15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 22:09
Мақолалар 👁 442

БУВИЖОНИМ ЎГИТЛАPИ МЕНГА ҲАЁТДА ЙЎЛ КЎPСАТАДИ

БУВИЖОНИМ ЎГИТЛАPИ МЕНГА ҲАЁТДА ЙЎЛ КЎPСАТАДИ

Ҳар бир инсон ҳаётида кўнглининг туб-туби қадар ўчмас из қолдирган яқини бўлади. Мен учун бувижоним ана шундай энг яқин инсонимдир. Уларнинг исмлари Aнабиби Полвонова. Улар ҳаёт бўлганларида ҳозир 85 ёшни қаршилаган бўлар эди.

Мен бир набира сифатида бувижонимнинг ҳар бир айтган сўзи, панд-у насиҳати, пурмаъно ҳикматларини қалбимда асраб яшайман. Шу ўринда туманимизда таълим соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган, жамиятга нафи тегадиган шогирдлар етиштирган бувимнинг ҳаёт йўллари ҳақида айтиб ўтишни истадим. Бувим асли Хоразм вилоятида таваллуд топган. Шу элга келин бўлиб, бобом Ёдгор Полвонов билан турмуш қурган ва намунали оила соҳиби-ю соҳибалари бўлишган. Биргаликда 8 нафар фарзандини оқ ювиб, оқ тараб улғайтиришган. Барчасини олий маълумотли, тарбияли намунали фарзандлар қилиб тарбиялаган. Шу фарзандларидан 37 нафар набира, 33 нафар чевара кўрган пир-у бадавлатлардан.

Aнабиби Полвонова олдин 1-сонли мактабда, кейинчалик 38-сонли мактабда тарих фанидан дарс берган. Иш фаолияти давомида жамоат ишларида ҳам фаол қатнашган. Ўзи меҳнат қилган мактабда неча йиллар мобайнида хотин-қизлар раиси лавозимида иш олиб борган. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун жонини аямаган фидойи инсон бўлганлигини шогирдлари, ҳамкасблари ҳам жуда яхши эслашади.

Бувижоним бизларга насиҳатомуз сўзларни айтиб берардиларки, барчасида олам-олам маъно мужассам эди. “Ҳар бир инсон бу ҳаётга келганида бир меҳмондек яшаб ўтади. Тангри таоло бандасини яратганида она вужудидаги фарзанднинг ким бўлишлиги ёзилган бўлади” дейишни канда қилмасди.

Набира-ю чеваралари муносиб инсонлар бўлиб камолга етиши учун уларнинг ҳам тарбиясига катта эътибор бериб, ўзлари шуғулланишдан сира эринмасди. Бувим бизга доим ҳар бир ўғил-қиз доно, ақлли бўлмоғи, ота-онасига меҳрибон фарзанд бўлиши лозимлигини ҳам таъкидларди. Aйниқса, қиз бола бировнинг ҳасми, у билимдон бўлиш билан бирга зукко, чевар, пазанда бўлиши керак, дерди. Қиз боланинг одобли, ҳаёли, назокатли, очиқ чеҳрали бўлиши кераклигини уқтирар, бизни шунга ундарди.
Бувимнинг кийиниш одоби ҳақида атрофдагиларга ҳам дилни оғритмайдиган қилиб гапирар, панд-у насиҳат ва маслаҳатлар берар, эшитган одам шунга амал қилишга ҳаракат қиларди. Бизга миллийлигимиздан четга чиқмай кийинишимиз ва бошқа халқларнинг ноўрин ҳаракатларини одат қилмаслигимиз лозимлиги ҳақида гапирарди. Бувижоним бу ишлар билан чекланиб қолмасдан бизларга пазандачилик, чеварлик, уйни саранжом-саришца тутишни, меҳмон кутиш одоби, уй-рўзғор буюмларини озода сақлаш кераклигини айтардилар. Озода уйда файз-у барака бўлади, деб таъкидлардилар.

Бола онадан ўғри ёки қотил бўлиб туғилмайди. У яхши тарбия орқали ёмон ишлар қилиш гуноҳлигини билади, ақлли ва доно бўлиб ўсади, дердилар. Бувижоним ҳар бир инсон юртимизнинг, халқимизнинг, гўзал диёримизнинг гуллаб яшнаши учун хизмат қиладиган ажойиб инсон бўлишлигини истарди.

Бувижоним айтган ҳар сўз биз учун катта сабоқ. Aлбатта, мен бувижонимнинг ўгитларини ҳар лаҳза эслаб, шунга амал қилишга ҳаракат қиламан. Мен ҳам ота-онамнинг, Ўзбекистондек юртнинг фарзанди эканлигимдан фахрланиб яшайман. Шу ватаннинг яхши фарзанди бўлиш учун ўқиб-изланиб, ишлаб астойдил хизмат қилишга ҳаракат қиламан. Бу мақсадларимга эришишимда бувижонимнинг ўгитлари менга ҳамиша йўл кўрсатади.

Муяссархон Ёдгорова, Дурунки маҳалласи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026