14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:14
Мақолалар 👁 284

ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ! ёхудСизга нима етмаяпти, замондош?

ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ! ёхудСизга нима етмаяпти, замондош?

Ҳаёт инсонга Яратган ато этган энг бебаҳо неъматдир. Уни қадрламоқ, ҳар лаҳзасини мазмунли ва гўзал ўтказмоқ учун унга ақл-заковат, меҳр-муҳаббат ҳам берган. Бас, шундай экан, жамики жонзотлар сарвари одамизод бу неъматлар шукрини адо этиб яшамоғи ҳам лозимдир.

Юртимизнинг қай гўшасига борманг – ободлик, фаровонлик, ҳамма хонадонларда дастурхон тўкин, яшаш шоҳона, бўсағасида турли русумдаги автомобиллар. Ҳозир улови йўқлар ҳам чақиримлаб йўл босиб пиёда юрмайди: узоғини яқин қиладиган таксилар хизматга шай.

Чор-атрофга назар ташласангиз – биров-бировдан чиройли кийинган. Ҳаёт худди рисоладагидай туюлади. Бироқ... чуқурроқ назар солсак-чи?

... Аниқ эслайман, болалик пайтларимизда чор-атрофимизда кекса одам вафот этсада, катталар-у болалар ҳам ғамга ботар, бир инсоннинг тупроққа қўйилишидан жуда таъсирланар эди. Неча кунлаб шу ўй ҳеч кимнинг хаёлидан кетмай юрарди. Шуларни ўйласам, ўша вақтларда меҳр-оқибат кучли, инсон қадри баланд бўлганмикан, деб ўйлайман. Ҳозирги кунда-чи?

Ижтимоий тармоқларда яқиндагина бир аёлнинг уйига келиб, бирга ароқ ичиб кайф-сафо қилган “таниши”ни пичоқлаб қўйгани ҳақидаги хабар тарқалди. Фарғонада М.исмли аёл икки нафар танишларига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Бир-бирининг сочидан судраб дўппослаган қизлар, ўқитувчисини уриб-тепиб жароҳат етказган ўқувчи, йигит талашиб ўз опасининг жонига қасд қилган қиз, бувисини бўғиб ўлдирган ўсмир ҳақидаги, қайнонасини болта билан чопиб ўлдирган келин, ўз фарзандларини бўғиб ўлдирган, каналга ташлаган аёллар ҳақидаги хабарларни ўқиганимда анчагача ўзимга келолмай юраман. Хаёлга толаман, бу хабарларни ўқиганларнинг барчаси ҳам “астағфуруллоҳ, биз қаерга қараб кетаяпмиз ўзи", деб ўйлашармикан? “Ўзимдан йироқ” дегувчилар ҳам кўп, адашмасам. Ахир бунингдек кўнгилсизликлар – меҳмонини шиша идиш билан уриб ўлдирган мезбон, йўловчи талашиб бир-бирини пичоқлаган киракашлар, маст ҳолда танишини пичоқлаган эркак, овқатдаги гўштни талашиб ҳамхонасини пичоқлаган талаба, турмуш ўртоғи, беш ойлик бешикдаги боласини ўлдириб, сўнг ўзини осган, ўйнашини очиқ далага олиб чиқиб, ўзаро жанжал натижасида шафқатсизларча ўлдирган, жазманини аёвсиз калтаклаб,  сўнг уйига яланғоч ҳолда ташлаб кетган эркаклар воқеалари каби бир инсон ҳаётига суиқасд қилиш ҳолатлари нега кўпайиб кетаяпти? Ваҳшийлик ҳайвонларга хос эмасми? Наҳот, инсон зоти табиатидан ҳайвоний хислатлар жой олаётган бўлса?!

Йўл ҳаракати қоидаларини менсимай, баъзиларнинг ўзича "зўрман" деб тезликни ошкора ошириб, машинасини бошқаролмай қолиши, ё маст ҳолда транспорт бошқариши оқибатида йўлларда вафот этаётган бегуноҳ инсонлар, норасидалар тақдири нега ҳеч кимни безовта қилмайди? Ахир улар бировнинг ҳаётига, Аллоҳнинг уларга берган омонатига хиёнат қилаётгани йўқми? Нега ўғил отани, онани, ота-она фарзандини ўз қўллари билан ўлдираяпти. Туғишганлар мол-мулк талашиб жигарига пичоқ  санчаяпти? Инсон зотига хос ишми, булар? Асло йўқ!

Азиз замондошим! Нигоҳингизни сийқа, саёз сериаллардан, ижтимоий тармоқлардан узиб, оилангизга – келажагингиз бўлган ўғил-қизингизга қаратсангиз, бузғунчилик, ур-йиқит тарғиб этилган мультфильмлар томоша қилишига, бемақсад кўчаларда санғиб юришига чек қўйиб, бағрингизга  босиб, меҳр билан ҳаётий ҳикматлардан сўзласангиз, қалбига илм, инсоф-иймонни сингдирсангиз, эҳтимол, бунингдек хунрезликлар камаярмиди? Йиллаб фарзандларини кўрмай, пул илинжида хорижда юрганлар моддиятдан ҳам меҳр, дийдор, ўз вақтида берилиши лозим бўлган эътибор, тарбия муҳим эканлигини тушуниб етишармикан, ҳеч? Ахир хориждан жўнатилган мўмай пуллар эвазига шоҳона яшаб, турли номақбулликларни қилаётган “тирик мурда”лар тобора кўпаяётгани ҳақиқат-ку!

Биз – ҳазрати инсон дея аталгувчи ақлли мавжудотнинг икки эшик – туғилиш ва охират оралиғидаги ҳар дамимиз синовли эканлиги, ҳар бир яхши-ёмон ишимиз учун жавоб берадиган вақтимиз борлиги хаёлимиздан фаромуш бўлдими?

Улуғ маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг “Бугунги ўғри, фирибгар ва хулқи ёмон кимсалар кеча тарбиясига эътибор берилмаган болалардир”, деган доно сўзларини унутдикми?

Билмадим, билолмадим... Доим мени безовта қиладиган бунингдек фикрларимни ким ўқийди, ким керакли хулоса олади?! Бироқ Фузулий ҳазратлари айтганларидай, “Сўзласам – таъсири йўқ, сукут сақлай десам – кўнгил рози эмас...”

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019