12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Фан ва таълим 👁 385

“Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида “Бадай тўқай” қўриқхонасига мароқли саёҳат уюштирилди

“Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида “Бадай тўқай” қўриқхонасига мароқли саёҳат уюштирилди

Табиатни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни барқарор сақлаш, бу борадаги инқирозларнинг олдини олиш бугунги кунда дунё миқёсидаги улкан ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий муаммога айланган. Мамлакатимизда ҳам экология билан боғлиқ муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш, айниқса, бу борада ёшларнинг экологик саводхонлиги ва маданиятини ошириш, табиат, атроф-муҳитга муҳаббат билан қарашга ўргатиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, бу каби тадбирларга барча ёш тоифасидаги фуқаролар, айниқса, умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари кенг қамраб олинмоқда.

Амударё туманида фаолият олиб борувчи “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Экологик маданият — соғлом келажак асоси” номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида ҳам туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабида ташкил этилган “Ёш эколог” тўгараги аъзолари фаол иштирок этишмоқда. Мазкур тўгарак аъзолари лойиҳа координаторлари билан биргаликда ҳудудларни ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида “Оила боғи”ни яратиш каби тадбирларда фаоллик кўрсатишмоқда.

Жорий йилнинг 20 декабрь санасида “Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Ёш эколог” тўгараги аъзолари иштирокида Беруний туманидаги “Бадай тўқай” қўриқхонасига уюштирилган саёҳат ҳам ўсиб келаётган ёш авлод онгида табиатга муҳаббат туйғусини мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Саёҳат аввалида ўқувчи-ёшлар Амударё биосфера резервати таркибидаги “Бадай тўқай” қўриқхонаси фаолияти, мазкур қўриқхонанинг фауна ва флораси, табиий бойлиги ҳақида ҳикоя қилувчи “Бадай тўқай қўриқхонаси” музейи билан яқиндан танишдилар. Музей масъуллари томонидан тўқайзор ҳудудида ўсувчи дов-дарахтлар, ҳайвонот дунёси тўғрисида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, ёш экологларга қўриқхона ҳудудига йилнинг тўрт фаслида учиб келувчи қушлар ва уларнинг турлари, Бухоро хонгули ва сайғоқларни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар ҳам берилди.

Шундан сўнг ёш экологлар “Баркамол авлод” болалар мактабининг туризм ва экология йўналиши бўйича услубчиси Холида Йўлдошбоева, “Ёш эколог” тўгараги раҳбари Матлуба Аллаберганова ҳамда лойиҳа координаторлари ҳамроҳлигида “Бадай тўқай” қўриқхонаси бўйлаб, табиат бағрига мароқли саёҳат ўтказилди. Саёҳат жараёнида ўқувчи-ёшлар қўриқхонанинг ноёб ўсимликлар дунёси, мусаффо, гўзал ва бетакрор табиатидан баҳра олдилар.

Ёшлар онгида она табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни табиатни нафақат севишга, балки атрофимизни ўраб турган табиий яшил оламни асраб-авайлаш, бу бетакрор гўзалликни янада бойитиш борасида ўз шахсий ҳиссаларини қўшишга даъват этиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур саёҳат иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026