларни ишонтирган фирибгарлар уларнинг паспортини гўё самолёт ёки поездга чипта олиш ёки борган давлатида меҳмонхонага расмийлаштириш баҳонасида олиб қўяди-да, қайтариб бермайди. Ҳужжатсиз қолган одам йиллар давомида қулдай ишлашга мажбур. Бундай алдовларга лаққа тушган ёшлар ҳорижда ҳеч кимни танимайди, ўзига ҳуқуқий ҳимоя кўрсатадиган манзилни билмайди, Қўлида паспорти бўлмаган йигитлар қулдек турли қурилишларда кеча-ю кундуз ишлатилиб, не-не машаққат билан уйига қайтиб келади. Қизлар эса хориждаги турли-туман тунги клублар ихтиёрига сотилиб, у ерларда пул, бойлик қутуртирган жирканч ва ваҳший кимсаларнинг ифлос панжасига тушади...

Ҳулоса қилиб айтганда, дунёнинг бирор жойида текинга бир бурда нон ҳам берилмаслигини ёшларимиз англаб етишлари керак. Халқимизда шундай бир ибора бор: “текин пишлоқ ҳам фақат сичқон тутадиган қопқонда бўлади”. Шундай экан, текин пишлоқни орзу қилиб қопқонга тушиб қолманг. Энг муҳими, ҳеч ким ўз юртидагидек тинч ва осойишта осмонни, керак бўлса, ўз юртидагидек эмин-эркин ҳаётни ҳеч қаердан топа олмайди.

Шукурлар бўлсинки, ишлаб, ҳалол пул топиб ҳаёт кечираман, деган инсонга юртимизда ҳам иш топилади. Айниқса, тадбиркорлик қиламан, деган инсонга имтиёзли кредитлар ва ўз бизнес-режасини амалга ошириш учун турли шароитлар яратиб берилган. Демак, азиз тенгдошлар, юртимизнинг озод ва ободлигига, ҳаётимиз фаровонлигига биз ҳам ҳисса қўшайлик. Юқоридаги каби ифлос кимсалар макрига учмайлик. Огоҳ бўлинг. Зеро, огоҳлик – давр талаби.

Нурсулув Тўқлибоева,

Қипчоқ қишлоғи, “Ёш мухбирлар пости” аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026