16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:53
Жамият 👁 280

БЕШИК ТЎЙ ҲАНГОМАСИ

БЕШИК ТЎЙ ҲАНГОМАСИ

Ёш оила қиз фарзандли бўлдилар. Қуда томондагилар бешик олиб келишди.

Эшикдан иккита, ёзги ва қишки болалар аравачаси, битта каравотча, иккита катта ва кичик велосипедча, бир сандиқ қиз болалар кийим-кечаклари солинган қутилар ва тугунлар олиб кирилди, яна денг, тўрт фаслга монанд! Катта-катта юмшоқ ўйинчоқлар... Совға-саломнинг сонига етиш қийин. Тоғора-ю қутилар уйга сиғмай кетди. Қилган сарф-харажатига яраша барча қариндош, уруғ-аймоқларини эргаштириб келган. Катта айвон келиннинг аёл қариндош-уруғларига тўлди. Яна бир айвон эркак қудаларга.

Икки хил таом кетма-кетликда тортилди. Едилар-ичдилар, эркаклар маст ҳолда бири-бирини сўка бошладилар. Оғизларидан чиқаётган гап-сўзларни онгли инсон жим эшитиб тура олмайди. Лекин илож қанча, улар меҳмон, бирон гап айтиб бўлмаса.

– Мана, қудағай, кўрдингиз, – деди маросим охирлаётганда келиннинг онаси, – қариндош-уруғларим кўп, қудағай, қайтсак, шу келганларнинг ҳаммасини рози қиласиз.

Куёвнинг онаси дудуқланди:

– Ни-нима, рози эмасми?

– Сарпо-суруқ масаласини айтаяпман, қудағай. Кўнгилдагидай қилиб қўяверинг, очинг сандиғингизни!

 Бечора куёвнинг онаси кўз қири билан аввал аёлларни, кейин эркак қудаларни санаб чиқди.

Хонадан чиқар экан, ранги-рўйи оқарганча, ҳолсизгина: “50 нафар”, дея пичирлади лаблари. Дармонсизгина сандиғини очди, бор-будини чиқарди, тез-тез бир кўйлаклик матоларни тахлай бошлади. Етмайди, кейин эркакларникини бир чеккага чиқарди, санади, бу ҳам кам.

– Бозор яқин, бир зумда бориб келаман. Сизлар қудаларнинг чой-пойига қараб  турингларчи, – деди қизларига.

Катта-ю кичикка сарполар қўйилди. Бир патнисга майда-чуйда ўйинчоқларни солиб хонтахта устига қўйишди.

Қўни-қўшни, болалар  бир зумда ўйинчоқларни талашиб олдилар. Сўнгра ширинликлардан сочқилар сочишди. Катта болалар аравачасига янги туғилган икки ойлик қизчани ётқизишди. Келин томондагилар атаганларини чақалоқ аравачаси устига ташлай бошладилар.

Мусиқа оҳангиданми ёки хотин-халажларнинг шовқиниданми, чақалоқ чинқириб йиғлай бошлади.

Мусиқа овозини баланд қўйиб, кап-катта ота-оналар рақсга тушдилар. Шайтоннинг сувидан тотган эркак қудалар ҳаммани рақсга чорлади, йўқ деганларни кайф аралаш сўкди.

– Ўйнайсанлар, – дейишгач, аёллар қисиниб-қимтиниб рақсга тушдилар. Жуда кўп ичкилик ичиб, ўзини йўқотиб қўйган, бобо бўлган қуда бўлмиш ётиб қолди.

Аёллар бирин-кетин тарқалди. Айвон тўрида эса келиннинг отаси билан куёвнинг отаси ўзини билмай  пишиллаб ухлаб ётар, тоғалар ва амакилар тушунарсиз оҳангда нелардир деб ғўлдирашарди. Чақалоқ эса тинмай йиғлар, келиннинг мадори қуриб, боласига қарашни ҳам, дастурхонни йиғиштиришни ҳам билмай гарангсиб турарди...

Зуҳра АҲМЕДОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026