28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:52
Мақолалар 👁 1,031

Нуронийлар – хонадонимиз файзи

Нуронийлар – хонадонимиз файзи

Нуроний отахон ва онахонларимизнинг бой ҳаётий тажрибалари, улар айтган панд-насиҳатлар, ҳар бир ўгити тўғри йўл танлашда доим таянч бўлади. Пиру-бадавлат кексалар, айниқса, оилавий анъана ҳамда қадриятларнинг бардавомлигига алоҳида эътибор билан қарайдилар. Қайсики хонадонда нуронийлар яшаса, ўша уй ҳамиша чароғон, файзли бўлади.

Фахрий ўқитувчилар Собир ота Сафарбоев ҳамда Гулора опа Эшимбетовалар умри давомида оилаларида яратиб келаётган маънавий-маърифий муҳитни ёш авлодга ҳар қанча ибрат қилиб кўрсатса арзийди. Бу инсонлар ҳамжиҳатликда хонадонларида ўзига хос тутум, тартиб-интизом ўрнатиш билан бирга комил фарзандлар тарбиялаб, уларни чин инсоний фазилатлар, яхши одатлар, миллий удумларга ҳурмат руҳида тарбиялаб келишмоқда.

Ҳаётнинг паст-у баландини кўриб, бир касбнинг бошини тутиб, кейин оилали бўлишга қарор қилган Собир ота умр йўлини кўнгли тоза, уддабурон касбдоши Гулора опа билан боғлаб адашмаган эди. Олис овулдан мактабдаги ишлари сабабли туман марказига келиб яшай бошлаган ёш оила дастлабки кунларда анча қийналишди. Айниқса, кетма-кет дунёга келган фарзандлари билан рўзғор тутиш ва ишни ҳам эплаш жуда қийин бўлди. Шу боис тўнғич фарзанд Азимбой ота-онасига қўл-қанот бўлиб, ҳаётни эрта ўрганди. Сингиллари Раҳима, Дилфуза, Дилшодаларга бош бўлиб, ота-оналари келгунча уй юмушларини саранжомлаб қўядиган бўлди. Гулора опа ҳам уларни болаликдан меҳнатга ҳамдам қилди. Ҳовлиларидаги боғнинг кўчатларини, томорқадаги экинларни парваришлашни фарзандларига кичиклигиданоқ ўргата бошлади. Шу қаторда уларга мактабдан олган билимларини пухта ўзлаштиришларига ҳам шароит яратиб, кўмаклашишдан асло эринишмади. Рўзғорнинг кам-кўсти учун Собир ота боғ ва томорқада етиштирилган мева-сабзавотларни, Гулора опа эса кечалари тикиб тайёрлаган буюм, кийим-кечакларни бозорга олиб бориб сотишар, гоҳида Азимбой ҳам уларга ёрдам берарди.

Фарзандларнинг каттаси Азимбой онаси каби математика фанига ихлос қўйди. Бошқа фанлардан ҳам аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, бу фанни чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қила бошлади. Мактабни тугатгач, отаси уни Тошкент Давлат Университетининг математика факультетига бошлаб борди. Азимбой имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, олийгоҳ талабаси бўлди ва уни тугатгунга қадар фаоллар сафида бўлди. Ўз касбининг малакали эгаси бўлиб қайтганидан кейин у тумандаги ўрта мактабларда онаси каби математика фанидан ўқувчиларга сабоқ бера бошлади.

Бу орада мактабни тугатган Раҳима ҳам математика фани ўқитувчиси бўлишни ният қилди ва олийгоҳда таҳсил олиб, ўзи танлаган касбни эгаллади.

Фарзандлардан Дилфуза ота касбига меҳр қўйди. Табиатан ҳам отасига тортган бу қиз тенгдошлари орасида зукколиги, билганларини бошқалар билан баҳам кўришдан эринмаслиги, ҳар бир ишда пухталиги, ҳаракатчанлиги билан ажралиб турарди. У ҳам ака-опаси изидан бориб, олийгоҳда таҳсил олди ва ўқишни тугатганидан кейин мактабда бошланғич синфларда дарс бера бошлади. Оиланинг кенжаси Дилшода ҳам анча эрка ўссада, илм олишга жуда қизиқди ва Дилфуза опасига ҳавас қилиб, ота касбини танлади.

Фарзандларни касб танлашга йўналтириш, билимли бўлиш муҳимлигини уқтириш, уларни кетма-кет олийгоҳларда ўқитиш, ҳар бирига ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш Собир ота ва Гулора опага осон кечмади. Улар ҳаётий тажрибалари, ўқиб-ўрганганлари бўйича нафақат фарзандлари, балки ўзлари таълим бераётган ўқувчиларга ҳам астойдил тарбия бериб борар, буни ўзларининг бурчи деб билишар эди. Гулора опа нафақага чиққунга қадар ёшларга таълим-тарбия беришдан ташқари дарс жараёнида қўллаган услублари, тажрибалари асосида фанга доир услубий қўлланмалар ҳам яратди. Нафақат туманда, балки бутун республикада малакали математика ўқитувчиси сифатида танилишга улгурган опанинг бу борадаги меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди ва унга “Услубиятчи ўқитувчи” даражаси, “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва “Меҳнат фахрийси” медали берилди.

