14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:44
Мақолалар 👁 323

ЎЗБЕК ЭЛИГА ЭЛ БЎЛГАН ОИЛА

ЎЗБЕК ЭЛИГА  ЭЛ БЎЛГАН ОИЛА

Туманимизнинг Босув маҳалласида истиқомат қилувчи оилаларнинг қай бирида бўлманг, суҳбат асносида, албатта, маҳалладошларининг ўзаро аҳил-иноқлигидан, меҳр-оқибатидан сўз очиб:

– Эл-юртдан айирмасин, маҳалламизда бегона йўқ, – дейишади фахр билан.

Бири-бирини оғам, бувам, опам ёки укам, синглим, деб чақиришга одатланган босувликларнинг тотувлиги ва ҳамжиҳатликлари туфайли маҳалла ҳудуди кун сайин чирой очиб, обод ва фаровон гўшага айланиб бормоқда. Аҳолисининг асосий қисмини ўзбек оилалари ташкил қилсада, маҳаллада истиқомат қилувчи қозоқ, қорақалпоқ миллатига мансуб оилаларнинг сафи ҳам йил сайин ошиб бораётганидан аёнки, бу сўлим гўшадаги тотувлик таровати ибратга муносиб. Маҳалла кексаларининг эса тилдан қўймай, фахрланиб айтиб юрадиган бир ҳикматли ибораси бор: “Қирга чиқсанг – қардошинг, қурга тушсанг – қурдошинг бўлсин”, – дейишади. Агар бу ҳикматни маҳалла кексаларидан бири, бутун умрини таълим-тарбия соҳасига  бағишлаган, босувликларнинг  3-4 авлоди вакилларига оқ-қорани танитган 1-даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Қувондиқ оға Тангриберганов ҳаётига нисбат берадиган бўлсак, фахрий устознинг нафақат Босув маҳалласида, балки туманимиз, ҳатто мамлакатимизнинг турли ҳудудларида унга силтов бўлишга тайёр қардоши ҳам, қурдошлари ҳам кўплигидан дилимизда ҳавас уйғонади.

Қувондиқ оға эсини танибдики, Босув  овулида, шу эл одамларига дилдош ва элдош, дўст-у қадрдон, қардош бўлиб яшаб келади. Ўтган асрнинг 1948 йилида таваллуд топган Қувондиқ оғанинг отасини Элдан бова, деб сийлашарди элдошлари. Умри машаққатли меҳнатда ўтган Элдан бова ўғлининг ўқимишли бўлишини орзу қиларди. Гарчи Иккинчи жаҳон урушидан кейинги оғир, етар-етмас йиллар бўлса-да, ўғлини зориқтирмай вояга етказган фидойи ота унга оқ фотиҳа бериб, азим Самарқанд шаҳрига кузатди. Қ.Тангриберганов 1966-71 йилларда Самарқанд Давлат Университетининг кимё-биология факультетида таҳсил олди. Университетни тугатиб, олий маълумотли кимё-биология фани ўқитувчиси сифатида Аму элига қайтган куни ҳамон ёдида: овул кексалари уйларига йиғилиб, оқ фотиҳалар беришганди ўшанда:

– Шу овул-элатга эл бўлгайсан, униб-ўсиб, ўзингдан тингайсан, ўзбекнинг жигарбанди, қозоқнинг бовури, қорақалпоқнинг чироғи бўлгайсан, Аллоҳу акбар!

Кўпнинг дуоси кўкартиради, дейишади, қозоқ оғаларнинг суҳбатларида бўлсангиз. Бу – Қувондиқ оғанинг ҳаётида намоён. Умрининг 41 йилини мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни маънавиятли, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш ишига бағишлаган Қувондиқ оғанинг ўзи ҳам, оиласи ҳам бугун эл-юрт ҳурматига, эътиборига муносиб. Асли қозоқ миллатига мансуб Қ.Тангриберганов оиласига қучоғини кенг очиб кириб келгувчи дўст-у ёронларининг гоҳ ўзбек, гоҳ қозоқ, қорақалпоқ лаҳжаларида гурунглашганларини кўрсангиз, кўнглингиз тошиб кетади.

Улар орасида кекса устознинг таълим-тарбиясини олган ота-болалар, ҳатто уларнинг неваралари ҳам бор.

– Одамни одамга, элни элга яқинлаштирадиган – бу  инсоннинг хулқминази, – дейди Қувондиқ оға. – Ота-боболаримиз бири-бирига қардош ва қондош-қариндош, ҳатто қурдош ўтган бу овул ҳам, маҳалладошларим ҳам мен учун жондай азиз қадрдонларим.

