25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:55
Жамият 👁 855

СОТИБ ОЛИНГАН ДАБДАБА

СОТИБ ОЛИНГАН ДАБДАБА

Тўхтабой ота кенжа ўғлини уйлантирди. Тўй жуда серҳашам бўлди. Отанинг режаси умуман бошқа – ихчамгина, камчиқимгина тўй қилиш эди. Лекин қандай қилиб бунча дабдабали тўйга айланиб кетганини билолмай ҳайрон. Тўйдан кейинги майда-чуйда чиқимлар, қуда чақириқ, қуёвчақириғ-у “ўчоқ кўмди” маросимларидан сўнг би-и-ир эркин нафас оламан, деганида уйига гоҳ шаҳардаги дўконлардан, гоҳ яримтайёр маҳсулот тайёрловчи фирмалардан “қарзингизни тўланг!” – деган қўнғироқлар кела бошлади.

Тўхтабой ота аввал кампирини, сўнг катта ўғлини саволга тутди.

– Мен ўз “кругим”даги (ўзим борди-келди қиладиган демоқчи) аёллар учун алоҳида дастурхон ёздирдим, шунга Манғит бозоридаги дўкондан 1,5 млн. сўмлик харажат қилган эдим, – деди кампири “нима, қадрим йўқми?” – дегандай хўмрайиб.

– Бир оғиз индамасдан-а?! – хуноби ошди отанинг. – Ана, яна биттаси 7 млн. сўмлик қарзинг бор, деяпти, 7 миллион-а! Бу ким учун эди?

– Ахир тўйга шунча одам айтилган. Ҳаммасининг кўнглини топиш керак-да, ота, – қизишди ўғли. – 7 миллион қарзни мен кўтардим. Товуқ гўшти, салат, салқин ичимликлар, нон-пон, дегандай...

Тўхтамурод отанинг боши “ғувиллаб” кетди, фикри-ёди қарзларини қандай қайтариш билан банд эди.

– Менинг ҳам “салон” (гўзаллик салони)да қарзим бор, – деди куёвлик тўнини елкасига ташлаб ичкаридан чиққан кенжа ўғил. – 3 миллиондан зиёдроқ.

Тўхтамурод ота кампирига қўлини бигиз қилганча:

– Аслида йўқ жойдаги муаммони сен – хотинлар келтириб чиқарасанлар, – деди пешонасидаги терни артаркан. – Нима, келин сенинг орзу-ҳавасинг деб қарз кўтариши керакмиди?

Хуллас, Тўхтамурод отанинг кенжа ўғлини уйлантириши оилани қарз ботқоғига ботирди. Бутун оила топган-тутганини бир неча ой давомида “сотиб олинган дабдаба” эвазига келган қарзни тўлаш учун сарфладилар. Орадан бир йил ўтиб, кампири янги туғилган чақалоққа бешик тўйи қилмоқчилигини айтганида:

– Бешик тўйими, менга қўйиб бер, – деди киноя билан. – Қуда-қудағайим билан би-и-р дўппини ерга қўйиб маслаҳатлашай.

– Болага оладиган нарсаларни сиз қаердан биласиз? – ажабланди кампир.

– Жуда яхши биламан-да!

Ўзи айтганидай, Тўхтамурод ота кенжа келиннинг ота-онаси билан “дўппини ерга қўйиб” маслаҳатлашди. Шундан сўнг, келинининг ота-онаси билан биргаликда пенсия пулидан чақалоққа аравача, кийим-кечаклар, қўшни болалар учун ширинликлар сотиб олишди. Кечқурун фарзандлари ва қуда-қудағайи билан файзли дастурхон атрофида жам бўлишди. Ҳеч ким менга у керак, бу керак, демади. Икки оила ҳам қарз кўтаришмади. Ҳамма, айниқса, қўшни болажонлар хурсанд бўлишди.

Тўхтамурод отанинг бу ишидан қўни-қўшнилар ҳам мамнун бўлдилар. Шунда:

– Юзлаб одамларни йиғиб, шовқин-суронли тўй қилмай ҳам одам муродига етар экан-ку, – дейишди маҳалладошлари.

– Асли ташвишни ўзимизга ўзимиз сотиб оламиз-да, – деди маҳалла кайвонилари.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026