Ўз касбининг фидойиси бўлган бу инсонлар элда ҳам эъзоз топишган. Яқинлари, ҳамкасблари, қўни-қўшниларининг ҳар қандай кунида қувонч-у ташвишини бирга баҳам кўриш билан чекланмасдан, уларга зарур пайтда имкон борича кўмак ҳам беришга ҳаракат қилишди. Бу орада элга тўй бериб, уйларига келин туширишди. Ота-онасининг ёнида турмушнинг паст-у баландини кўриб улғайган Азимбой аканинг ҳам, Собир ота ва Гулора опанинг ҳам масъулиятлари янада ортди. Чунки энди оиланинг янги аъзоси, бу уйга келин бўлиб тушган Тўхтажоннинг хонадондаги тутумларга мослашиб, ўрганиб кетишига кўмаклашишлари керак эди. Келин ҳам шу хонадонга мос, зийраккина бўлганлиги сабабли тезда ҳамма нарсани ўрганиб олди. Туман шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлаш билан бирга уй юмушларига ҳам бемалол улгурадиган бўлди. Орада фарзандлари Аминбой, Ирода, Иқболой, Дилмурод ва Рисолатлар дунёга келишди. Туғишган сингилларидек бўлиб қолган Раҳима, Дилфуза, Дилшодаларни эса келин қилиб узатишди.

Фарзандларини уйли-жойли қилиб, элга қўшган Собир ота ва Гулора опалар неваралар тарбияси билан ҳам астойдил шуғулланишди. Одатдагидек, уларга ҳам меҳнатнинг, илм олишнинг фойдаси ҳақида кенг тушунча бериб, ўқишга қизиқтиришди. Бу невараларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Катта невара Аминбой математикага қизиқди ва Нукус Давлат Педагогика институтининг математика факультетида ўқиди. Иқболой ва Ирода эса бобоси, аммалари каби бошланғич таълим йўналишини танлашди. Ҳозирги кунда улар ўрта мактабларда ўқувчиларга ўз йўналишлари бўйича сабоқ бериб келишмоқда. Кенжа неваралар Дилмурод билан Рисолат эса ҳали талаба.

Невараларини ҳам фарзандлари каби солиҳ, меҳнаткаш, ҳалол, диёнатли, касб-ҳунарли қилиб тарбиялашга эришган Собир ота ва Гулора опаларга уларнинг камолини кўриш насиб қилди. Аминбойга ўзидек ўқимишли қизни келин қилишди. Невара келин ҳам, Аминбой ҳам математика фани ўқитувчиси бўлиб, 56-сонли умумтаълим мактабида дарс беришади. Айни пайтда икки фарзанднинг ота-онаси бўлдилар. Иқболой ва Ирода ҳам яхши хонадонларга келин бўлиб, фарзанд тарбияси билан шуғулланишмоқда. Шунинг билан бирга мактабда ўз йўналишлари бўйича ўқитувчилик қилишмоқда. Кексалик гаштини сураётган нуронийлар эса невара ва чеваралар қуршовида ўз меҳнатларининг роҳатини кўришмоқда.

– Дилмурод ўқишини тугатиб келса уни ҳам уйлантирамиз, – дейди мамнунлик билан Гулора опа. – Насиб қилса, у кунлар ҳам бир-пасда келади. Шунинг учун келинларим билан ҳозирдан тайёргарлик кўриб бораяпмиз. Қуроқ кўрпача, гул кўрпаларни тикиб, биргаликда тайёрлаяпмиз. Ҳарна тайёр тургани яхшида.

Собир ота ва Гулора опанинг бирга умр кечириб келаётганига бу йил 55 йил тўлади. Хонадон файзи бўлган бу нуронийларнинг ҳам уйда ўз юмушлари бор. Отахон боғ-томорқа юмушларида, онахон эса пишириш, бичиш-тикиш ишларида оиладагиларга бош-қош ва кўмакчи. Хонадонларимиз кўрки бўлган отахон ва онахонларни бошимизда қўйиб қадрласак, азиз ва мукаррам қилиб, ҳар қанча ардоқласак ҳам барибир оз. Кексалар – уйнинг фариштаси. Турмушимиз мана шундай нуронийлар билан файзли. Уларнинг доно ўгитлари ҳамиша йўлчи юлдуздек саодатга етаклайди. Шу боис ҳар бир нуронийга ҳурмат-иззат кўрсатиш, эъзозлаш ва буни қадрият сифатида ёш авлод онгига сингдириш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026