Қувондиқ оғанинг умр йўлдоши Марямжон момо Ўрозбоева ҳам ўзи айтмоқчи, “нағиз қозоқ қизи”. Узоқ йиллар қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳисобчи бўлиб ишлаган онахон Қувондиқ оға билан ҳавасга лойиқ оила қуриб, 4 ўғил, 2 қизни тарбияли, одобли қилиб вояга етказишди. Катта ўғли Гулмурод Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида омбор мудири, иккинчи ўғли Аймурод Қорақалпоғистон Республикаси Қон қуйиш станцияси бош шифокори, таниқли жарроҳ, Рашиджон Қозоғистоннинг Алма-ати педагогика Университети талабаси, Ҳамиджон фермер хўжалиги ишчиси. Қизлари Эльмирахон билан Мақсудахонлар эса Қувондиқ оғанинг издошлари, иккаласи ҳам олий маълумотли кимё-биология фани ўқитувчилари.

Тўй-маъракаларда “устоз, тўрга ўтинг!” деган самимий илтифотлардан кўнгли тоғдай юксалгувчи Қувондиқ оға ҳамиша тинч ва осуда, бири-бирига қардош, оқибатли инсонлар меҳридан обод юртда яшаётганидан қалби ифтихорга тўлади.

Фарзандлари даврасида ҳовли-ю чорбоғини қут-баракага тўла файзли маконга айлантириб қўйган Қувондиқ оға учун боғбонлик ҳам, деҳқончилик ҳам бобомерос қадрият.

Тонг билан маҳалла кўчаларини бирров кузатиб, нонушта пайтигача томорқа ерида ишлашни хуш кўрадиган Қувондиқ оғанинг ерга меҳри баланд. Шунданми, оғанинг меҳнатидан чамандай яшнаган боғ-роғини, тартиб билан экилган экин-тикинлари, чорваси-ю паррандаларини кўрган одам беихтиёр:

– Бу ҳақиқий зироатчилик фабрикаси-ку! – дея ҳайратланиши тайин.

Рўзғори бўлак фарзандлари ҳам, қизлари ҳам Қувондиқ оғанинг “зироатчилик фабрикаси” маҳсулотларидан бирдай баҳраманд бўлишади. Рўзғоринг бошқа, ўзингни-ўзинг эпла, дейилмайди, бу хонадонда. Балки оғанинг барча фарзандлари жам бўлишиб, томорқа-ю боғ юмушларини биргаликда адо этишади.

Қозоқ халқига хос ажойиб бир удум бор: хонадонга келган меҳмонга ҳурмат-иззат кўрсатиш, дастурхон атрофидагиларга чой узатиш, таом тортилган товоқни ўртадан олиш маросимларига алоҳида эътибор қаратилади. Тавозъе билан сутли қорачой қуйиб бераётган келин меҳмонларнинг ҳам, уй эгаларининг ҳам пиёлаларини алмаштириб юбормаслиги, таом тортилган товоқни меҳмонлар олдидан олишда уйдан ажиб таъзим билан орқасига тисарилиб чиқиб кетиши, меҳмонлар томонидан келиннинг “пойи”, яъни улуши сифатида товоқда қайтарилган гўшт бўлагини алоҳида эҳтиром кўрсатиб қабул қилиб олиши талаб этилади. Қолаверса, келинми, қизми, оиланинг барча аъзоси меҳмонлар ўтирган уйга ҳар кирганида таъзим билан салом беришларининг ўзи қозоқ оилаларида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва одамгарчилик тамойилларининг устуворлигидан далолат.

Қувондиқ оға билан Марямжон момо эса ана шундай меҳр-оқибатли оила қўрғонида, бири-биридан ўқимишли, элим, юртим деган, қалблари ўзлари туғилиб ўсган заминга – Ватанга туташ фарзандлари, невара-ю чеваралари билан тинч, осуда, бахтиёр яшаётганларидан мамнун. Мамнун бўлмасинларми? Албатта мамнун бўладилар-да! Эл-юртга аралашса, устоз, деб давранинг тўридан жой бериб туришса, бири ўзбек, бири қозоқ, яна бири қорақалпоқ ва туркман қардошлари эшигидан қучоқларини кенг очиб: “Қувондиқ қардошим!” деб тез-тез йўқлаб келиб туришса, оғирини енгил, мушкулини осон қилгувчи, ақлли-ҳушли, бир уй тўла болажонлари “боважон!” деб эврилиб турганларида оғанинг бахтдан юраги тошиб кетади.

– Минг-минг шукур, – дейди отахон кўзлари қувнаб. – Ҳамма нарсам бор. Қўлимни қаерга узатсам, етади, болалардан кўнглим тўқ. Невараларим илмга интилувчан, меҳрли, меҳнаткаш, инсон учун бундан ортиғи бўлмайди.

Бундан ортиқ бўлмас бахт-у саодат,

Ўзимнинг қозоғим, деб турса ўзбек.

Ахир ҳар қозоқ ҳам ўзбекка албат,

Бовурим-ай, деса бир қош-у кўздек.

 

Қирдан бирга ошар қирдош ва қардош,

Битта дастурхонда тузи-намаги.

Қурларда силтовдир, қадрдон қурдош –

Ҳар битта қозоқнинг бор бир ўзбеги.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019