14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:14
Мақолалар 👁 258

ПУШАЙМОНДАН АВВАЛРОҚ ЎЙЛАНГ!

  ПУШАЙМОНДАН  АВВАЛРОҚ ЎЙЛАНГ!

Ота давлат идорасида масъул лавозимда ишласа-да, кўп ичадиган оиланинг бекаси ҳам бир кун анчагина ўша “заҳри қотил”дан тотиб келди. У бундай пайтларда доим фарзандлари олдида ўзини ҳушёр ва тетик тутишга уринар, ичганидан бироз ўнғайсизланарди. Кеч киргунча онаси йўлини пойлаб, дилгир бўлиб ўтирган, ҳали оқ-қорани танимайдиган, вояга етмаган ўғил-қизлари онасининг қораси кўринганидан қувонишиб, олдига пешвоз чиқишди. Эндигина беш ёш бўлган ўғли бўйнидан маҳкам қучоқлаб, юзларини онасининг юзларига босди, ўпди. Кейин бир зум онасига сўзсиз қараб турди-да, қулоғига чучук тилда шивирлади:

– Ойижон, сиздан дадамнинг ҳиди келаяпти (закий муштарийга гап нима ҳақдалиги маълум).

Она бу воқеани қадаҳ чўқиштирган кўп давраларда кула-кула айтиб юрди.

Ҳозирги вақтларда наинки хос, яъни фақат дугоналар, яқинлар даврасида, балки тўйларда, умум олдида ҳам спиртли ичимлик ичиб, “жўшиб” тилак айтишлар, рақс тушишлар аёллар учун одатдаги ҳолга айланиб бораяпти. Гуноҳ-у маъсият ҳисобланмиш кишини маст қилувчи, ҳушидан айирувчи, динимиз ҳаром, дея ҳисоблайдиган ароқ ичиш нега бунчалик ҳаётимизга чуқур кириб бораяпти?

Мен ҳар гал қўлларига қадаҳ ушлаган аёлларни кўрганимда улар оиласига, фарзандлари олдига қай юз билан борар экан-а, деган савол хаёлимга келаверади. Кайф қилувчи ичимлик ичиш мусулмонга ҳаром қилинган, бироқ ичимликни ичиш энди аёллар (кечирасиз-у, баъзан невара кўрган, нуроний ёшга етган онахонлар) орасида урфга кириб бораётгани ачинарли. Эркаклар майли, ичаверсин, демоқчи эмасман-ку, бироқ аёл боласини эмизади, сути орқали боласини ҳам ўша кайфдан “баҳраманд” этади. Дунёда энг мукаммал, мукаррам қилиб яратилган, энг покиза, ҳалол неъматлар билан ризқланишга буюрилган зот ўзи ичаётган ароқнинг ўз вужудига, насли ва зурриёдига салбий таъсирини англаб туриб, нега ўзини бундан тия олмас экан-а? Ахир чор-атрофимизда ичкилик туфайли майиб-мажруҳ гўдаклар дунёга  келаётгани, мастлик туфайли оилаларда уруш-низолар бўлаётгани, бир-бировнинг ҳаётига қасд қилишлар кўпаяётгани, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб, бегуноҳ инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юмаётгани айни ҳақиқат-ку.

Ўтган йили бир яқиним оғир бетоб бўлиб қолиб, туман марказий шифохонасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими эшигида бир неча кун ўтирдик.

Элчилик-да, бизга ўхшаб "тиқ" этса, эшикдан чиқиб келадиган бўлим ходими келтирадиган хабарни юрак ҳовучлаб кутиб ўтирганлар кўп экан. Шундай дамларда инсоннинг ҳақиқий мусулмонлиги ўзини намоён этар экан чоғи, ҳамма бири-бирига далда берган, бир хўплам чойини ёнидаги одамга тутган... Бироқ кутиш хонасидаги 20-25 нафарча одамнинг уй кийимидаги ёшгина жувонни овутишга қурби етмасди. Унинг 12 яшар тўнғич фарзанди – ўғлини мактабдан қайтаётганида, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётганида маст ҳолатдаги ҳайдовчи машинасида босиб кетибди. Билмадим, ўша ҳайдовчи ким эди? Ким бўлса-да, қанча-қанча одамларнинг нафратига, қарғишига учради. Болакай комадан чиқмай вафот этди. Бу биргина одамнинг мастликда қилган хатосига биргина мисол.

Ўша кутиш хонасидаги жувоннинг аҳволи ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди.

Кеча уни хизматчилик юзасидан марказий поликлиникага борганимда учратиб қолдим: синглиси суяб, етаклаб, юрак касаллиги дўхтири хонасига олиб кириб кетди.

Бир одамнинг бир неча соатлик кайфи учун бир оила қанчалар оғир йўқотишга учрагани, унинг оқибати ҳақида айтиш энди шарт эмасдир.

Аслида бу мақолани ёзишга ундаган ҳам ўша жувоннинг аҳволига ачиниш ҳисси эди.

Мен ҳам инсонман, камчиликлардан холи эмасман. Бировга ундай бўл, ё бундай яша, дейишга ҳаққим йўқ. Бироқ ичкиликни хуш кўрувчиларга Умар ибн Хаттоб ҳазратларининг ушбу сўзларини эслатиб қўйгим келади: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан олдин ўзларингизни сарҳисоб қилиб олинглар, тарозуда тортилмасдан олдин амалларингизни тортиб кўринглар ва ҳеч бир амалингиз хуфя қолмайдиган улуғ учрашувга тайёрланинглар!” Хулоса эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019