26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 16:29
Мақолалар 👁 464

ҚИТМИР БЕМОР

ҚИТМИР БЕМОР

(мутойиба)

Янгибой ака Мирзанинг дадаси билан қадрдон эди. Ўзи билан ҳам шундай бўлиб келмоқда. “Гапинг олишса, отанг билан ўйна”, – деганлари шу бўлса керак-да. Иккови шу қадар қадрдон-ки, бирининг ҳазили бирига ботмайди, “кўрмаса соғиниб, кўрса қоқинадиган”лардан.

Уларнинг “боплаган” ҳазилларини қишлоқ аҳли кула-кула гапириб юрадилар. Ўзлари ҳам одамларга қўшилиб, бўлган воқеаларни эслаб кулишлари янада мароқли. Мавриди келса, биз ҳам бир-иккитасини ҳикоя қилармиз, ҳозирча ушбуни гурунг этайлик:

Янгибой ака бели, оёғи оғриб, ҳар уч-тўрт ойда шифохонада даволаниб туради. Бу сафарги даволаниш муддати карантин пайтига тўғри келиб қолди. Хабар олувчилар ҳам кам. Тартиб қаттиқ. Барибир, бемор ҳолидан хабар олиш фарз, айниқса, яқин дўстинг бўлса.

Мирза шундан қисиниб, тараддудланиб юрган эди, Янгибой ака қўнғироқ қилиб қолди:

– Мирза, келаман, деб кўпам овора бўлаверма, карантин бўлса ҳам кечқурун хабар олиб туришибди болалар, – деди салом-аликдан кейин, – Худога шукур, кеча тўрт палка шашлик обкелишган экан, биттаси ортиб қолди, – деб инқиллаб қўйди. – Қоровул болага айтиб қўйибмиз, амаллаб маска тақиб, қўлқоп кийиб ўтиб келишган экан, хурсанд бўлдим. Сен овора бўлавермаёқ қўй, – деб такрорлади сўзларига алоҳида урғу бериб.

Бошқа пайт бўлганда-ку, нима дейишни ўзи билади-я, лекин ҳозир беморнинг кўнглига тегиб кетиши мумкин. Яна инқиллашига қараганда, касали жиддийроқ бўлса... – Бормасак бўлмас, чиқиб келгандан кейин ўртайди, – бир қарорга келди у.

Уларнинг қадрдонлиги аҳли аёлларига ҳам маълум.

– Боринг, отаси, сиз ўтган йили олти кун ётганингизда, ҳар куни келиб турдилар-а, бизлар боролмаган кунларимиз ҳам улар хабар олиб туришди, – деб хотини пишган баракни термосга солди.

Улар йўлга чиққанда оқшом тушган эди. Шифохона олдида ошхона бор. Одамларнинг буюртмасига қараб таомни ниқоб тақиш, масофа сақлаш каби карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тайёрлаб беришар экан.

– Тўрт палка шашлик обормасак бўлмас, дим шашликни мақтаб ётибди-ку бу кўса, – деб хотинига маъқуллатди. Қўнғироқ қилиб келганларини билдиришди.

– Бай-бай, бай-бай, жўра-жон-эй! Келиб ҳам юрибсанми шундай қийин пайтларда,.. Мана, дарвозанинг ўнг томонидаги 6-деразага кел, шу ердаги палатадаман.

– Сиз идишни бўшатиб қўяверинг, ярим соатлардан кейин обкетармиз. Бу ерда битта озиқ-овқат дўкони карантин пайтида ҳам ишлаб турган экан, уйга харажат қилиб кетамиз, – деди Мирза термосни, нон-чўракни Янгибой акага деразадан узатаётиб.

Бир пасдан кейин келган Мирза ва келинга Янгибой ака ўзи ва палатадоши номидан катта раҳматлар айтиб, гапи сўнггида:

– Шашлик жуда мазали экан-у бизнинг тиш қурғур ярамасроқ бўлди-да, йўқ, шашлик қаттиқ демайман, тиш ярамас-да, тиш тўзган, зўрға едим, – деди инқиллаб.

– Вой-бўй, тишдан қайғурманг бир иложи бўлар, – деди Мирза унинг иддаосини тушуниб.

Эртаси куни яна келди. Бу сафар термосда товуқ шўрва ҳамда қийма кабоб олиб келди.

Янгибой ака ўзида йўқ хурсанд. Тинмай олқиш айтади: ўғли тенги бўлса ҳам ўзининг тенгидай кўришини, қанча ҳазиллашиб ўйнаса ҳам яхши кўришини, ҳатто ўғлидан ортиқ кўришини айтиб алқар эди.

Мирза дорихонага кириб чиқмоқчилигини, орқайин овқатланиб, идишни бўшатиб қўяверишини айтиб кетди.

Ярим соатлардан сўнг, дераза олдига келган Мирзага Янгибой ака:

– Минг раҳмат, Мирзабой, кўп ҳалакланавермасанг-а, бу ерда овқатни яхши беришади, – деб идишни узатди ва хайрлашаркан, қувлик билан бошини қийшайтириб, ниқобини тўғрилаб, паст овозда тайинлади.

– Аммо, лекин қийма шашликни зўр тайёрлашибди. Фақат уксусни сал кўпроқ сепишибди-да, болаларга айт, эндиги сафар, ҳа эртанггига, – деди ниқтаб, – уксусни озроқ қуйишсин...

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026