19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 08:55
Жамият 👁 143

АМУДАРЁ ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ: ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

АМУДАРЁ ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ: ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Кейинги пайтларда Европа ва Осиё минтақасининг кўпгина мамлакатларида одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш касаллигига чалинаётгани бу касалликнинг республикамиз ҳудудига кириб келиш хавфини янада оширмоқда.

Қўшни Республикаларидаги эпизоотик нохуш вазиятни инобатга олган ҳолда, қутуриш касаллигининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши алоҳида аҳамиятга эга.

Республикамизда бу борада катта муҳофаза тадбирлари олиб борилаётганлигига қарамай қутуриш касаллиги ҳайвонлар орасида аҳён-аҳёнда учраб турибди. Шундай экан бу касалликнинг ҳайвонлар ва одамлар ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида бу касаллик ҳақида аҳоли ўртасида кенг миқёсда тушунтириш ишларини олиб бориш, муҳофаза тадбирларини янада фаолроқ ўтказиш даркор.

Қутуриш – баъзи ҳайвон ва одамларда учрайдиган ўта юқумли, ўткир касалликдир. Касаллик вирусининг сақловчиси ва манбалари ёввойи ва уй ҳайвонларидир. Вирус қутуриб ўлган ҳайвонларнинг чириётган мурдаларида, айниқса, қиш ойларида бир неча ҳафтагача сақланади. Касаллик одамга дайди ва қаровсиз ҳайвонлар тишлаганида, унинг сўлаги ёки заррачалари терининг тирналган, жароҳатланган соҳаси юзасига оғиз-бурун, лаб, кўз, шиллиқ пардасига тушганида юқади. Кейин вирус асаб толалари орқали организмга тарқалади, бош, орқа миядаги ўзи танлаган махсус жойдан макон топади. Касалликнинг яширин даври ҳайвонларда 14-16 кун, одамларда эса 8-10 кундан бир неча ҳафта, ҳатто 30-90 кун, 1 йилгача давом этиши мумкин. Қолаверса, бу муддат қутурган ҳайвон одам танасининг қайси соҳасини, юқори ва пастки қисмларини қай даражада жароҳатлаганига ҳам боғлиқ. Шунга кўра шифокор муолажа тадбирларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда белгилайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, касаллик ҳайвондан ҳайвонга, ҳайвондан одамга ўтади, лекин одамдан одамга ўтмайди.

Агар бирор ҳайвон одамни тишласа, қопса, терисини тирнаса ёки унга сўлаги тегса, ўша заҳотиёқ, жароҳат юзасини оқиб турган кир совунли сув билан ювиш, жароҳатланган одамни зудлик билан тиббий муассасалар, травматология нуқталарида фаолият кўрсатаётган махсус шифокор-рабиологга мурожаат қилиш даркор.

Муаммонинг яна бир муҳим жиҳати шуки, хўжалик ва хонадонлардаги барча катта-кичик ҳайвонлар ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳисобга олиниши, улар ҳар йили қутуриш касаллигига қарши, албатта, эмланиши зарур. Шунингдек, кўча-кўй, маҳаллалардаги барча қаровсиз, дайди ҳайвонлар қутурган деб гумон қилиниши ва жойлардаги Ободонлаштириш бошқармаларида ташкил этилган Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимлари томонидан белгиланган тартиб-қоида бўйича йўқотилиши шарт.

Албатта, бу ўта муҳим муҳофаза ишларини амалга оширишда кенг жамоатчилик хўжалик ва хонадонларда, айниқса, кўп қаватли уйларнинг хонадонларида уй ҳайвонлари боқувчи, ит, мушук сақловчи барча фуқаролар фаол иштирок этишлари, белгиланган қонун-қоидаларга мунтазам ва пухта амал қилишлари, қолаверса, қутуриш касаллиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишлари лозим. Шундагина қутуриш касаллигидан қутулиш мумкин.

Б.НУРМАМАТОВ, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник. Б.ТАЖИБОЕВ, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТваФМ бўлинмаси бошлиғи, капитан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026