25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 08:25
Жамият 👁 223

СОБИҚ АФҒОНЧИ ЖАНГЧИЛАР ХИВАГА САЁҲАТ ҚИЛДИЛАР

СОБИҚ АФҒОНЧИ ЖАНГЧИЛАР ХИВАГА САЁҲАТ ҚИЛДИЛАР

Афғон тупроғидан собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқилганига 32 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, ўзбекистонликлар кўнглига солган жароҳатлари ҳали битгани йўқ. Чунки собиқ иттифоқ армияси сафида 65 минг нафардан зиёд ўзбек ўғлонлари ҳам афғон урушида иштирок этган, уларнинг 1500 нафари ўзга юрт тупроғида ҳалок бўлган, айримлари ногирон бўлиб қайтганлар.

Ҳозирги кунда туманимизда 280 нафар собиқ афғончи аскарлар истиқомат қилишади. Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан улардан доимо хабар олиниб, ижтимоий ҳимоялаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу йилнинг 25 апрелида ушбу бўлимнинг тумандаги вакили Баҳодир Жуманиёзов бошчилигида туманимиздаги бир гуруҳ собиқ афғончи жангчилар Хива шаҳрига саёҳатга бориб келдилар. Саёҳатни улар бино ва иншоотлари, аслида очиқ ҳаводаги бутун бир шаҳар амалда тарихий ҳолида сақланиб қолган дунёдаги бир нечта  шаҳардан бири ҳисобланмиш Хиванинг ички қисми ҳисобланмиш Ичан-қалъадан бошладилар. Инсонни ҳайратда қолдирадиган ана  шу меъморчилик музейи халқ усталаримизнинг юксак меъморчилик санъатига эга бўлганлигидан далолат беради.

Ичан қалъанинг маъмурий маркази – Жума масжиди XVIII асрнинг охирида қайта қурилган бўлса-да, шарқнинг классик иншоотларининг қатор хусусиятларини сақлаб қолганлиги саёҳатчиларни ўзига жалб этди.

Эшиклар ва панжаралари ажойиб ўйма нақшлар билан безатилган, ҳужралари ўзига хос иккиталик Муҳаммад Аминхон Мадрасаси Хоразмдаги ўқув муассасалари орасида энг кўҳнаси ҳисобланади. Хива хони Шерғозихон 1719 йилда Машҳадга муваффақиятли сафар қилганидан сўнг шу сафари шарафига бунёд этган Шерғозихон Мадрасаси, Ичан қалъага кириладиган 4 та дарвозалар, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси зиёрати ҳам саёҳатчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Хиванинг диққатга сазовор жойларида улар аввал ҳам бўлишган. Бироқ собиқ қуролдошлар билан кўкламнинг айни илиқ, ёқимли  кунида бамайлихотир саёҳат қилиш, халқимизнинг закий, маҳоратли ҳунарманд усталари барпо этган қадимий иншоотларни кезиш, булар ҳақда мароқли суҳбат қуришнинг гашти ўзгача бўлди.

Шу боисдан ҳам ушбу саёҳатга ҳомийлик қилган туман ҳокимлигидан жуда миннатдор бўлдилар.

Орадан неча-неча йиллар ўтса-да, хотираларини афғон урушида чеккан жабр-ситамлари, бевақт ҳалок бўлган бергуноҳ дўстлари ёди тарк этмаган, навқирон ёшида уруш майдонида кўрганлари ҳамон тушларига кириб, руҳан эзилиб яшайдиган собиқ аскарлар учун саёҳат чинакам хурсандчилик бахш этди. Улар туманимизга қайтиб келар эканлар, бугунгидай дориломон кунларга, ўзларига кўрсатилаётган ҳурмат-эътиборга шукрона айтдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026